Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ЎНТА ҚЎЙ НИМА БЎЛАДИ?
Воқеа юз йиллар аввал рўй берганди. Ўзбек қиш-
лоқларидан бирида бир бой яшарди. Унинг каттагина 
ери, мол-ҳоли, хуллас, қишлоқ шароитида бамайлихо-
тир яшашга етадиган дов-дастгоҳи бор эди. Бироқ бой 
ўз ҳамқишлоқлари орасида ўта зиқналиги, ҳар бир танга 
устида ётиб жанжаллашиши билан довруғ таратган эди. 
Ўша қишлоқда турадиган бир чўпон бола бойнинг 
ўнта қўйини боқарди. Ҳар куни эрталаб бой қўрасидан 
ўнта қўйини битталаб санаб чиқариб берар, чўпон кун 
бўйи қир-адирларда қўйларни боқиб, уйига қайтганида, 
чўпон бойга битталаб қўйларини санаб унинг қўрасига 
қамарди. 
Бола ҳам бойнинг бу одатига кўникиб қолганди. Шу 
боис, у ҳар куни қўйларга кўз-қулоқ бўлар, энг серўт яй-
ловларга бориб ўтлатар, қандай бўлмасин, бойни рози 
қилиб, ўз уйига бир-икки танга пул олиб киришни кўз-
ларди. 
Кунлар шу тариқа ўтиб борарди. Кунларнинг бирида 
чўпон йигит кеч тушиши билан қўйларни йиғиб ортга 
қайтмоқчи бўлганида, қўйлардан бири йўқлигини пай-
қаб қолди. Атрофни қанча қидирмасин, ўша битта қўй-
дан ном-нишон йўқ эди. Қоронғилик тобора қуюқла-
шиб борар, қўйларни бойнинг уйига вақтида етказиб 
бормаса ҳам балога қолади. Инжиқ бой кечикканини 
баҳона қилиб, чўпонни ишдан қувиб юбориши ҳам 
мумкин. Агар битта қўй йўқолганини билса-ку, нақ қиё-
мат қўпади. 
Бола қандай йўл тутиш ҳақида бош қотира бошлади. 
Қўйни қоронғида топишнинг иложи йўқ. Эрталабгача 
бўри-мўри еб кетиши турган гап. Муҳими, бугун вази-
ятдан эсон-омон қутулиб олиши керак. Эрталабгача бой 
қўйларнинг бири йўқолганидан хабар топмаслиги ло-
зим. Эртага эса... бир гап бўлар!


Рустам Жабборов
60
Бола қирдан то бойнинг уйига етгунича шу ҳақда 
ўйлаб келди. Бой ҳар доимгидек уни дарвозаси олди-
да кутиб турарди. «Тамом, ҳозир у ўнта қўйдан биттаси 
йўқлигини билади ва нақ теримга сомон тиқади», ўйла-
ди бола ичидан зил кетиб. Аммо, сўнгги лаҳзада хаёли-
га ажойиб бир фикр келиб қолди. Агар шу ҳийласи иш 
бериб қолса, бой қўйларнинг бири йўқолганини пай-
қамайди. Эрталаб қўрадан санаб чиқараётганда қўйлар 
тўққизта чиқиб қолса ҳам чўпон жавоб бермайди. 
Хуллас, чўпоннинг ҳийласи иш берди. Қўйларни са-
наб қурага киритаётганда шундай ҳийла ишлатдики, бой 
қўйларнинг биттаси камлигини сезмай қолди. Эртасига 
гарчи қўрадаги қўйлар биттага камайганини сезса-да, у 
чўпонни айблашга асос тополмади. Чунки, кеча кечқу-
рун қўрага қамаётганда қўйлар ўнта чиққанди-да!
Ўйлаб кўринг-чи, чўпон қандай ҳийла ишлатган бў-
лиши мумкин? 
Ўттиз учинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish