Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ДАРВЕШНИНГ ЖАВОБИ
Воқеа қадим замонларда бўлиб ўтганди. Шаҳар 
ташқарисидаги бир ғорда бутун ҳаётини тоат-ибодатга 
бахшида қилган бир дарвеш яшарди. У гоҳ-гоҳ ўз мако-
нидан ташқари чиқиб, тоғ-тошларни кезар, гоҳида хар-
санглар устида ўтириб, тафаккурга чўмарди. 


133
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Кунларнинг бирида дарвеш тонгги ибодатдан сўнг, 
яна тоғ сайрига отланди. Кетма-кет саф тортган харсанг-
лардан ҳам бир ҳикмат топгандек уларга термилиб қол-
ди. Кейин харсанглардан бирининг устига ўтириб, одат-
дагидек ҳаёт ҳикматлари устида бош қотира бошлади. 
Шу пайт ёлғизоёқ сўқмоқдан жон аччиғида югуриб 
келаётган бир кимсани кўриб, хаёли қочди. Ҳалиги ким-
санинг соч-соқоли ўсиб кетган, бошига қора намат ку-
лоҳ қўндириб олган, эгнидаги кўк яктаги тўзиб кетганди. 
Афт-ангоридан жуда қўрқиб кетгани кўриниб турарди.
– Ҳа, ўғлим, бахайр, каллаи саҳарлаб бу томонларда 
нима қилиб юрибсан? – деди ҳалиги кимса нафаси оғ-
зига тиқилиб. 
– Менинг ҳеч бир гуноҳим йўқ. Аммо бир пайтлар 
султон зулмига қарши бош кўтаргандим. Мени тутиб 
зиндонбанд қилишганди. Бугун эрталаб ҳибсдан қочдим. 
Лекин соқчилар изимга тушишган. Саноқли дақиқалар-
да ортимдан етиб келишади. Улар, албатта, сиздан мен 
ҳақимда сўрашади. Агар сиз бунақа одам бу ердан ўт-
мади, десангиз, улар сизга ишонишади ва орқага қайтиб 
кетишади. Акс ҳолда бирпасда менга етиб олишади ва 
бу гал аямай дорга тортишади. Менга раҳмингиз келсин.
Шундай дея, қочоқ яна қочишда давом этди. Дарвеш 
эса ўйланиб қолди. Ахир бу қандай бўлди? Дарвеш йи-
гитнинг беҳуда ўлиб кетишини истамасди. Ахир у ҳеч 
кимни ўлдиргани йўқ, ўғрилик қилмади, бировнинг ои-
ласини бузмади. Фақат, султонга осийлик қилди, холос. 
Соқчилар изига тушишган бўлса, улар албатта бу ерга 
келишади. Чунки бу ёлғизоёқ йўл албатта дарвешнинг 
ёнидан ўтиши тайин. Демак, соқчилар уни кўришади ва 
албатта сўрашади. 
Албатта, дарвеш «Йўқ, бу ердан ҳеч ким ўтгани йўқ», 
деса, олам – гулистон. Соқчилар ҳам уни танишади. 
Умрини тақвога бағишлаган одамга сўзсиз ишонишади. 
Аммо, бу гап қип-қизил ёлғон-ку? Ёлғон эса энг оғир 
гуноҳлардан. Йиллаб қилган ибодатлари шу биргина 


Рустам Жабборов
134
ёлғон билан ювилиб кетмаслигига ким кафолат беради? 
Ҳар қалай, туғилганидан бери бир марта ёлғон гапир-
маган одам учун бу жуда ҳам қийин жумбоқ эди. 
Шу пайт пастдан қуюқ чанг кўтарилди. Уч отлиқ шид-
дат билан тепага, дарвеш турган тош олдига қараб от чоп-
тириб келишарди. Улар табиийки, кекса дарвешни дарров 
танишди. Ундан ҳол-аҳвол сўраб бўлгач, сўрашди: 
– Тақсир, ашаддий жиноятчи зиндондан қочиб кет-
ди. Уни шу тарафга қараб чопиб келаётганини кўргандик. 
Аммо кутилмаган изини йўқотиб қўйдик. Кўриниши бир 
аҳволда: соч-соқоли ўсган, бошида қора намат кулоҳи бор. 
Кийимлари тўзиб кетган... У сизнинг ёнингиздан ўтмадими?
Чол нима қилишни, нима дейишни билмасди. Агар 
«йўқ» деса, ўз виждонига, ўзи мансуб бўлган тариқат-
нинг аҳкомига зид иш тутган бўлади. Гарчи бу ёлғон бир 
кимсанинг ҳаётини сақлаб қолса-да, ўз виждони, иймо-
нини сақлаб қолармикин? «Ҳа» деса, ундан ҳам ёмон. 
Улар ҳориб-толиб қолган собиқ маҳбусни бирпасда ту-
тиб олишади. Кейин эса дорга тортиши ё бошини тани-
дан жудо қилиши тайин. Хўш, нима қилмоқ керак? 
Кутилмаганда дарвешнинг хаёлига бир келди. Агар у 
шундай йўл тутса, ҳам виждонига қарши чиқмаган ҳол-
да рост гапни айтган, ҳам йигитнинг ҳаётини қутқариб 
қолган бўлади. 
Савол: Дарвеш қочоқ кимсанинг ҳаётини сақлаб қо-
лиш учун қандай йўл тутган?
Етмиш биринчи ҳикоя 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish