127
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
нани биламан. Шароитлари унчалик эмас.
Лекин нар-
хи сизларга маъқул бўлади. Одам бошига 10 доллардан
олишарди, адашмасам.
Инглизчани яхши биладиган ҳамроҳлар кўз уришти-
риб олишди. Ҳар қалай бу шаҳарда ўн долларлик меҳ-
монхонанинг борлиги улар учун кутилмаган ҳодиса эди.
Ахир, ўз ҳисобидан хорижга чиққан одам имкон қадар
пулни тежашга интилади.
Меҳмонхона табиийки, пулига яраша эди. Мўъжазги-
на икки қаватли бино. Уларни ёшгина меҳмонхона маъ-
мури очиқ чеҳра билан кутиб олди.
– Хуш келибсизлар меҳмонлар! Сизларга қандай хона
керак. Алоҳида турасизларми, биргами?
– Бирга турамиз, – ҳар учала ҳамроҳ баравар жавоб
қайтаришди.
Маъмур уларнинг паспортини олиб, ўз дафтарига за-
рур маълумотларни кўчириб олди. Кейин улардан ўттиз
долларни
санаб олди-да, калит тутқазди.
– Марҳамат, иккинчи қаватга кўтариласиз, зинадан
кейин ўнгдаги хона сизларники!
Шериклар мамнун қиёфада юқорига кўтарилишди.
Қимматроқ меҳмонхона бўлганда-ку, ҳаммол
юкларни
ўзи орқалаб чиққан бўларди-я!
Хона уч кишига мўлжалланган бўлиб, ортиқча ҳою
ҳашамдан холи эди. Учта каравот, телевизор, учта стул,
битта стол. Тунаш учун шароит етади. Барибир эрталаб
туриб кетишади-ку.
– Демак, меҳмонхона учун ҳар биримиздан ўн доллар
кетди, – ҳисоб-китоб дафтарига ёзишга тушди Собир.
– Мен камида 100 – 200 доллар кетса керак, деб ўйла-
гандим, – гап қистирди Нодир.
– Бизга ўхшаганлар учун шоҳона қасрнинг нима ке-
раги бор? – қўшилди Ботир.
Шу пайт эшик тақиллаб бўсағада ҳалиги маъмур йи-
гит пайдо бўлди.
Рустам
Жабборов
128
– Маъзур тутасизлар, – деди ҳалиги йигит узрли жил-
майиб. – Меҳмонхона хўжайини сизнинг меҳмон эканин-
гизни билиб, махсус чегирма белгилади. Хона учун 25 дол-
лар олиб қолиб, беш долларни қайтиб беришимни айтди.
Шерикларга жон кирди.
– Жа яхши бола экан-ку хўжайини, – йигитчанинг қў-
лидан бешта купюрани оларкан, севинчини яширолма-
ди Ботир.
– Ўзбекларни ҳамма ерда ҳурмати баланд, – би-
лағонлик қилди Собир. – Бизниям қурумсоқ деб ўйлаш-
масин, икки долларни шу болапақирга чойчақа қилиб
берворайлик.
– Майли, – деди Нодир. – Шунда қолган уч долларни
тенг бўлиб оларканмиз.
Маъмур икки долларни оларкан, қайта-қайта раҳмат
айтиб хонани тарк этди.
–
Бугун жуда омадимиз чопди-ку, –
бир долларни
авайлаб киссага урди Собир. – Шундай қилиб, бир дол-
лардан қайтариб олдик, – демак, хона ҳар биримиз учун
тўққиз доллардан тушди.
– Тўхта, – нималарнидир ўзича ҳисоблай
бошлади
Нодир. – Демак, биз меҳмонхонага эгасига ҳаммаси бў-
либ 27 доллар тўлаган бўлиб чиқамиз. Икки долларни
анави болага бердик.
– 29 доллар бўляпти-ку? – елка қисди Ботир. – Биз даст-
лаб 30 доллар бергандик. Яна бир доллар қаерга кетди?
Ростдан ҳам, бир ҳисоблаб кўринг-а, бир доллар қа-
ерга йўқолди экан?
Олтмиш саккизинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: