Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ЧЎКИБ КЕТГАН ТУЯ
Воқеа бундан юз йиллар муқаддам Бухоро яқинида 
юз берганди. Икки ўртоқ йиққан-терган пулларига туя 
сотиб олиб, юк ташиб тирикчилик қилмоқчи бўлишди. 
Биргалашиб туя олгани бозорга чиқишди. Туя сотиб 


129
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
олиш учун шериклардан бирида ўн тилла, иккинчисида 
ўттиз тилла пул бор эди. Туя харид қилишгач, икковла-
шиб, фойдани тақсимлаш ҳақида келишиб олишди.
– Демак, гап бундай, – деди ўттиз тилланинг эгаси. – 
Туя нархининг тўртдан уч ҳиссасини мен қўшдим. Демак, 
иккаламиз ишлаб топган пулни тўрт ҳиссага бўламиз: уч 
ҳиссаси меники, қолгани бир ҳиссаси сеники бўлади. 
Иккинчи шерик рози бўлишдан бошқа илож топма-
ди. Шу кундан бошлаб ишга киришдилар. Келишилга-
нидек, улар савдогарларнинг юкини ташиб, манзилига 
етказиб беришар, олинган даромадни тўртга тақсимла-
шар, шериклар бири пулнинг чорагини, иккинчиси эса 
қолган қисмини оларди. 
Шу тариқа орадан анча фурсат кечди. Кунларнинг би-
рида улар юкни манзилга етказиб, уйга қайтишарди. Бир 
дарёнинг бўйига етиб келишди. Унинг устидаги кўприк 
анча эскириб қолганди. Икки шерик олдинда борар, 
юксиз туяни эса етаклаб ўтишмоқда эди. Шу пайт кўп-
рик синиб тушди. Икки шерик бир амаллаб жон сақлаб 
қолишди. Аммо туя ўзини ўнглолмай қолди ва дарёга 
чўкиб келди. Даставвал шериклар ўзлари тирик қолга-
нига шукр қилишди. Кейин эса туя учун асосий пулни 
тўлаган шерик мол аччиғига дош беролмади
– Эсиз, шундоқ туямиз чўкиб кетди, бир амаллаб ои-
ламизни боқиб турган эди-я!
– Нимасини айтасан, – деди шериги. – Начора, тақдир 
экан. Пешонамизга сиғмади. 
– Энди бундай қиламиз, – деди биринчи туякаш. – Туя 
учун пулнинг тўртдан уч қисмини мен тўлагандим, энди 
зарарини лоақал тенг иккига бўлайлик. 
– Бу нима деганинг?
– Яъни сен менга ўн тилла тўлайсан, шунда орамиз очиқ.
– Бу қанақаси бўлди? Пулнинг тўртдан уч қисмини 
сен тўлаган бўлсанг. Фойданинг ҳам асосий қисмини сен 
олдинг-ку? Туяни мен чўктириб юбормадим. Ўзи қўл 
учида кун кўрсам, ўн тиллани қаердан оламан?


Рустам Жабборов
130
– Мен билмайман, ўттиз тиллага куйиб қолавераман-
ми? Қани, ўн тиллани чўз.
Шу тариқа уларнинг орасида низо келиб чиқди. Бир-
галашиб қозихонага бордилар. Қози уларнинг даъвоси-
ни диққат билан эшитиб, ўйга толди. 
– Тақсир, сиз нима десангиз шу! Фақат ўзингиз адолат 
билан ҳукм чиқарсангиз бас. 
Қози бир муддат ўйга толиб, кейин бошини кўтарди:
– Модомики, адолат талаб қилар экансиз, унда 
амримни эшитинг: туянинг тўртдан уч қисмига эгалик 
қилган киши чорак қисм эгасига ўн тилла тўлаши лозим. 
Бу антиқа ҳукмдан ҳар иккала тараф ҳайратда қолди. 
Қози эса, бу ҳукмнинг мантиқий асосини тушунтириб 
берганда, ҳеч қандай эътирозга ўрин қолмади. 
Айтинг-чи, қози нимага асосланиб бундай ҳукм 
чиқарган?
Олтмиш тўққизинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish