Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ФОРДНИНГ КУТИЛМАГАН ҚАРОРИ
Генри Форд асос солган «Ford Motor Company» дунё 
автомобил саноатида етакчиликни қўлга киритган йил-
лар. Мазкур компания ишлаб чиқараётган машиналар 
дунёнинг ўнлаб мамлакатларига кириб борар, унинг да-
ромади кун сайин эмас, соат сайин ўсиб борарди. 
Генри Форд ўз компаниясига қарашли корхоналар-
нинг раҳбаридан то энг кичик ходимини танлашгача ўта 
катта масъулият билан ёндашар, яхши иш кўрсатиб, кат-
та даромадга сабабчи бўлган ташаббусларни рағбатлан-


Рустам Жабборов
170
тирар, ишончни оқлолмаган ходимлар билан ҳам тезда 
ҳисоблашарди. 
Кунларнинг бирида у шахсий ёрдамчисини ёнига 
чақириб, барча корхоналар эришаётган ютуқлар бўйи-
ча ҳисобот тайёрлашни буюрди. Ёрдамчи бир неча со-
атдан сўнг айтилган ҳисоботни раҳбарнинг столи устига 
келтириб қўйди. Барча корхоналарда иш бир маромда 
борарди. Барча раҳбарларнинг ишлаб чиқариш кўрсат-
кичлари деярли тенг эди. 
– Яхши, – деди Форд қониқиш билан бош ирғаб. – 
Сизга яна бир муҳим топшириқ. Барча директорлар 
билан боғланиб, кейинги ҳафтанинг бошида меҳнат 
таътилига чиқишини айтасиз. Улар учун Кариб денги-
зи мамлакатлари бўйлаб, саёҳат уюштирасиз. Сайёҳлик 
компаниялари билан гаплашиб, энг яхши кема, энг ну-
фузли меҳмонхоналарни аниқлаб олинг. Ходимларимиз 
бунга арзийди.
– Хўп бўлади, сэр, – деди ёрдамчи итоаткорлик билан. 
– Фақат бир нарсага тушунмаяпман, нега ҳамма раҳ-
барларни бирдан жўнатмоқчисиз? Бу ишлаб чиқариш 
суръатига таъсир қилиши...
– Илтимос, тезда ишга киришинг, – деди Форд ёрдам-
чининг сўзини битиришига имкон бермай, янги газета-
ларни варақлашга тушаркан. 
Ёрдамчи шу заҳоти ишга киришди. Табиийки, бу ку-
тилмаган саёҳат ҳақидаги хабар барча корхона ва бў-
лимлар раҳбарларига хуш ёқди. Ўз даврининг энг ну-
фузли сайёҳлик компанияларидан бири «Форд»нинг 
раҳбар ходимлари учун буюртирилган саёҳатни олий 
даражада ташкиллаштирди. Ҳамроҳлар энг замонавий 
ва хавфсиз кемада йўлга тушишди. Кемада ҳар бир саё-
ҳатчи учун барча қулайликларга эга каюталар ажратил-
ган эди. Уларга юксак маҳоратга эга кема персонали хиз-
мат кўрсатарди. 
Саёҳат бир ой давом этди. Бу муддат ичида компания 
раҳбар ходимлари Мексика, Колумбия, Ямайка, Гонду-


171
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
рас, Аруба, Никарагуа, Гаити сингари ўнлаб мамлакат-
ларда бўлишди. Беш юлдузли меҳмонхоналарда тунаб 
қолишди. Бу давлатларнинг энг диққатга сазовор мас-
канлари, қадимий обидалари билан танишишди. 
Компания раҳбар-ходимларнинг бу имкониятдан 
боши осмонга етганди. Уларнинг барчаси «олий раҳ-
бар»нинг мурувватидан чексиз миннатдор эдилар. 
Ҳамроҳларнинг барчаси бутун саёҳат давомида, барча 
мамлакатларда сайёҳлик маданиятига муносиб амал қи-
лишди. Ҳеч ким қонундан, тартиб қоидалардан, йўриқ-
номадан ташқари ортиқча ҳаракат қилгани йўқ. 
Хуллас, бир ойлик олиймақом саёҳат барча раҳ-
бар-ходимларнинг бир умр ёдида қоларли таассурот 
уйғотди. Саёҳат тугаб, ҳамма ўз иш жойига қайтгач, Ген-
ри Форд яна ёрдамчисини ўз ҳузурига чорлади. 
– Хўш, ходимлар саёҳатдан мамнунми? – сўради у яна 
ҳужжатлардан бошини кўтармай.
– Улар сиздан бениҳоя миннатдор, – деди ёрдамчи. – 
Саёҳат жуда зўр бўлди, дейишяпти. Ҳар бирининг...
– Мана сизга иккита буйруқ, – деди у икки варақдаги 
рўйхатни ёрдамчисига тутқазиб. – Ишга киришинг.
Ёрдамчи иккита буйруққа кўз ташлаб, қотиб қолди. 
Уларнинг бирида саёҳатга чиққан ходимлардан бир 
гуруҳининг маошини икки баравар ошириш, иккинчи 
рўйхатга киритилган ходимларни эса ишдан бўшатиш 
белгиланганди. Бу қанақаси бўлди? Уларнинг барчаси 
бирдек ишлаган, саёҳат пайтида бирортаси ножўя ишга 
йўл қўймаган бўлса?
– Фақат, битта нарсани тушунмаяпман, сэр...
– Мен ҳаммасини тушуниб турибман, буйруқларнинг 
ижросини тезлик билан таъминланг!
Айтинг-чи, Генри Форд нега ходимларидан бир гу-
руҳини тақдирлаб, қолганларини ишдан бўшатган? 


Рустам Жабборов
172
Саксон тўққизинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish