Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ВАЗИР ЖОНИНИ АСРАБ ҚОЛДИ
Қадимда бир шоҳ ўзининг хурмача қилиқлари, ин-
жиқлиги, адолатсизлиги билан ном чиқарганди. У ҳатто 
энг яқин мулозимларини ҳам арзимаган қилмишлари 
учун қаттиқ жазоларга ҳукм қилар, таҳқирлар, уларнинг 
устидан кулиш учун турфа усулларни ўйлаб топарди. 
Шоҳнинг бир одил вазири бор эди. У ҳар қандай ва-
зиятдан осонгина чиқиб кета олиши билан бошқалар-
дан ажралиб турарди. Шу пайтгача шоҳ бир қанча ва-
зирни арзимас баҳоналар билан ўлимга ҳукм қилса-да, 
оқил вазир ўзининг ўткир зеҳни, фаросати билан ўз жо-
нини қутқариб қоларди. 
Нимадир бўлдию, кунларнинг бирида шоҳ оқил ва-
зирнинг қайсидир ҳаракатидан қаттиқ ғазабга минди. 
Дарҳол жаллодни чақириб, уни ўлимга буюрди. Сарой 
аҳли шоҳнинг сажъиясини яхши биларди. Баъзида шоҳ 
кимларнидир ўлимга ҳукм қилганидан сўнг, фикри ўзга-
риб қолар, «фалончини нега дарров ўлдириб юбординг-
лар, бир икки кун кутмадинглар» деб маломат қилмас-
лиги учун маҳкумлар маълум муддат сақлаб туриларди. 
Оқил вазирни бир ҳафта зиндонда сақлашди. Бе-
хосдан шоҳнинг эсига ўша вазир тушиб қолди ва аъён-
ларига юзлади:
– Қани у? Уни ўлдириб юбордингларми?
– Олампаноҳ, ул нобакор муқаррар ўлим даҳшатини 
ўйлаб, кўпроқ азоблансин дея бир муддат ҳибсда ушлаб 
тургандик, – дейишди унга аъёнлар.
– Яхши, дарров уни олдимга олиб келинглар!
Шоҳнинг миясига яна бир ажабтовур режа туғилган, 
у яна кўнгилхушликни тусаб қолганди. Маҳбус вазирни 
шоҳнинг ҳузурига олиб келишди. Шўрлик вазир чиндан 
ҳам бир ҳафтада ўзини анчагина олдириб қўйганди. 
– Хўш, донолар доноси, – деди шоҳ унга истеҳзоли 
қараб. – Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг чораси бор. 


Рустам Жабборов
120
Тўғрими? Лекин, сен жуда ақллисан-ку, балки ўлимдан 
ҳам қутулишнинг йўлини топа оларсан?
– Ҳар ким пешонасига битилганини кўради, олампа-
ноҳ, – деди вазир ерга қараб. – Агар тақдиримда ўлим 
битилган бўлса, унда мен нима ҳам қила олардим?
– Менга ҳозироқ битта хўроз топиб келинглар, – деди 
шоҳ муғамбирона илжайиб.
Қисқа фурсатда шоҳнинг амрини бажо келтиришди. 
Сарой аҳли унинг тадбирини ҳам қизиқиш, ҳам қўрқув 
билан кутиб туришарди. 
Шоҳ хўрозни кўздан кечириб, уни вазирга беришни 
буюрди. 
– Мана шу хўрознинг тақдири сенинг қўлингда, – деди 
у вазирга қараб. – Сен уни ҳозироқ ўлдиришинг керак. 
Лекин шарт шуки, сен бу жониворни қай тарзда ўлдир-
санг, жаллод ҳам сени худди шу усулда қатл этади. 
Сарой аҳли шоҳнинг бу бемаъни қароридан ҳайратда, 
бироқ ҳеч ким чурқ этолмасди. Вазир бир зум ўйга толди. 
– Агар жаллод мен қўллаган усулда ўлдира олмаса-чи?
– Кўрамиз, – деди шоҳ кулимсираб. – Агар шундай 
усулни қўллай олсанг ва сени бундай йўл билан ўлди-
ришнинг асло иложи бўлмаса, унда майли, сени озод 
этаман. Яшайвер!
Худди шу онда кутилмаган ҳол юз берди. Вазир хўроз-
ни шундай усулда ўлдирдики, бу усулда вазирни ўлди-
ришнинг ҳеч қандай иложи йўқ эди. Шоҳ унинг заковати-
га яна бир карра таҳсин ўқиди ва уни ўлимдан озод этди.
Савол: Вазир хўрозни қандай усулда ўлдирган бўлиши 
мумкин?
Олтмиш тўртинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish