1 – мавзу. Қадимги Юнонистон тарихига кириш.
Режа:
Қадимги Юнонистоннинг жаҳон тарихидаги ўрни.
Қадимги Юнонистон тарихи бўйича асосий манбалар ва Қадимги Юнон тарихчилари.
Қадимги Юнонистоннинг географик ўрни, табиий шароитларни Юнонистоннинг хўжалигига ва тарихий ривожланишига таъсири.
Юнонистоннинг қадимги тарихи жаҳон тарихида муҳим ўрин тутади. Юнонлар яратган цивилизация Европада дастлабкиси бўлиб, у жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олган эди. Юнонистоннинг антик тарихини ўрганишда тарихий манбалар муҳим ўрин тутади.
Қадимги Юнонистон тарихига оид манбалар кўплиги ва яхши сақланиб қолганлиги билан бошқа ҳудудлар тарихидан фарқ қилади. Юнонистон тарихи манбашунослигида қадимги тарихчиларинг асарлари муҳим аҳамиятга эга.
Аслида, манбалар – тарих хом ашёси бўлиб, тарихчилар ундан тарихни яратадилар. Деярли бутун қадимдан сақланиб қолган топилмалар – қадимги тарих учун потенциал манбалардир. Бу даврга оид манбалар икки катта гуруҳга – суякдан тортиб биноларгача бўлганларни ўз ичига оладиган моддий манбалар ва юнонларнинг бевосита ўзи ҳақида ёки қадимда улар ҳақида ёзилан сўзлардан иборат бўлган ёзма манбаларга бўлинади. Албатта, моддий манбалардаги ёзувлар баъзида сополнинг қисми шикастланиши ёки тош устундаги ёзувнинг кесиб олиниши натижасида тушунарсиз бўлиб қолиши мумкин1.
Юнонистон тарихига оид асосий манбалар кўп ҳолларда икки минг йил ва ундан қадимийроқ бўлгани учун қўлланилишидан олдин уларни қайта тиклаш ва реконструкциялашг зарур бўлади. Бунда археологлар топилмаларга ишлов бериши, палеографлар папирус ва пергаментларга ёзилган ёзувларни расшифровка қилиш ва тушунтириб бериши; эпиграфлар ва нумизматлар эса тош ва тангалардаги ёзувларни изоҳлаб бериши керак бўлади. Манба ва хомашёларни қайта ишловчи мутахассислар хулосаси тарихчилар учун қадимги тарихни ўрганишда катта имкониятлар яратади2.
Моддий манбалар
Қадимги Юнонистон ёдгорликлари асосан ер остида жойлашган. Бир нечта тош биноларни ҳисобга олмаганда асосан ибодатхоналар ер остидан қазиб ўрганилган. Юнонистон тупроғи буюмларни сақланиши учун қулай бўлмаганлиги сабабли кўп топилмаларга зарар етканлигини кузатиш мумкин. Шу боисдан ёғоч, мато ва теридан ясалган экспонатлар жуда кам учрайди. Сақланиб қолган металл буюмлар орасида: олтин ва кумуш буюмлар яхши даражада; бронза қисман, ўз ўрнида темир буюмлар коррозияга берилган ҳолда учрайди. Яна бир туркумдаги яхши сақланган моддий буюмлар сирасига юқори оловда пишириладиган сопол терракоталар киради. Сопол қадимда кўплаб мақсадларда, хусусан, хайкаллар ва ёдгорликларда ишлатилган, лекин кўп ҳолларда хўжаликда ишлатилган бўлиб, асосан қабрлар ва бошқа жойлардан топилган. Ушбу идишлар асосида археологлар Юнонистонннинг сиёсий тарихгача ва унинг илк тарихи хронологияси тузиб чиқиб, тарихий саналарга айлантириш имконияти пайдо бўлади3.
Ёзма манбалар
Қадимги ёзувлар сопол, тош, металл, ва папирус (мил ав. II асрдан пергамент) каби турли материалларга ёзилган. Бизгача етиб келган асосий ёзма манбалар мил. ав. VIII асрда киритилган юнон алифбоси асосида ёзилган; лекин шунингдек, қисқа давр мил. ав. II мингйиллик давомида А ва Б чизиқли Крит ёзувлари ҳам бўлган. Афсуски, буларнинг кўпчилиги йўқолиб кетган. Жумладан, мил. ав. V асрнинг энг таниқли драматурги Софокл томонидан ёзилган 120 дан ортиқ пьессанинг еттитасигина бизгача тўлиқ етиб келган. Ҳозирга келиб сўнгги технологиялар асосида юнон ёзувларининг электрон базаси яратилган бўлиб, унда мил. ав. VIII асрдан милодий II асргача бўлган 20 000 000 сўздан иборат юнон адабиёти матнлари жой олган4.
Қадимги Ўрта ер денгизи ҳудудида ёзиш учун ишлатиладиган одатий хом ашё папируслар бўлиб, у Мисрда мил. ав. III мингйилликдан ишлатила бошланган эди. Қадимги юнонликлар ўтмиш муаллифлар асарларини сақлашга жиддий эътибор қаратганлар. Александриядаги катта кутубхонага ташриф буюрувчи ўқувчи мил. ав. 1-мингйиллик давомида 500 минг ўрамга яқин китоб ўқиш имкониятга эга бўлса, айтишларича ўша вақтда Пергамда бундай китоблар 200 000 ўрамдан ошган5.
Шуни таъкидлаш лозимки мазкур даврда юнонлар учун манбаларни ўқиш жараёнида танлов имконияти кучли бўлган. Александриялик олимлар ўзлари улар мактабларда ўрганиш учун энг муносиб деб ҳисоблаганларини муаллифлар рўйхати билан бирга саралаб фойдаланганлар 6.
Мазкур манбалар кенг қамровли бўлиб, уларни давр ва жойига қараб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. Жумладан, Микен даврига (мил ав. 1600-1200) оид манбалар кўпчиликни ташкил қилади. Афсуски “Зулмат даври” деб номланувчи мил ав. VIII асргача жуда кам материаллар учрайди ва ҳеч қандай ёзма маълумотлар йўқ. Мил ав. VII асрдан кейин эса моддий ва ёзма манбалар кўплаб учрайди ва қадимги Юнонистон ҳақидаги ранг-баранг маълумотларга эга манзаранинг гувохи бўлишимиз мумкин7.
Мазкур манзараларда юнонлар мураккаб табиий шароитларга қандай ғоя ва технологиялар билан жавоб бергани, улар кишилик жамияти доирасида ўзаро ҳамкорлик қилганликлари ва жамоалар - уюшмалар доирасида қандай ўзгача маданият вужудга келтиргани ҳамда индивидуал фарқлиликни сақлаганликларини кўрсатиб беради.
Юнон ёзма манбалари орасида бадиий адабиёт ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, поэззиянинг эпопея, лирика, трагедия ва комедия, прозанинг тарих, биография, нотиқлик, ва фалсафа каби турларини ўз ичига олади. Албатта замонавий тарихчилар асосан қадимги тарихчилар ва биографлар маълумотларга таянишади. Лекин, шеърият ва насрнинг бошқа жанрлари ҳам муҳим манбалар сифатида қаралади8.
Мил. авв. VII-V асрларда тарих фани гуллаб яшнаган давридир. Бу давр тарихчилигини Ғарб олимлари «Алоҳида полислар тарихи» деб аташади, Бу даврдаги кўзга кўринган тарихчилардан: Геродот, Фукидид ва Ксенофонтларни айтиб ўтиш мумкин.
Македониялик Александринг шарққа юришларидан сўнг Юнонистон тарихида янги тарих мактаби — Арасту мактаби шаклланди. Бу даврнинг энг кўзга кўринган асари Арастунинг “Политика” (“сиёсат”) асаридир. Бу асар Арасту ва унинг шогирдлари томонидан ёзилган бўлиб, юнон полислари, Ўрта ер денгизи қирғоқларидаги юнон колониялари ҳақида муҳим маълумотлар беради. Асар жуда кўп билимлардан иборат бўлса-да, унинг фақат бизгача “Афина политияси” қисми етиб келган.
Эллин даврига келиб, юнон жамиятидаги кескин ўзгаришлар ва катта давлатларнинг вужудга келиши билан умумий тарихга асос солинди. Бу давринг энг кўзга кўринган тарихчиларидан бири Тимей бўлиб, ўзининг асарида Болқон Юнонистони, Ғарбий юнон мустамлакалари ҳақида муҳим маълумотлар беради.
Қадимги юнон тарихи бўйича энг муҳим манбалардан бири археологик топилмалар ҳисобланади. Археологлар Болқон Юнонистон ва Эгей денгизи оролларидаги қадимги ибодатхонаиар, саройлар, мудофаа иншоотларини қазиб очдилар. Айниқса, Крит оролида инглиз археологи Э. Эванс 40 йилдан кўпроқ вақт Кносс саройини қазиб очди, Кичик Осиёда немис археологи Г. Шлиманни Троя харобаларини қазиб очиши қимматли маълумотларни берди.
Қадимги Юнонистон Ўрта ер денгизига туташиб кетадиган ясситоғли вилоятлардан ташкил топган. Бу шунингдек Эгей ва Иония денгизида 2 000 га яқин оролларни ҳам ўз ичига олади. Эгей денгизини шарқий қирғоғидаги мамлакатлар ҳам Қадимги Юнонистоннинг бир қисми бўлган. Ҳудудларнинг табиий географияси юнон анъаналари ва одатларини шаклланишига бевосита таъсир ўтказган9.
Денгиз дарёлар Қадимги Миср, Хитой ва Хиндистон цивилизацияларини шакллантиргани каби денгиз юнон цивилизациясини шакллантирган. Бир нақлга кўра юнонлар ерда эмас балки денгиз атрофида яшайди. Юнонлар қирғоқ чизиғи бўйлаб 85 милядан кўпроқ саёхат қилишларига тўғри келган. Эгей денгизи, Иония денгизи ва Қора денгизга қўшни жойлар юнон аҳолиси учун жуда муҳим савдо йўли бўлган. Бу денгиз йўллари Юнонистоннинг катта қисмларини боғлаган. Юнонлар қанча уста денгизчи бўлганлари сариқ денгиз Юнонистонни бошқа жамиятлар билан боғлаган. Денгиз саёхати ва савдо ҳам муҳим бўлган, чунки Юнонистон ёғоч, қимматбаҳо металлар, қишлоқ хўжалиги истеъмоли учун яроқли бўлган металларга мухтожлик сезган.
Юнонистоннинг иқлими юмшоқ, ҳарорати 16°С ни ташкил этади. Ландшафти қадимда ҳозиргидан фарқ қилган. Тоғликлар Қадимги Юнонистоннинг тўртдан уч қисмни эгаллаган. Тоғли занжирлар асосан Болқон ярим оролидан шимоли ғарбидан жанубий шарқига қараб чўзилган. Тоғлар ерни кўплаб турли ҳудудларга бўлган. Бу эса ўз навбатида сезиларли даражада сиёсий ҳаётга таъсир қилган. Юнонлар ягона ҳокимият ўрнига тоғ билан ўралган жойларда ва ҳар бир кичикроқ водийлар доирасида мустақил жамиятларини тузганлар. Кўпчилик юнонлар бу маҳаллий жамиятларга хайрихоҳ бўлганлар10.
Қадимги даврларда нотекис ландшафт ер устида юк ташишни ҳам қийинлаштирган. Камсонли йўллардан ташқари асосан тор сўқмоқлардан иборат бўлган. Саёхатчилар учун сафарни якунлаш учун ҳозиргидек бир неча соат эмас бир неча кунлар керак бўлган.
Бу ерларнинг катта қисми тошли бўлиб, фақат озроқ қисми хайдаладиган ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқли бўлган. Майдагина лекин хосилдор водийлар Юнонистоннинг тўртдан бир қисмига яқинини ташкил қилган.
Бу водийларни суғорадиган кичик ирмоқлар кенг миқёсли ирригация лойиҳалари учун қулай бўлмаган. Бу каби кичик хосилдор ерлар билан ёки чучук сув билан Юнонистонда ҳеч қачон катта сонли аҳолисини боқадиган ҳолатда бўлмаган. Тарихчилар буни Қадимги Юнонистонда ҳар қандай даврда бу бир неча миллиондан кўп бўлмаган аҳоли яшагани билан баҳолайдилар. Хаттоки бу оз аҳоли ҳам ер дабдабали ҳаётни таъминлайдиган ҳолатни кутиши мумкин бўлмаган. Кўпроқ фойдали ерга эга бўлиш хоҳиши, уй чорвасини кўпайтириш учун майдон ва айнан мос қишлоқ хўжалиги қуролларига эгалик қилиш каби омиллар Юнонларни колониялар учун янги майдонларни қидириш учун ундаган11.
Мил. авв. VII асргача фақат буғдой ва тариқ экилган. Кейин эса узум ва зайтун бу экинларни сиқиб чиқарган. Юнонистонда олтин йўқ. Мис жуда кўп бўлган. Халкида шаҳрининг номи ҳам «мис» деган маънони билдиради. Бу ердан мис қазиб чиқарилган. Беотия ва Лаконияда сифати паст темир, Тасос ва Сифнос оролларидан эр. авв. VIII—VII асрлардан кумуш қазиб олинган. Ер. авв VII асрдан Лаврион кумуш кони очилган. Бу конлардан олинган даромад эр. авв V асрда Афинани қудратли флот қуришга ва Юнонистонда етакчилик ролини ўйнашга имкон берди. Афинада тоғ-кончилик соҳасида улкан ютуқлаига эришилди. Конларинг чуқурлиги 100 м. га етган. Қимматли металларни қидириб топиш санъати юқори даражада бўлган. Кулолчиликда юнонлар ҳақиқий санъаткор былганлар. Тош жуда юқори баҳоланган. Ҳамма жойда тош мўл-кўл бўлган. Мармаринг ватани Пентеликон Афинадан бор-йўғи 10 км масофада жойлашган. Машҳур Парфенон ва Пропилей пентеликон мармаридан бунёд этилган.
Юнонистон географик жиҳатдан 3 қисмга бўлинади: Фессалия ва Эпир, шимолда Моли ва Пагасей кўрфазлари, жанубдан Коринф ва Сароника билан чекланган, марказий қисми Пелопоннес ярим оролидан иборат жанубга бўлинади. Шимолий қисмида Фессалияни Эпирдан Пинд тоғлари занжири ажратиб тутади. Қадимда бу икки вилоят юнон маданияти шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу ерда илк бор шимолдан жанубга томон юнон қабилалари силжиб келган. Фессалияда қадимги юнон афсоналари пайдо бўлди. Унинг жанубидаги Сперха дарёси водийсидаги ахей Фтиотидаси яшил ва мирмидонлар ватани. Фессалиядан афсонавий Ясон узоқ Колхидага олтин мўйна учун жўнаб кетган. Додонда Селла кошинлари муқаддас дуб дарахтининг баргларини шитирлашига қараб фол очганлар. Эпир юнон маданиятига алоқаси бўлмаган ёцойи ўлка бўлиб, уни марказий Юнонистон бииан фақат хаон, теспрот, молосс ва ореста каби эпир қабилалари жойлашган Ахелой дарёси боглаб турган.
Фессалия барча томондан тоғлар бииан ўралган бўлиб, бу ерда икки текисликни Фессалиялик босқинчилар ишғол қилганлар. Улар маҳаллий аҳолини қарам пенестларга айлантирганлар. Қисман уларни водийдан тоғларга сиқиб чиқарганлар. Фессалия ғарбий қисмида ғалла ва чорвачилик ривожланган. У ерда қулай қирғоқ ва қўлтиқлар йўқ. Шимолий Юнонистонни марказий Юнонистондан денгиз ва Ойта тоғлари орасида ётган Фермопил дарёси ажратиб туради. Марказий Юнонистонда кам сонли тоғлик қабилалар жойлашган. Эгей денгизи қирғоғида Эвбея ороли қаршисида Опунт тоғлари жойлашган. Эр. авв. V асрда афиналиклар учун локрлар қолоқликнинг намунаси бўлган.
Памас (2450 м) ва Кифрис тоғларида жойлашган вакий қабилалари янада қолоқ бўлган. Марказий Юнонистон йўлидаги энг муҳим жой бу Элатея шаҳри бўлган. Делфа қадимги Элладанинг диний маркази вазифасини ўтаган. Памасдан шимолда Юнонистоннинг кичик вилояти — Дорида (185 кв.км) бўлган, афтидан дорийлар шу ердан келиб чиққанлар. Фокидадан ғарбга Агра, эвитан номидаги иллирия қабилалари яҳши тоғли ва озроқ унумдор водийга эга бўлган Этолия вилояти жойлашган. Шимолда Эпир билан туташган Абракий қўлтиғигача бўлган Итудуд Акаманияда иллирия қабилалари яшаган. Жанубда 3000 кв. км. ҳудудни эгаллаган Беотия вилояти бирданига 3 денгиз билан туташган. Пойтахти Фива бўлган Беотияда ғаллачилик, чорвачилик ва балиқчилик кучли ривожланган. Беотияни жанубдан Киферон ва Памас тоғлари ўраб туради. Юнонистоннинг марказида тупроғи деҳқончиликка ноқулай бўлган Аттика вилояти жойлашган. қадимги Аттикада сув танқис бўлса-да, аммо мармар, лой, кумуш ва зайтун дарахтларига бой бўлган. Афинанинг денгиз ёниини Саламин ороли тўсиб туради. Саламин учун Афина Мегара ва Эгина билан узоқ урнш олиб борган, фақат Эгинанинг бўйсундирилиши Афинанинг денгиз савдосига йўл очди. Коринф ва Сароник қўлтиқлари орасидаги тоғлик ҳудудда Мегара шаҳри жойлашган, Коринф қўлтиғидан сўнг Пелепоннес ярим оролига ўтиш мумкин. Унинг марказида Арисадия баландлиги туради.
Лакония ва Мессения вилоятлари яриморол ғарбида жойлашган. Бу вилоятларда ғалла экилган. Мессениядан шимолда Элида вилояти жойлашган бўлиб, Алфей ва Кладей дарёлари қўшилиш жойида ҳар 4 йилда бир марта Олимпия ўйинлари ўтказиладиган Олимпиада жойлашган. Эллададан шимолда Ахея вилояти туради. Хулоса қилиб а йтганда Қадимги Юнонистонни географик ўрни ва табиий шароити ранг-баранг бўлиб, у ерда хўжаликни ривожланиши учун бирмунча қулай шароит юзага келади. Шунинг учун ҳам Европанинг дастлабки цивилизациялари пайдо бўлиши ва ривожланиши айнан шу ҳудудда юз бергани эътиборга моликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |