Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

НАЖОТ КЎПРИГИ
Иккинчи жаҳон уруши йиллари. 
Нацистлар Германияси Иттифоқчилар қаршисида 
танг вазиятга тушиб қолган кезлар. Ҳукумат имкон қа-
дар мамлакатдаги ички ва ташқи назоратни кучайтир-
ганди. Чегара кучларига мамлакатга четдан ҳеч кимни 
киритмаслик ва ташқарига ҳеч кимни чиқармаслик бў-
йича қатъий кўрсатма берилганди. 
Германияда, Штутгартнинг кичик шаҳарларидан би-
рида яшайдиган аёл Ханна Бергер нисбатан тинч ва 


Рустам Жабборов
166
фаровон бўлган Швейцарияга ўтишни режалаштириб 
юрарди. Уруш бошланмасидан аввал синглиси Инга 
оиласи билан Цюрихга кўчиб ўтганди. Урушда Ҳанна 
эридан ва ўғлидан жудо бўлгач, унинг учун нацистлар 
диёрида яшашидан маъно қолмаган, қандай бўлмасин, 
Цюрихга кетиши лозим эди. 
Аммо назорат ўта кучайган бир пайтда чегарадан 
ўтиш ажал билан ўйнашиш дегани эди. Чегарадан ўтиш 
учун тегишли идораларнинг махсус рухсати керак бўла-
ди. Оддий, фақир аёл бундай рухсатномани ололмасди. 
Ҳанна таваккал қилиб, энг яқин чегара пости томон 
йўл олди. Чегара Рейн дарёси устидан ўтарди. Машҳур 
Гайлинген кўприги устида эса тиш-тирноғигача қурол-
ланган соқчи турарди. Назорат қаттиқ бўлгани учунми, 
чегарани нарёғига ўтишга талабгорлар йўқ эди ҳисоб. 
Шу атрофда ноумид юрганлардан сўраб билдики, соқчи 
кечаю кундуз кўприкни қўриқлар, махсус рухсатнома-
сиз ҳеч кимни ташқарига чиқармас, қочиб ўтмоқчи бўл-
ганларни сўроқсиз отиб ташларди. Швейцария томони-
дан келаётганларни ҳам фақат махсус рухсатнома билан 
ўтказар, акс ҳолда орқага қайтариб юборар, кўприкдан 
югуриб ўтмоқчи бўлганларни ҳам отиб ташларди. 
Дарёдан кечиб ўтишнинг ҳам асло иложи йўқ. Тез-
оқар дарё энг моҳир ғаввосни ҳам ўз комига тортиб 
кетарди. Табиийки, яқин атрофда кема ёки қайиқ топиб 
бўлмайди. 
Агар кўприкнинг нариги тарафига ўтиб олса, швей-
цариялик аскарлар уни ортиқча ушлаб ўтиришмайди. 
Чунки Швейцария ҳукумати Германиядан қочоқ сифа-
тида қочиб ўтаётганлар учун ҳамма шароитларни яра-
тиб берарди. Фақат кўприкдан ўтиши билан текшириб 
кўришади, ёнида шубҳали бирор нарса топилмаса бўл-
ди, ўтказиб юборишади. У ёғи осон. Бир соат ичига Цю-
рихга, синглисининг уйига етиб боради. 
Ҳанна кўприкнинг яқинроғига бориб, соқчининг хат-
ти-ҳаракатларини диққат билан кузатди. Кўприкнинг 


167
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
бошланиш қисмида битта будка бўлиб, соқчи ҳар соат-
да шу будкага кирар, роппа-роса уч дақиқа тешик-туй-
нуксиз будканинг ичида нимадир иш билан машғул 
бўлар, кейин яна ташқарига чиқиб, атрофни кузатишга 
киришарди. 
Соқчининг шериги йўқ. У будкага кирган пайти кўп-
рикдан қочиб ўтишга уринса бўлади. Чунки будканинг 
ичидан ҳеч нарса кўринмайди. Аммо бунинг учун уч 
дақиқа камлик қилади. Ҳаннанинг чамасига кўра, кўп-
рикдан нариги тарафга ўтиш учун 5-6 дақиқа вақт керак 
бўлади. Демак, у кўприкнинг ярмига етиши билан соқчи 
будкадан чиқади ва аёлни ортга қайтаради. 
Ҳанна қандай бўлмасин, Цюрихга бориши керак. Бу 
ерда бир кун ҳам яшолмайди. Бутун ақлу идроки, кучи-
ни сарфлаб бўлса-да, кўприкдан ўтиши шарт. 
Шу пайт Ҳаннанинг хаёлига кутилмаган фикр келиб 
қолди. Агар шу режаси амалга ошса, у бемалол кўприк-
дан ўтиб кета оларди. Аёл таваккалга қўл урди. Кутил-
маганда, унинг режаси иш берди ва осонгина нариги 
тарафга ўтиб кета олди. Эсон-омон синглисининг уйига 
етиб олди ва урушдан кейин ўз ватанига қайтиб, узоқ 
йиллар бахтиёр ҳаёт кечирди. 
Айтинг-чи, у қандай ҳийла ишлатган бўлиши мумкин?
Саксон еттинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish