123
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Малика худди ўзи сингари зеҳнли,
тасаввури кенг,
фаросатли инсон билан умр риштасини боғлашга аҳд
қилди. У ўзининг антиқа бир шартини бажарган йигитга
турмушга чиқиши мумкинлигини эълон қилди. Бу эъ-
лондан сўнг ўз бахтини
излаб Пандоранинг саройига
томон ошиқаётган йигитлар оқими янада кучайди.
Маликанинг шарти қуйидагича эди: талабгорлар қар-
шисида учта қутича келтириб қўйиларди. Уларнинг бири
олтин, иккинчиси кумуш, учинчиси бронзадан ясалган
эди. Ушбу қутичалардан бирига малика Пандора ўз узу-
гини солиб қўйган ва қутичаларнинг ҳар бирига битта-
дан маълумот ёзилганди.
Олтин қутичанинг қопқоғидаги ёзув: «Узук шу қути-
чада».
Кумуш қутича қопқоғидаги ёзув: «Узук бу қутичада
эмас».
Бронза қутича қопқоғидаги ёзув: «Узук олтин қути-
чада эмас».
Маликанинг айтишича, ушбу қутичадаги
битиклар-
нинг ё ҳар учаласи ёлғон, ё улардан биттасидагина рост
гап битилган экан. Узук қайси қутичада жойлаштирилга-
нини билиши учун эса чуқур мантиқий тафаккур керак
бўларди.
Албатта, кимнингдир омади чопиб, бу қутичалардан
бирини таваккал кўрсатиши ва узукни топиши ҳам мум-
кин эди. Бироқ, Пандора бундай таваккалчиликка йўл
бермади:
– Ҳар бир талабгор нимага асосланиб, узук айнан шу
қутичада экани ҳақида қарор қилганини асослаб бери-
ши лозим, – дерди малика уларга.
Шу сабабли куёвликка талабгорлар таваккал қилиб,
бирор қутичани кўрсатишар, аммо нима учун шундай
қарорга келишганини исботлаб беришолмас, алалоқи-
бат, саройдан қуруқ қўл билан чиқиб кетишга мажбур
бўлишарди.
Рустам
Жабборов
124
Кунларнинг бирида саройга олис мамлакатдан бир
шаҳзода маликанинг қўлини сўраб келди. Узоқ
навбат
кутиб, ниҳоят Пандоранинг қабулига киришга муяссар
бўлди. Малика бир кўришдаёқ бу шаҳзодани ёқтириб
қолди. Қанийди, шу шаҳзода унинг жумбоғини тезроқ
ҳал этса-ю, бу ўйинлар тезроқ интиҳо топа қолса...
Малика унга ҳам барча талабгорлар қатори жумбоқ
шартини тушунтирди. Шаҳзода қутичаларга тикилган-
ча бир муддат тафаккурга берилди. Қутичалар ҳақида-
ги ҳар бир эслатмани атрофлича ақл тарозисида ўлчаб
чиқди. Кейин эса...
– Маликам, мен бу жумбоқни ҳал этдим, – деди ғоли-
бона овозда ва ҳеч қийналмай қутичалардан бирининг
қопқоғини очди. Унинг ичида ростдан ҳам узук бор эди.
– Бу ҳали ҳаммаси эмас, – деди малика қувончини
аранг яшириб. – Сиз айнан нима сабабдан ушбу қутича-
ни танлаганингизни айтишингиз керак.
Шаҳзода ўз жавобини мантиқий жиҳатдан
асослаб
берди. Шундан сўнг маликанинг ҳам елкасидан тоғ ағда-
рилди. У оқил шаҳзода билан турмуш қуриб, узоқ йил-
лар бахтли ҳаёт кечирди.
Шаҳзоданинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг-чи, узук
қутичада эканини ва унинг сабабини тушунтириб
бера оларсиз?
Олтмиш олтинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: