Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ЖАЗО ВА МУКОФОТ
Тарихда адолатли ҳукмдорлиги билан шуҳрат қозон-
ган Ажам ҳукмдорларидан бири бўлган Анушервони 
Одил бўш вақтларида турли кўнгилочар ўйинлар томо-
шасини хуш кўрарди. Аммо бу томошалар ойда йилда, 
вақти бемалол бўлгандагина ўтказилар, антиқа томоша-
лар билан уни ҳайратга сола олган томошачилар шоҳ-
нинг совға-саломларидан бебаҳра қолишмасди. 
Бир йили Наврўз тантаналари пайтида Анушервон ўз 
аъёнлари билан сайилга чиқди. Халқ удумларига кўра, 
бу кун полвонлар, ҳуққабозлар, чавандозлар ўз ҳунар-
лари билан одамларни хурсанд қилишар, хонандаю со-
зандалар куй-қўшиқлари билан оммани хушнуд этишга 
чоғланган эдилар. Шоҳ бу томошалар ёнидан табассум 
билан ўтиб борар, айримлари олдида бир неча дақиқа 
туриб қолар, кимнингдир хатти-ҳаракатлари уни ҳай-
ратга солса, ортидан келаётган хазинабон уни шоҳнинг 
инъомлари билан сийлаб борарди. 


179
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Шу чоқ бир жойда тўпланиб турган одамлар шоҳнинг 
эътиборини тортди. Давра ўртасида бир бақувват, дев-
келбет одам ўз ҳунарини кўз-кўз қилишга шай турарди. 
Шоҳни кўриб давра аҳли дарҳол қуллуқ қилиб унга йўл 
бўшатишди. 
– Сен нима ҳунар кўрсатмоқчисан? – сўради Анушервон 
ҳали паҳлавоннинг қаршисидан жой оларкан. 
– Шаҳаншоҳим, изн беринг, бу томошани сизга кўр-
сатай, аминманки, мулкингиздаги ҳеч бир инсон мен 
қилган ишни такрорлай олмас. 
– Қани, кўрсат ҳунарингни, – деди шоҳ. 
Шунда паҳлавон ёшгина шогирдини чақирди ва 
унинг қўлига кичик бир игнани тутқазди. Кейин унга 
етти қадам нарига бориб туришни буюрди. Ҳамма «Бу 
ўзи нима қиларкин?» деган қизиқиш билан унинг ҳара-
катларини кузатиб турарди. Паҳлавон қўйнидан ингич-
ка ип ўрамини чиқарди ва ундан ярим қулочини қирқиб 
олди. Ипнинг бир учини лаблари орасида ҳўллаб ол-
ди-да, кейин шогирдининг қўлига турган игна томонга 
ирғитди. Бу ҳақиқий мўъжизанинг ўзи эди. Ип баайни 
қанот чиқариб учди ва унинг бир учи ўз-ўзидан шогир-
дининг қўлида турган игнанинг тешигига қадалди. Ҳам-
ма қийқириб юборди. 
Ростдан ҳам бу иш ҳеч кимнинг қўлидан келмасди. 
Ахир бир қатим енгилгина ип қандай қилиб ҳавонинг 
қаршилик кучини енгиб, етти қадам нарида турган игна-
нинг тешигидан ўтиши мумкин? Игнадан ипни шунча-
ки қўл билан ўтказишнинг ўзи қанча вақт ва бир мунча 
маҳоратни талаб этади-ку?
Анушервон ҳам ҳайратда эди. Ҳатто кўзларига ишон-
масдан шу ҳаракатни такрорлашни буюрди. Алпкелбат 
паҳлавон қуллуқ қилди ва ўз ҳаракатини осонгина так-
рорлади. Бу гал ҳам ип игнанинг тешигига бехато келиб 
қадалди. Яна олқишлар...
– Бунга қандай эришдинг? – сўради шоҳ ҳайратини 
яширолмай.


Рустам Жабборов
180
– Буюк шаҳаншоҳим, – деди паҳламон ер ўпиб, – бу 
ҳунарим аслида етти йиллик меҳнатим маҳсулидир. 
Мен етти йил кечаю кундуз мана шу биргина машқни 
такомилга етказиш учун тиним биламадим. Барча ма-
шаққатларни енгиб, мана бугунгидек камолга эришдим. 
– Қойил, – деди шаҳаншоҳ бош ирғаб. Сенинг бу ҳу-
наринг таҳсинга лойиқ. – Шундай дея хазинабонга имо 
қилди. – Бу паҳлавонга юз тилла мукофот берилсин. 
Хазинабон шу заҳоти шоҳнинг тилагини бажо келтирди. 
– Бу сенинг ҳеч кимда учрамайдиган ноёб иқтидо-
ринг учун, – деди шоҳ табассум билан, кейин эса сарбоз-
ларига амр қилди, – энди бунинг оёқ қўлини боғлаб, бу-
тун халқ ичида елкасига юз дарра уринглар!
Ҳамма ҳайратда эди. Ҳалиги паҳлавон ҳам шу заҳоти 
ўзини шаҳаншоҳнинг оёғи остига отди:
– О, буюк шаҳаншоҳ, мислсиз марҳамат кўрсатиб 
мукофотлаганингиздан бошим кўкка етганди. Мендан 
қандай гуноҳ ўтдики, мени ҳамманинг ичида дарралаб 
шарманда қилсангиз? 
Анушервон паҳлавонни нима сабабдан бу жазога 
маҳкум этганини айтгач, йиғилганлар шоҳнинг ақли ва 
адолатига яна бир карра таҳсин айтишди. 
Ўйлаб кўринг-чи, шоҳ паҳлавонни нима учун жазола-
ган бўлиши мумкин?
Тўқсон учинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish