Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ЎНИНЧИ БУЛОҚНИНГ СИРИ
Афсоналарга кўра, ёвуз сеҳргар Ўлмас Кошчей яшай-
диган Мурома ўрмонида ер тагидан қайнаб чиқадиган 
ўнта ўлим булоғи бўлган экан. 
Булоқларнинг ҳар бири 1 дан 10 гача тартибда рақам-
лаб чиқилган экан. Ушбу булоқларнинг тўққизтасидан 
ҳар қандай одам сув олиши мумкин экан. Аммо улар-
нинг биттаси фақат Кошчей яшайдиган ғор ичида жой-
лашган бўлиб, ундан фақат ёвуз сеҳргардан бошқа ҳеч 
ким сув ололмас экан.
Ушбу булоқлардан чиқаётган сувнинг таъми ва ҳиди 
оддий булоқ сувидан асло фарқ қилмас экан. Бироқ 
ушбу ўрмондаги булоқларнинг барчаси заҳарли бўлиб, 
кимки улардан бирининг сувидан ичиб кўрса, бир неча 
соатдан сўнг ажал билан юзлашаркан. Аммо бу ҳали 
муқаррар ўлим дегани эмаскан. Булоқ сувлари зидди 
заҳар, яъни заҳарнинг кучини кесиш қудратига ҳам эга 
экан. Агар ушбу булоқларнинг биридан сув ичган одам 
тартиб бўйича ундан кейинги ўринда турадиган булоқ 
сувидан ичса, заҳар ўз кучини йўқотиб, ҳалиги одам ти-
рик қоларкан. 
Масалан, 1-рақамли булоқдан сув ичган одам, ўзидан 
каттароқ сон билан рақамланган барча булоқлардан – 
2-булоқдан 10-булоққача – чиққан сувни ичиб, ўлим-
дан қутулиб қоларкан. 2-булоқнинг сувини одам заҳар-
дан халос бўлиши учун 3-дан 10-гача бўлган булоқлар 
сувини ичиши керак экан. Шу тариқа, 9-булоқ сувини 
ичган одамнинг ҳаётини фақат Кошчейнинг ғоридаги 
ўнинчи булоқ суви асраб қоларкан. Ўнинчи булоқ барча 
булоқлардаги заҳарни даф қилиш хусусиятига эга бўл-
са-да, унинг сувини аввал ичган одамни ўлимдан қутқа-
ришнинг асло иложи йўқ экан.
Ўлмас Кошчей ўз қасрига бир гўзал маликани ўғир-
лаб келтирган ва уни ҳибсда сақларкан. Шу пайтгача 


173
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
маликани халос қилиш учун Мурома ўрмонига жуда кўп 
шаҳзодалар ва паҳлавонлар келган бўлса-да, уларнинг 
барчаси Кошчейнинг ёвуз шартини бажара олмасдан 
ўлиб кетишаркан. 
Кошчей ўз рақибларига шундай шарт қўяркан: 
«Мана, қаршингизда тўққизта булоқ. Уларнинг хусу-
сиятларидан эса хабардорсиз. Ҳар биримиз иккинчи-
мизга кўрсатмаган ҳолда, исталган булоқдан сув оламиз 
ва бир-биримизга тақдим этамиз. Кейин эса зидди заҳар 
ўрнида ўзимиз ҳоҳлаган булоқ сувини ичамиз. Агар мен 
заҳарланиб ўлсам, маликани қасримдан олиб кетавера-
сиз. Сиз ўлсангиз, ўзингиздан кўринг...»
Кошчей бу олишувга ҳамиша ўзининг ғоридаги ўнин-
чи булоқнинг сувини олиб чиқаркан. Ўз-ўзидан маъ-
лумки, ўнинчи булоқ суви бошқа барча булоқлардаги 
заҳарни кеса олади. Аммо бу булоқ сувидаги заҳарни 
бошқа булоқлар суви кесолмайди. Бинобарин талабгор-
лар тутган ушбу тўққизта булоқдан ҳеч бирининг заҳри 
Кошчейга таъсир қилмас, ўзи эса рақибини ўнинчи бу-
лоқ суви билан нобуд қиларкан. 
Кошчейнинг бу шарти ҳақида чор атрофга хабар 
ёйил ган экан. Шунда бир ақлли йигит ҳам ўз бахтини 
синаб кўриш учун Мурома ўрмонига қараб йўл олибди. 
У Ўлмас Кошчей рақибларни қай йўл билан маккорона 
ўлдиришини яхши биларкан. Шу боис, у ҳам Кошчейга 
қарши оқилона бир йўл тутишга қарор қилибди. 
Уни қарши олган Кошчей йигитнинг мақсадини анг-
лагач, эски шартини эслатибди. 
«Марҳамат, бир-биримизни булоқ суви билан сий-
лаймиз. Унинг ортидан исталган булоқ сувини зидди 
заҳар сифатида ичамиз. Қолгани пешонамиздан». 
Кураш эртаси куни тонг пайтда белгиланибди. Рақиб-
лар бир-бирига бир жомдан сув тутқазишибди. Ўлмас 
Кошчей қўлидаги муқаррар ўлим шароби ҳисобланган 
10-булоқ сувини йигитга узатибди. Ўзи эса йигит тутган 
жомни бир сипқаришда бўшатибди ва ортидан 10-бу-


Рустам Жабборов
174
лоқ сувини ҳам ичиб юборибди. Йигит ҳам Кошчей тут-
ган жомни сўнгги томчисига қадар сипқарибди. 
Орадан бир соат вақт ўтиб, Ўлмас Кошчей томоғини 
чангаллаганча, дод солиб ерга қулабди ва жон таслим 
қилибди. Йигитга эса ҳеч нарса бўлмабди ва қасрга ки-
риб, маликанинг қўлидан тутибди-да, изига қайтибди. 
Айтинг-чи, ҳалиги ақлли йигит, қай йўл билан 
 Кошчейни ҳалок этиб, ўзи тирик қолган бўлиши мумкин?
Тўқсонинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish