99
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
азизлар билан келиша олсак, барчангиз ўз манзилин-
гизга эсон-омон етиб бора оласиз. Акс ҳолда, бутун са-
молётни ердан 10 минг метр баландликда портлатиб
юбораман!
Ўттиз ёшлардаги, хушбичим, малласоч, юзида били-
нар-билинмас тиртиғи бор йигит қўлида лимон каттали-
гидаги мосламани ушлаб турарди. Шу ондаёқ самолёт
ичида саросима бошланди.
Кўп ўтмай бошқарув хонасидан чиқиб келган иккин-
чи учувчи имкон қадар юмшоқлик билан террорчи йи-
гитга юзланди:
– Жаноб, биз ҳозироқ
диспетчер хизмати билан
боғланиб барча талабларингизни бажаришга ҳаракат
қиламиз. Фақат салонда эмас, бошқарув хонасига ўтсак.
Йўловчиларимизни ташвишга қўймайлик.
Бошқарув хонасида террорчи ўз талабларини маъ-
лум қилди:
– Ҳозироқ энг яқин орадаги аэропортга қўнишга рух-
сат оласиз. У ерга қўнишимиз билан аэропорт хизмат-
чилари самолёт бортига 100 минг доллар пул ва иккита
парашют олиб чиқишади. Қолганини кейин айтаман.
Ёрдамчи пилот яқин
орадаги аэропорт диспетчери
билан боғланиб, террорчининг талабини етказди. Аэро-
портдан қўниш учун рухсат берилди. Самолёт ерга қў-
ниши билан аэропорт ходимлари террорчи айтган пул
ва парашютларни чиқариб беришди:
– Умид қиламанки, пулларнинг ҳаммаси ҳақиқий,
– у шундай дея пулларнинг ўртасидан бир нечтасини
бармоқлари ила пайпаслаб кўрди, кейин ишонч билан
қўшимча қилди. –
Энди парвозни давом эттирамиз, –
деди қўлидаги гранатани хотиржам айлантириб томоша
қиларкан. – Мен ўзим хоҳлаган жойда самолётдан сак-
райман.
Террорчидан ҳар қандай қабоҳатни кутиб турган
учувчилар бу гал ҳам унинг амрига бўйсунишди. Само-
лёт яна кўкка парвоз қилди.
Рустам
Жабборов
100
Террорчи бир қўли билан пул солинган сумка, иккин-
чи қўлида гранатани тутиб турар, парашютларни қўл-
тиғига қистириб олганди.
Самолёт ям-яшил ўрмонлар устидан уча бошлагани-
да, йигит сумкани тишида тишлаб, бир қўлида парашют-
нинг тутқичидан ушлади. Иккинчи қўлида ҳамон грана-
тани чангаллаб турарди.
– Энди эса, марҳамат қилиб, эҳтиётлик билан эшикни
очсангиз. – У шундай дея ерда ётган иккинчи парашютга
имо қилди. – Буни эса ўзингизга эсдаликка олиб қўярсиз.
Шундай дея йигит ўзини пастга отди. Зум ўтмай
параш ют очилди ва у қўлидаги
сумка билан ям-яшил
ўрмон бағрига сингиб кетди. Аммо, ўша ондаёқ унинг
ҳар бир хатти-ҳаракати кузатув остига олинганди. У ерга
тушиши билан уни излашга киришилди. Бир неча кун-
дан сўнг террорчи қўлга олинди ва сўроққа тортилди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари террорчининг ҳар бир
ҳаракати қанчалик кучли мантиққа асосланганига
ич-ичларидан тан бериб ўтирарди. Аммо қинғир иш-
нинг қийиғи фош бўлиши аниқ эди.
Фақат, бир савол очиқ қолмоқда эди. Террорчи нима са-
бабдан бир эмас, иккита парашют талаб қилди экан? Ахир
у барибир парашютлардан биттасини ташлаб кетди-ку?
Бунинг сабабини йигит албатта гапириб берган.
Аммо, сиз буни қандай изоҳлайсиз?
Эллик тўртинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: