Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

«ГАЗЕТАНГИЗ СОХТА ЭКАН»
Лондонлик машҳур коллекционер мистер Саймонд 
ҳар кунгидек кўзига пенснесини қўндирганча, эски газе-
та тахламларини варақлаш билан машғул эди. Шу пайт 
ёнига ёрдамчиси Хопкинс кириб антиқа янгиликни маъ-
лум қилди. 
– Сэр, куни кеча бир киши ўзида ўта ноёб газета бор-
лигини айтиб телефон қилганди.
Саймонд кўзойнаги оша ёрдамчисига тикилди. 
– Биласан-ку, менинг бой коллекциячи эканимни 
билиб, ҳар хил фирибгарлар ўзининг арзимас матоси-
ни ўтказмоқчи бўлишади. Бу гал яна нимани тиқишти-
ришяпти.


Рустам Жабборов
154
– Айтишича, 1914 йилгача босилиб, кейин номаълум 
сабабларга кўра ёпилиб кетган бир немисча газета экан. 
Газета эгасининг айтишича, Биринчи жаҳон уруши бош-
лангани ҳақидаги илк хабар бутун дунё бўйича айнан 
шу газетада босилган экан. Шу боис, бу газетани жуда 
кўп харидорлар сотиб олмоқчи бўлишса-да, эгаси сот-
маганмиш.
Саймонд «Ким билсин», дегандек елка қисди ва қў-
шиб қўйди:
– Майли эртага соат 11 да учрашув белгиланг, ўзим 
гаплашиб кўраман, ҳа, ўша газетасини ҳам ўзи билан 
олиб келсин!
Мистер Саймонд бутун мамлакатдаги энг катта газе-
талар коллекциясига эгалиги билан донг таратган, унинг 
хазинасида 38 мамлакатда, 42 тилда нашр қилинган 10 
минг нусхадан ортиқ газеталар бор эди. Айрим газета-
ларнинг ёши бир неча юз йилларга бориб тақаларди. 
Мистер Саймонд ўзининг нефть савдоси билан шуғул-
ланадиган компаниясига эга бўлгани учун мамлакатнинг 
бой инсонларидан бири саналар, у нодир газеталар со-
тиб олиш учун пулини аяб ўтирмасди. 
Шу боис, унинг ёнига дунёнинг турли бурчакларидан 
нодир матбуот нашрларини олиб келувчилар кўпчилик-
ни ташкил этарди. 
Эртаси куни унинг ёнига тепакал, пакана бир киши 
келиб, ўзини Херр Гольдберг деб таништирди. Айтиши-
ча, унинг катта бобоси австриялик ношир бўлиб, ўтган 
аср бошларида Венада «Heute» (Бугун) деб номланган 
кундалик газета чоп этган, аммо сиёсий сабабларга 
кўра, бу газета уч ой чиқиб кейин тақиқлаб қўйилган 
экан. Гольдбергнинг айтишича, газета ўта тезкорлиги 
билан бошқалардан ажралиб турган, у кечқурун чоп 
этилиб тарқатилиши боис, кундузи юз берган воқеалар-
дан ўқувчиларни тўла-тўкис хабардор эта оларди. 
– Мана, газетанинг 1914 йил 28 июлда чоп этилган 
махсус сони, – дея хийла эскириб қолган газетани кол-


155
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
лекциячига узатди меҳмон. – Адашмасам, немис тилини 
яхши тушунсангиз керак.
– Мен етти йил Берлинда ишлаганман, – деди Сай-
монд синчковлик билдан меҳмонни кўздан кечириб. 
Кейин эса газетани кўздан кечира бошлади. 
Газетанинг илк саҳифасидаги мақолага немис тили-
да «Бугун Биринчи жаҳон уруши бошланди» деган сар-
лавҳа қўйилганди. Унда Австрия–Венгрия раҳбарияти 48 
соат ичида қўйилган талабларни бажармагани учун эр-
талаб Сербияга уруш эълон қилгани, мунтазам қўшин-
лар ушбу мамлакат чегарасини ошиб ўтгани, айни пайт-
да Германия ҳам Россияга қарши уруш бошлашга тайёр 
экани айтиб ўтилганди. 
– Қойил, – деди Саймонд бошини ликиллатиб, – тан 
бермасдан иложим йўқ. Тарихий воқелик бағоят аниқ ва 
асосли ёритилган. 
– Дидингизга тан бераман, – деди тепакал меҳмон 
умидворлик билан кафтларини ишқалаб. – Мен бу газе-
тани бир пайтлар 25 минг еврога ҳам сотмагандим. Сиз 
эса, ишонаманки, бундан ҳам кўпроқ тўлайсиз.
– Бекорга бу нархга сотмаган экансиз, чунки бу га-
зетангиз сариқ чақага ҳам қиммат, – деди коллекциячи 
бепарволик билан. – Билмадим, ё кимдир сизни лақил-
латган, ё сиз мени чув туширмоқчи бўляпсиз. Бу газе-
та ўта устомонлик билан худди юз йил аввалги матбуот 
нашрига ўхшатиб ясалган, холос. 
– Бундай дейишга ҳаққингиз йўқ, – тутақиб кетди 
Гольдберг. – Сиз ҳали ҳеч қандай экспертиза ўтказ-
масдан, бир қарашдан бу газетани сохтага чиқара ол-
майсиз. Сиз олмасангиз, оладиганлар топилиб қолар.
Шундай дея у эски газетани шартта олиб чўнтагига 
солди ва Саймонднинг ҳужрасини тарк этди. 
Айтинг-чи, у газетанинг сохта эканини осонлик би-
лан аниқлашига нима сабаб бўлган?


Рустам Жабборов
156
Саксон биринчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish