Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

БИЛАҒОН БОЛАНИНГ СИРИ
Қишлоқма-қишлоқ юриб одамларга ҳар хил томоша-
лар кўрсатадиган бу гуруҳни ҳамма интизорлик билан 
кутарди. Бу сайёр цирк гуруҳи таркибида полвонлар 
ҳам, дорбозлар ҳам, ҳуққабозлар-у масхарабозлар ҳам, 
кўзбойлоғичлар ҳам бўларди. Улар кўрсатган турли то-
мошалар одамларни лол қолдирар, кулгили саҳна кўри-
нишларидан томошабинларнинг ичаги узиларди. 
Бу гуруҳ қаерда томоша берса, албатта, бориб қат-
нашадиган, томошаларни мириқиб кўрадиган ашаддий 
мухлислар ҳам бор эди. Улардан бири ҳар бир саҳна 
кўриниши ортидаги «сирлар»гача хабардор эди. Аммо 
битта чиқишнинг тагига ҳеч етолмасди. 
Бу чиқишда масхарабоз саккиз-тўққиз ёшли бир шо-
гирдини етаклаб чиқар, уни томошабинларга «ўта би-
лағон, зийрак бола» деб таништирарди. Кейин эса унинг 
кўзини махсус боғич билан боғларди. Гоҳида томоша 
ишончли чиқиши учун боғичларни текширгани томо-
шабинларни ҳам чақириб кўрарди. Ўша мухлис ҳам 
бир неча бор бунга шахсан ишонч ҳосил қилганди. Улар 
боғичнинг қалинлиги, унинг ортидан ҳеч нарсани кўриб 
бўлмаслиги, боланинг кўзлари маҳкам беркитилганини 
тасдиқлашгач, томоша бошланарди.
Мана, бу гал ҳам томоша шу тариқа бошланди. Мас-
харабоз ўз шогирдини давра бўйлаб айлантира бошлади. 
– Ўғлим, манави амакининг эгнидаги свитер қанақа 
рангда? – сўради масхабароз ўрта ёшдаги, қизил свитер-
ли эркакнинг ёнига бориб.
Бола қўллари билан ҳалиги эркакнинг кийимини пай-
паслаб кўраркан:
– Қизил, – деб дадил жавоб берди.
– Манави йигит кийган кўйлакнинг рангини айта ола-
санми? – масхарабоз бошқа бир томошабиннинг ёнида 
тўхтаб. 


Рустам Жабборов
150
Бола унинг ҳам кўйлагига қўлини теккизиб кўрди:
– Оқ, – деди ишонч билан.
Шу тариқа масхарабоз яна бир қанча томошабин-
нинг кийимлари рангини боладан сўраб чиқди:
– Манави акангнинг футболкасини рангини биласан-
ми? 
– Яшил.
– Манави хола кийган кўйлакнинг ранги қанақа?
– Сариқ.
– Бу бола қанақа рангдаги иштон кийиб олган?
– Кўк.
– Бу кишининг костюми-чи?
– Қора.
– Бу қиз кийган кофтанинг рангини айта оласанми?
– Оқ.
Қизиғи, боланинг кўзида ҳеч қандай боғич йўқдек, 
ҳамма рангларни бехато айта оларди. 
Ҳалиги мухлис айнан шуни тушуна олмасди. Албат-
та, бунинг қандайдир оддий сири бўлиши керак. Чунки 
ҳатто унча-мунча фолбинлар ҳам бундай вазиятда хато 
қилишлари мумкин. 
Мухлис бу сирнинг тагига етишга аҳд қилди. Гуруҳ би-
лан изма-из юриб, унинг томошаларини қолдирмасдан 
кўриб борди. Аввалига у «Масхарабоз томошабинлар 
орасига махсус одамларни қўйиб чиқса керак», деган 
фикр да эди. Аммо кузатишлар бунинг мутлақ аксини кўр-
сатади. У ҳар бир томошада бутунлай янги-янги одамлар-
нинг кийимини сўрар, шогирди кўзи боғлиқ ҳолда барча 
кийимларнинг рангини бехато айтиб берарди.
Мухлис то шу сирнинг тагига етмаса, тинчимаслигини 
англади. Аммо вақт ўтиб борар, унинг ишлари ҳам ўл-
да-жўлда қолиб кетар, гуруҳнинг ортидан юриб, унинг 
томошаларини диққат билан кузатишда давом этарди. 
Вақт ўтиши билан буни сайёр цирк гуруҳининг раҳ-
бари ҳам сезиб қолди. Ҳалиги мухлисни ёнига чақириб, 


151
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
улар билан изма-из юришининг боисини сўради. Мух-
лис ниҳоят ичидаги дардини айтди.
– Мана, икки йилдан бери ҳамма ишимни ташлаб, шу 
масхарабоз ва унинг билағон шогирди сирини очмоқчи 
бўламан. «Шу сирнинг тагига етмасам қўймайман», деб 
қатъий аҳд қилганман. Лекин барибир ақлим етмаяпти. 
Илтимос, менга бунинг сирини айтинг.
Цирк раҳбари аввал ўйлаб турди. Кейин эса мухлисга 
раҳми келди. 
– Майли, мен сизга бу сирни очаман, фақат сиз бош-
қаларга айтмасликка қасам ичасиз. 
Ҳалиги мухлис қасам ичгач, цирк раҳбари бу сирни 
очди. Сиз ҳам бу сирни билишни истайсизми?
Етмиш тўққизинчи ҳикоя 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish