Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

АЁЛЛАР ОРОЛИДАГИ ҲОДИСА
Ривоятларга кўра, қадимги Юнонистоннинг Крит 
оролида бир замонлар фақат аёллардан иборат қабила 
яшаган экан. Бу қабиланинг ўз раҳбари, ўз қонун-қоида-
лари бўлган. 
Оролдаги ҳаётнинг давомийлиги учун бир йилда бир 
марта аёллар қайиқларда бошқа оролларга бориб, у ер-
ларда ишқий саргузаштларни бошдан кечириб қайти-
шар, уларнинг аксарияти оролга қайтганидан сўнг кўзи 
ёрир, агар чақалоқ ўғил бола бўлса, маълум муддатдан 
сўнг, аёллар ҳар йилги саёҳатлари даврида ҳалиги ўғил 
болани қўшни оролларга ташлаб келишар, қизларни эса 
ўзлари тарбиялаб ўстиришарди. Улар ўзларининг ташқи 
кўринишига етарлича эътибор қаратишар, шу боис, ҳус-
ну малоҳати, кўрку таровати билан бошқа мамлакатлар-
нинг аёлларидан кескин фарқланиб туришарди. 
Бу оролга эркакларнинг қадам босиши қатъиян 
тақиқланганди. Агар адашиб ёки нимадир иш билан 
эркак зоти бу оролга келиб қолгудек бўлса, аёллар уни 
дарров ҳибсга олишар, кейин эса қатл этишарди. 
Крит хотин-қизларининг ҳар йилги саёҳатлари асно-
сида улардан бирини қўшни оролда яшовчи бир йигит 
ёқтириб қолибди. Аёллар ўз оролига қайтгач, ҳалиги 
йигит ўз маҳбубасининг фироғида туну кун фарёд чека 
бошлабди. Қизнинг ортидан Критга бориш эса ўлим би-
лан баравар эди. Аммо муҳаббат унинг кўзларини кўр 
қилиб қўйганди. Ҳатто ўз жони ҳам кўзига кўринмасдан, 
шартта қайиққа ўтириб, Крит оролига йўл олди. 
Орол қирғоқлари соқчи қизлар тарафидан мунтазам 
қўриқланарди. Йигит қирғоққа келиб тушиши билан 
шартта унинг қўл-оёғини боғлаб, қабила бошлиғининг 
олдига олиб кетишди. 
Оролнинг қонунлари юз йиллар давомида бузилмай 
келарди. Демак, бу ошиқ йигитни ҳам қатл этиш лозим. 


71
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Қабила сардори йигитни ўлимга буюрди. Оролнинг 
марказий майдонида тикилган дор остига йигитни олиб 
келишди. Қабиланинг удумига кўра, ҳар қандай маҳкум-
нинг биргина илтимоси сўзсиз бажарилиши лозим эди. 
Албатта, маҳкум илтимос сифатида ўзининг ўлимдан 
озод қилинишини сўрай олмасди. Аммо шу онда йигит-
нинг мияси фавқулодда ишлаб кетди. 
У орол сардорига қарата шундай бир нарсани илти-
мос қилдики, унинг атрофини ўраб олган барча аёллар 
жим қолишди. Кейин эса ҳамма ўзаро пичирлаша бош-
лашди. Бу пичир-пичир охир-оқибатда катта можарога 
айланиб кетишига оз қолди. Ниҳоят, сардор қўлларини 
кўтариб ўз фуқароларини тинчитди. 
– Дарҳақиқат, бу йигитча жуда ҳам доно экан, ҳамма-
мизнинг ўта нозик еримиздан ушлади. Бу оролда унинг 
сўнгги истагини бажо келтиришнинг асло иложи йўқ. 
Шу боис, мен асрий удумимизни бузишга мажбурман. 
Йигит, сен ўз севгилингни ол-у, бу оролга қайтиб қада-
мингни боса кўрма. Кейинги гал сени аяб ўтирмаймиз. 
Шу тариқа йигит ўлимдан қутулиб, ўз маъшуқаси би-
лан юртига қайтиб кетади. 
Айтинг-чи, йигит қандай ҳийла ишлатган бўлиши 
мумкин?
Ўттиз тўққизинчи ҳикоя 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish