117
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Хўш болалар, ўтган дарсда қайси мавзуни ўтган
эдик? Ким айтади?
Ғайбулла муаллимнинг
жарангдор овози бир зум
Нодирбекнинг хаёлини бўлди. Худди шу аснода бутун
синф қўлини кўтарди. Бундай ҳолат текширувчиларига
жуда яхши таниш. Ҳар бир ўқитувчининг ўзига хос тай-
ёргарлиги бу. Ўқувчиларини ҳам бунга ҳар жиҳатдан
тайёрлайди. Тўғри, айрим ўқитувчилар текширувчи ол-
дида савол берилганда ҳамма ўқувчиларга баравар қўл
кўтаришни олдиндан тайинлаб қўйишади. Ўқитувчи
барибир ўзининг билимдон ўқувчисини яхши билади
ва ўшани ўрнидан турғизади. Бу «ҳийла» яхши таниш.
Нодирбек қайси мактабда, қайси ўқитувчи баравар қўл
кўтариб турган ўқувчилар орасидан айнан қайси ўқув-
чини турғазиб, саволига жавоб олишини ҳам яхши би-
лади, лекин индамайди. Чунки текширувчи олдида ўша
ўқитувчининг изза бўлишини истамайди. Ахир синфда
ҳамма ўқувчиларнинг иқтидори бир хил бўлавермай-
ди-ку? Агар ўқувчининг қобилияти бўлмаса, энг моҳир
устоз ҳам унга иқтидор беролмайди-ку?
Лекин Нодирбек барибир Ғайбулла муаллимнинг
дарс ўқитишига қойил қолади. Майли, Ғайбулла муал-
лим комиссия келишидан аввалроқ ҳамма
саволлар-
нинг жавобларини барча ўқувчиларга ёдлатган ҳам
дейлик. Аммо Нодирбекнинг ўзи бир неча марта тегиш-
ли мавзу бўйича савол берганида ҳам бутун синф бара-
вар қўл кўтарган.
... – Биз ўтган дарсимизда «Амир Темур ва Темурий-
лар даврида маданий ҳаёт» деган мавзуни ўтгандик, –
дея жавоб қайтарди орқа қаторда ўтирган бир бола.
Нодирбек шу мавзуда савол ўйлай бошлади. Қай-
си саволни берса экан? Ўзининг ўқувчилик йилларини
эсга олди.
– Битта савол берсам, бўладими? – у муаллимга юз-
ланиб, тасдиқ ишорасини олгач, сўради. – Ким айтади,
Рустам
Жабборов
118
Темурий ҳукмдорлар ва шаҳзодалар орасида қайсилари
шоирлик қобилиятига эга бўлган?
Яна ўша аҳвол. Бутун синф қўл кўтариб турибди.
Наҳотки, шу қадар енгил савол берган бўлса? Барибир
кимдир билмаслиги мумкин эди-ку?
– Қани, Собиров, сен айт-чи? – турғизди Ғайбулла му-
аллим. Ўрта қатордан озғингина бола ўрнидан турди:
– Ҳазрат Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис»
асари-
да ёзилишча, Амир Темур бобомиз шеър ёзмасалар-да,
шеъриятни яхши тушунганлар. Темурийлар орасида Ҳу-
сайн Бойқаро, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби ҳукм-
дорлар, Шоҳ Ғариб Мирзо, Саид Аҳмад Мирзо сингари
шаҳзодалар шеър ёзишган. Ҳатто Мирзо Улуғбек бобо-
миз ҳам гоҳида шеър ёзиб турганлар...
Жавоб кутилганидан ҳам ортиқ эди. Бу ҳолат
аввал
ҳам такрорланган. Тўғри, ким жавоб беришини ҳам
фақат
муаллим белгилаган,
лекин саволларга битта
ўқувчи эмас, ҳар гал ҳар хил болалар жавоб беряпти-ку?
Йўқ, бу ерда қандайдир сир бўлиши керак. Ғайбулла му-
аллим ниманидир яширади...
Орадан йиллар ўтди. Ғайбулла муаллим нафақага
чиқди. Бир тўйда Нодирбек у билан ёнма-ён ўтириб
қолди Гап айланиб, ўша «нозик масала»га тақалди. Но-
дирбек сўради:
– Устоз, йиллар давомида шу ҳақда ўйладим. Бари-
бир бунинг қандайдир сири бўлиши керак-ку? Сиз бунга
қандай эришгансиз?
Устоз кулимсираб жавоб қайтарди...
Сиз ҳам ўйлаб кўринг-чи, у комиссия олдида қандай
ҳийла ишлатган бўлиши мумкин?