23
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Мана, қўшни, расо бўлди, – у шундай дея ортиб қол-
ган анча-мунча нон бўлакларини елимхалтага солиб,
ўзи ҳам кетишга чоғланди. – Мен ҳам уйга боришим ке-
рак, болаларим оч қолиб кетишганди.
Сотувчи қўшниси билан ёнма-ён йўлга тушди. Қўшни
чолнинг фикри-зикрини сотувчининг қўлтиғидаги оғир-
гина халта эгаллаганди.
Сотувчи ҳам ҳамма қатор одам, унинг оиласига, бо-
лаларига бир мисқол ҳам ортиқча нон берилмаслигини
яхши тушунади. Бор-йўғи иккита боласи, хотини билан
яшайди. Лекин қўлтиғидаги нон камида ўн кишини тўй-
диришга етади-ку?
Қўшни чол ҳар қанча шубҳаланмасин, сир бой бер-
мади. Ҳар қалай бу сотувчи қандайдир қинғирлик қи-
лаётган бўлиши керак. Фронтда одамлар жон олиб жон
беришяпти, қанчадан-қанча болалар қорни нонга тўй-
маяпти. Бу эса...
Чол шу куниёқ бу маълумотни тегишли жойга етказ-
ди. Эртаси куниёқ масъул ходимлар уни зимдан текшира
бошлашди.
Сотувчи ўта аниқликда ишларди: ҳар
бир харидор-
нинг ҳужжатини обдан текширар, керакли миқдордаги
нонни сўнгги граммигача ўлчаб берарди. У ишлатадиган
тарозини текшириб кўришди – тарози аниқ ишларди.
Лекин савдо тугагач, сотувчининг ёнида ўзига ажратил-
ганидан анча кўпроқ нон қоляпти...
Қонунан олиб қаралганда, унинг ишидан бирор
ноўрин ҳаракатни сезишмади. Ахир нон таъминот идо-
расидан одам сонига қараб ўлчаб берилса, ҳар бир ҳа-
ридорга сўнгги граммигача ўлчаб сотилса, сотувчини
умуман айблаб бўлмасди. Фақат охирида қоладиган ор-
тиқча нон қаердан келишини ҳеч ким тушунолмасди.
Одамлар ҳам ундан заррача шубҳа қилишмас, но-
лишмасди. Ахир ҳамма қонунан
белгиланган улушини
олиб кетяпти-ку? Сотувчига ҳалоллиги сабаб ғойибдан
барака ато этилаётган бўлса не ажаб?
Рустам Жабборов
24
Хуллас, ҳар қанча текширсалар ҳам сотувчидан айб
топа олмадилар. У эса ҳар куни кечқурун
оиласининг
улушидан икки-уч ҳисса кўп нон билан уйига кириб бо-
раверарди. Аниқ бир исбот бўлмагани сабаб, сотувчига
ҳеч қандай жазо қўлланмади.
Уруш ҳам тугади. Дориламон замонлар келди. Дўкон-
лар ҳам, дастурхонлар ҳам нозу неъматларга тўлиб тошди.
Сотувчининг ҳалоллигию, устомонлиги ҳақидаги
жумбоқли ҳодиса ҳамон одамларнинг оғзидан тушмас-
ди. Кунларнинг бирида ҳалиги сотувчини таниш-билиш-
лар ўртага олишди.
– Ноннинг ҳар ушоғи тиллага тенг пайтларда ҳам
сизнинг оилангиз нонга зор бўлмасдан яшади. Сиз би-
ровнинг нонига хиёнат қилмай туриб, ўз оилангизни зо-
риқтирмай келдингиз. Бунинг сирини энди очарсиз.
Анча кексайиб, кучдан қолган сотувчи хўрсиниб қўйди:
– Ҳа, очлик одамни не куйларга солмайди. Сиртдан
қараганда мен ҳеч кимнинг ҳақини еганим йўқ. Ҳатто
қилни қирқ ёрадиган текширувчилар ҳам
менинг си-
римни оча олишмади. Аслида мен жуда оддий усулда
одамларнинг ҳақидан уриб қолардим...
Сиз ҳам ўйлаб кўринг-чи, сотувчи қандай усул қўлла-
ган бўлиши мумкин?
Ўн учинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: