Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

«ҲИЙЛАНГИЗ ЎТМАЙДИ»
Бу ҳодиса венгриялик изқувар-детектив Андраш Бер-
кеши ҳаётида бундан эллик йиллар бурун юз берганди. 
Ўшанда у таниқли ёзувчи Иштван Радашнинг сирли ўли-
ми юзасидан иш олиб борганди.
Изқувар ёзувчини анчадан бери биларди. Унинг 
асарлари пештахталарда узоқ турмасди. Радаш, асосан, 
детектив мавзудаги асарлар ёзар, шу боис, у Беркеши-
дан тез-тез маслаҳат сўрарди. Сўнгги бор изқувар уни 
ўлимидан уч-тўрт кун бурун учратган, ўшанда ёзувчи-
нинг кайфияти ёмон эмасди. У янги детектив роман 
ёзишни режалаштираётганини айтиб, айрим ҳолатлар 
юзасидан Беркешининг маслаҳатларини олди. 


Рустам Жабборов
160
Ёзувчининг аёлларга суяги йўқлиги ҳам изқуварга 
маълум эди. Табиийки, у ва баъзи «мухлисалар» ўрта-
сидаги муносабатлар анча чуқурлашиб кетар, бу эса 
кўпинча Радашнинг оиласида турли келишмовчилик 
ва ҳатто жанжалларга сабаб бўларди. Радашнинг аёли 
Аннуш ҳам адабиётни яхши тушунар, у ҳам адибнинг 
эски мухлисаларидан эди. 
Кунларнинг бирида ёзувчи Беркешига ҳазиллашиб, 
«Бу кетишда хотиним мени заҳарлаб ўлдирмаса яхши 
эди», деганди. Яхши гапга ҳам, ёмон гапга ҳам фаришта 
омин деркан. Кўп ўтмай, Беркеши нохуш хабар эшитди. 
Иштван Радаш ўз ижодхонасида ўлик ҳолда топилган. 
Ёзувчининг хотини ўқ овозини эшитиб, унинг хонасига 
югурган. Аммо адибнинг миясини тешиб ўтган ўқ ўз иши-
ни битирган, Иштван аллақачон жон таслим қилганди. 
Ҳам марҳумнинг яқин таниши, ҳам мутахассис си-
фатида Андрашни полиция бўлимига чақиришди. Бир 
қарашда ҳодисани «Ўз жонига қасд қилиш» деб баҳо-
лаш учун барча асослар етарли эди: марҳум ва унинг 
хонасида қаршилик аломатлари сезилмайди. Тўппонча 
унинг қўлида ётар ва албатта, бармоқ излари ҳам унга 
тегишли эди. 
Агар Андраш Беркеши марҳумни аввалдан танимага-
нида, унинг оиласидаги вазият ҳақида хабардор бўлма-
ганида, ёзувчининг ўз жонига қасд қилиши унга ғайри-
табиий бўлиб туйилмасди. Радаш жуда қувноқ, ҳаётнинг 
қадрига етадиган одам эди. Агар у ўзини ўлдирмоқчи 
бўлиб юрганида, янги романни бошламасди ҳам. Қола-
верса, у Аннуш Радашнинг ўта рашкчилигини ҳам би-
ларди. Балки, адиб «Хотиним мени ўлдирмоқчи» деган 
гапни ҳам шунчаки ҳазиллашиб айтмагандир.
Детективнинг кўрсатмаси билан Радаш хонимни яхши-
лаб сўроқ қиладиган бўлишди. Аёл кузатув остига олинди. 
Ундан шаҳардан чиқиб кетмаслик учун тилхат ҳам олин-
ди. Гумон остида қолганини англаган Радаш хоним ўзини 
ҳар ёққа урди. Шаллақилик билан полиция маҳкамасини 


161
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
бошига кўтарди. Бироқ қонунга қарши чиқиб бўлмайди. 
Ҳаммаси аниқлангунча сабр қилиш керак.
Аёл дарҳол таниш адвокати Кечевешни ишга жалб 
этди. Тергов бошланганидан сўнг орадан бир ойча вақт 
ўтди ҳамки, якуний хулосага келинмади. Кунларнинг би-
рида детектив полиция бошлиғи олдида шу иш юзаси-
дан суҳбатлашиб ўтирган пайтда папкасини қўлтиқлаб 
Кечевеш келиб қолди. 
– Мен энди ўз мижозимни айбловдан қутқаришимга 
имоним комил, – деди адвокат сумкасидан бир парча 
қоғозни чиқараркан. – Радаш хоним марҳум эрининг 
қўлёзмаларини тартибга келтираётиб, ўлим олдидан ёз-
ган мактубини топиб олган. Аввал бу мактуб бир даста 
қораламанинг ичида бўлгани учун ҳеч ким эътибор бер-
маган. Мана, бир ўқиб кўринг.
Изқувар мактубга кўз ташлади. Хат ёзув машинкаси-
да битилган, унинг тагида Радашнинг жимжимали та-
ниш имзоси турарди. 
«Бу хатни кимдир ўқиётган пайтда мен ўлган бўла-
ман. Одатда инсон ўз ҳаётидан, ишидан қониқмаса, шу 
тахлит иш тутади. Мен Хэмингуэй, Жек Лондон, Аку-
тагава, Эржебет Галгоци, Сергей Есенин нега ўз жонига 
қасд қилганини энди тушуняпман. Ўлимимда ҳеч ким-
ни айб лашларини истамайман. Мен ўша куни ана шу 
қарорим қатъий эканини тушундим ва тўппончамни 
қўлимга олдим... Мени кечиринглар! Сен ҳам кечир мени 
Аннуш... сана, имзо».
– Бу хат уйдирмадан бошқа нарса эмас, – дея уни 
адвокатга ирғитди изқувар. – Буни Радаш хоним ўзини 
оқлаш мақсадида тўқиб чиқарган..
Ўйлаб кўринг-чи, изқувар нега бундай қарорга келди


Рустам Жабборов
162
Саксон тўртинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish