Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ҚАЕРДА АДАШДИ ЭКАН?
Фарангиз ширин хаёллар оғушида парвоз қиларди…
Отабек билан танишганига уч ойдан ошди. Аммо у 
ҳақда энг яқин дугоналари, ҳатто Мафтунага ҳам бир 
оғиз айтгани йўқ. Чунки ҳали Отабекдан тайинли таклиф 
чиққани йўқ. Балки бу ҳақда дугоналарига оғиз очмай 
тургани маъқулдир? Эҳтимол, вақти келиб, уларни тўй 
таклифномаси билан ҳайрон қолдирар?


101
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Нима бўлганда ҳам Отабек ёмон йигитга ўхшамайди. 
Келишган, хушмуомала, ўқимишли... Ўтган йили инсти-
тутни битирган, ҳозирда нуфузли бир идорада ишларкан. 
Шаҳарда ўз уйи, машинаси бор экан. Яна нима керак? 
Бугун Отабек уни концертга таклиф қилди. Кейин 
рес торанга киришаркан. У ердан чиқиб, тунги шаҳар 
бўйлаб сайр қилишади. Шундан сўнг у Фарангизни уйи-
гача кузатиб қўяди. 
Фарангиз бугунги учрашувнинг қандай кечиши ҳақи-
да тасаввурларга берилган онда қўл телефонидан СМС 
хабар келганини билдирувчи овоз фикрини бўлди. 
Ҳарқалай, Отабек бўлса керак.
Шоша-пиша телефонни қўлига олди. СМС Отабекдан 
эмас, Мафтунадан экан.
«Салом, Фари! Қалайсан? Бугун дам олиши куни, 
ҳарқалай, уйда бўлсанг керак. Бугун квартирангга ўт-
моқчиман. Роса зерикдим. Хонадошларимнинг иккови 
ҳам қишлоғига кетиб қолишибди. Эрталабгача ва-
лақлашиб чиқамиз. Бўптими?»
Фарангиз хатни ўқиб ҳафсаласи пир бўлди. Тўғри, у 
Мафтунани жуда яхши кўради. Биринчи курсдан бери 
қадрдон. Фақат унинг оиласи бироз камхаржроқ бўлга-
ни учун Мафтуна ётоқхонага туради. Квартирага тўлаш-
га қурби етмайди. Фарангиз эса биринчи курсдан бери 
икки ҳамқишлоқ дугонаси билан ижарада туришади. 
Эртага якшанба бўлгани учун тушдан кейин иккови 
ҳам қишлоққа кетишган. Бугун дарс пайтида Фарангиз 
Мафтунага уйда ёлғиз қолишини айтганди. 
Аммо Мафтуна келадиган бўлса, Отабек билан учра-
ша олмайди. Ёки Мафтунага ҳаммасини очиқ-ойдин ай-
тиши керак ёки... Йўқ, ҳозирча Фарангиз Отабек тўғри-
сида ҳеч кимга оғиз очмоқчи эмас. Яхшиси бирорта 
ишонарли баҳона тўқигани маъқул. 
Шаҳарда Фарангизнинг холаси яшайди. Бу ҳақда 
Мафтунага айтган. Фарангиз ёзадиган гапларини аввал 
хаёлан бир ипга тизиб, кейин СМС ёзишга тушди.


Рустам Жабборов
102
«Салом, Мафтун! Қалайсан? Сени жон-жон деб ку-
тиб олган бўлардим. Аммо ҳозир холамникидаман. Би-
роз мазалари бўлмай қолибди. Телефон қилиб чақирди-
лар. Иситмалари бор. Бугун ўша ерда қоламан. Хафа 
бўлмагин, жоним, эртага келасан, хўп?»
Фарангиз хатни яна бир карра ўқиб чиқди-да, «жўна-
тиш» тугмасини босди. У тўқиган баҳонаси қанчалик 
ишонарли чиққани ҳақида ўйлаб ўтирганида, жавоб 
хати етиб келди. 
«Фари, ёлғон тўқимасдан, «келишингни истамай-
ман», десанг ҳам бўларди...»
Фарангизни ток ургандек бўлди: «Бу қанақаси? Мафту-
на алдаганимни қаердан билди? Балки Отабек... Бўлиши 
мумкин эмас. Улар бир-бирини умуман танимайди. Хо-
ламнинг ҳам телефонини билмайди. Унда қанақасига...»
Сиз ҳам бир фикр юритиб кўринг-чи, Фарангиз қаер-
да хато қилди экан? 
Эллик бешинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish