Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ДАРАХТ ОСТИДАГИ ТИЛЛА
Қозихонада одатий кунларга қараганда одам сий-
ракроқ эди. Кекса, тўладан келган қози қаршисида тит-
раб-қақшаб ўтирган эркакка зимдан разм солди. Эгни-
да хийла уриниб қолган кимхоб тўнига қараганда, бир 
пайт лар яхши пул топиб, эндиликда камбағаллашиб 
қолган одамга ўхшайди. 
– Хўш, биродар, қулоғим сизда, ҳаммасини бир бош-
дан сўзланг, – деди қози хайрихоҳ оҳангда. 


125
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Тақсир, – ғамгин оҳангда гап бошлади даъвогар. 
– Бир пайтлар катта савдогар эдим. Хитойдан тортиб 
Ҳиндистонгача, Эрондан Мисргача қатнардим. Бир йил-
ча аввал сармоямдан ортган тиллаларни битта хумча-
га жойлаб, шаҳар ташқарисидаги кекса бир дарахтнинг 
тагига кўмиб келгандим. Кейин яна савдога отландим. 
Аммо сафардан қайтишда ярим йўлда карвонимизни 
қароқчилар тўдаси талон-торож қилди. Савдогарлардан 
бир қанчасини қиличдан ўтказишди. Мен аранг жоним-
ни қутқариб, бир амаллаб уйимга етиб келдим. Гарчи 
бутун сармоям таланган бўлса-да, дарахт остидаги да-
финамга умид боғлагандим. Кечқурун дарахтнинг тагига 
бориб қарасам... – савдогар гапини охирига етказмасдан 
йиғлаб юборди. – Қарасам, дарахтнинг ости кавланган, 
хумчани эса кимдир опкетипти.
«Мол аччиғи – жон аччиғи» ўйлади қози ундан кўз 
узмасдан.
– Сиз хумчани кўмгани борганингизда қоронғимиди?
– Кўз кўзни кўрмайдиган даражада зим-зиё эди, – 
хийла жонланди савдогар.
– Ёнингизда бирор ҳамроҳингиз бормиди? Балки 
атрофда кимдир сизни кузатгандир?
– Мен боришимда ҳам, қайтишимда ҳам бирор одам 
қорасини сезмадим, тақсир.
Қози бошини эгиб, бир зум ўйланиб турди. Кейин яна 
савдогарга юзланди. 
– Мени ўша дарахтнинг ёнига бошлаб борасизми?
– Бажонидил тақсир, – савдогарнинг кўзларида умид 
йилтиллади. 
Иккита отда узун-қисқа бўлиб йўлга тушдилар. Шаҳар 
дарвозасидан чиқиб, ярим соатча юрганларида тепа-
ликда якка ўсган дарахт кўзга ташланди. Қози отдан ту-
шиб, дарахтни яхшилаб кўздан кечирди. 
«Жуда антиқа дарахт, номи экан? Илгари ҳеч кўрма-
ган эканман. Балки кўрган бўлсам ҳам эътибор берма-
гандирман».


Рустам Жабборов
126
Қози дарахт тагидаги чуқурга эгилиб қаради. Чуқур 
дарахтнинг илдизига қараб кавланган, дарахтнинг илди-
зидан бир қисми қирқиб олинган эди.
– Шошманг, шошманг, кимдир дарахтнинг илдизини 
ҳам қирқиб кетипти. Сиз хумчани қўйганингизда дарахт-
нинг қирқилган илдизларига кўзингиз тушмаганмиди?
Савдогар ҳам кўзларини қисиб, чуқурга қараб эгил-
ди. Қўллари билан дарахт илдизини пайпаслаб кўрди. 
– Йўқ, тақсир аниқ эсимда, мен хумчани қўйиш учун 
чуқур қазиганимда илдиз бутун эди. 
Қози мамнун қиёфада қаддини ростлади. 
– Шаҳарга қайтамиз. Менимча, хумчани қаердан, 
кимдан сўрашни биладиган ўхшайман.
Савдогар қувончдан қичқириб юборди. 
– Ростданми?
– Қувонишга эрта, ҳали гумондорлар топилганда ҳам, 
бўйнига оладими-йўқми, бир нима дейиш қийин.
Икковлон шаҳарга қайтишгач, бир муассасанинг ол-
дига етганда, қози отдан тушиб, жиловни савдогарга 
топширди. 
Сен шу ерда тур, мен аниқлаб чиқаман.
Ушбу ташрифдан сўнг орадан хийла суриштирув, 
юзлаштирув ишлари амалга ошгач, тиллани олган одам 
аниқланди ва у топилмани эгасига қайтарди. 
Айтинг-чи, табиб шаҳарга қайтгач, кимнинг ёнига 
ва нима учун кирган? 
Олтмиш еттинчи ҳикоя 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish