Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ЭР ҚАДРИНИ БИЛГАН ХОТИН
Шарқ ўлкаларидан бирида фақир бир чўпон яшарди. 
У қишлоқдошларининг мол-ҳолларини боқиб, оқила ва 
меҳрибон аёли билан қўл учида кун кечирарди.
Хотини эрининг иззат-ҳурматини жойига қўяр, ҳар 
куни уни далага ширин сўз, меҳр-муҳаббат ила кузатар, 
кечқурун очиқ юз ва интизорлик ила қарши оларди. 
Шунинг учун қишлоқда у энг бахтиёр одам хисобланар-
ди. Аёлнинг ақли, одоби, садоқати ва вафодорлиги бу-
тун қишлоққа ёйилганди. Қишлоқда эркак зоти борки, 


183
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
чўпонга ҳавас билан қарар, мабодо бирор оилада эр 
хотинидан жаҳли чиқса, «Чўпоннинг хотинидан ибрат 
олсанг бўлмайдими?» деб уришарди. 
Кунлардан бир кун қишлоқ оқсоқоли хотинидан қат-
тиқ хафа бўлди ва уни чўпоннинг аёлидан ибрат олишга 
чақирди. Бу гапдан бегойимнинг кўнгли оғриди. Эртаси 
куни қашшоқ чўпоннинг аёлини нега ҳамма эркаклар 
ўз хотинига ибрат қилиб кўрсатишининг тагига етмоқчи 
бўлиб, унинг уйига йўл олди. 
Чўпоннинг аёли ҳовлининг ўртасида уйдаги эски-тус-
ки кийимларни ямаб ўтирар, олдида битта косада сув 
турарди. У меҳмонни иззат билан қарши олди. Оқсоқол-
нинг хотини йўлдан чанқаб келганди. Шу боис чўпон-
нинг хотинидан сув сўради. Хонадон бекаси ичкаридан 
муздек сув олиб чиқди. Меҳмон ажабланиб, «Сиз нега 
менга муздек сув ичириб ўзингиз офтобда турган сувдан 
ичяпсиз?» деб сўради. 
Уй бекаси кулиб шундай жавоб бердики, меҳмон 
оғир ўйга ботди ва индамасдан паранжисини ёпиниб ўз 
уйига равона бўлди. 
Ўйлаб кўринг-чи, чўпоннинг аёли унга нима деган бў-
лиши мумкин?
Тўқсон бешинчи ҳикоя
ЭНГ ШУМҚАДАМ ОДАМ
Ҳиндистонда узоқ йиллар ҳукм сурган Бобурийлар 
сулоласинининг забардаст вакили, Жалолиддин Акбар-
шоҳ
2
ирим-сиримларга хийла ўч бўлгани ҳақида анча 
ривоятлар сақланиб қолган. Қуйидаги жумбоқ ҳам ана 
шу ривоятлардан бири асосида тайёрланган.
Айтишларича, кунларнинг бирида Акбаршоҳ ўз му-
лозимлари билан овга йўл олди. Шоҳ қанчалик қудратли 
бўлмасин, ўз фуқароларига ўта меҳрибон ва камтарин 
эди. У шаҳардан чиқаётганида ўтин орқалаб келаётган 
2
Жалолиддин Акбаршоҳ (1556– 1605).


Рустам Жабборов
184
бир кишига кўзи тушди. Ҳалиги ўтинчи подшоҳни кўри-
ши билан ўтинини ерга қўйиб, таъзим ила салом берди. 
Мусулмон одатига кўра, Акбаршоҳ ҳам унинг саломига 
тавозе билан алик олиб, қуюқ сўрашиб ўтиб кетди. 
Шунда Акбаршоҳнинг ёнидаги мулозимларидан 
бири унинг қулоғига шипшиди:
– Олампаноҳ, унинг саломига бекорга алик олдингиз?
– Бу не деганинг? – ажабланди подшоҳ отнинг жило-
вини тортиб. – Ахир салом суннат бўлса, алик фарздир, 
демишлар. 
– Шундай-ку-я, – бироз чайналди мулозим, – лекин бу 
одам мамлакатингиздаги энг шумқадам, хосиятсиз кимса. 
Ким эрталаб унга йўлиқса, у билан ҳамсуҳбат бўлса, кун 
бўйи иши юришмас экан. Буни шаҳар аҳли яхши билади. 
Бу гапни эшитиб, Акбаршоҳнинг кўнгли хижил торт-
ди. Дарҳол ҳалиги ўтинчини ушлаб, ҳибсга олишни бу-
юрди. Сарбозлар ўтинчининг оёғини ерга теккизмасдан 
зиндонга йўллашди. 
Подшоҳ йўлида давом этди. Чиндан ҳам шу куни ови 
бароридан келмади. Мулозимлари билан қанча ҳаракат 
қилишмасин, тайинли ўлжани қўлга киритишолмади. 
Буям етмагандек, нимадандир ҳурккан от Акбаршоҳни 
эгардан йиқитиб, судраб кетди. Подшоҳнинг оёғи қаттиқ 
лат еди. Шунда беихтиёр унинг эсига мулозимнинг эрта-
лабки танбеҳи тушиб, ғижиниб қўйди. 
Пойтахтга қайтиши билан биринчи бўлиб, эрталаб 
йўлда учраган ўтинчини олиб келишни буюрди. Подшоҳ 
амри – вожиб. Шу заҳоти ўтинчини зиндондан чиқариб, 
саройга олиб келишди. 
– Сени шумқадам, дейишганига ишонмагандим, – 
деди подшоҳ ҳамон сим-сим оғриб турган оёғини уқа-
ларкан. – Буни ўзимда синаб кўрдим. Сен билан эрталаб 
саломлашганим учун овим юришмади. Яна оёғим лат 
еди. Шу пайтгача мендан ташқари яна қанчадан-қанча 
одамларга кулфат келтиргансан. Бундан кейин ҳам яна 
қанча одамларга бахтсизлик келтиришинг мумкин. Сен 


185
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
чиндан ҳам мамлакатимдаги энг шумқадам кимса экан-
сан. – Кейин сарой аъёнларига юзланди, – Хўш раиятга 
зарар келтирадиган бундай кимсанинг жазоси недур?
– Ўлим! – дейишди сарой аҳли бир овоздан.
– Подшоҳим, – деди ўтинчи ўзини аранг қўлга олиб. – 
Агар бу салтанатда мендан ҳам шумқадамроқ, хосиятсиз-
роқ бир одам борлигини айтсам, мени озод этасизми?
Подшоҳ бироз ўйланиб турди:
– Ҳа, агар сўзингни исбот қилолсанг, сени озод қил-
ганим бўлсин!
Шундан сўнг ўтинчи подшоҳга ўша хосиятсиз одам 
ким эканини айтиб, буни исбот ҳам қилиб берди. Под-
шоҳ эса унинг жавоби олдида ожиз қолди ва ваъдасига 
биноан ўтинчини ўлимдан озод этди. 
Ўйлаб кўринг-чи, ўтинчи подшоҳга нима деган бўли-
ши мумкин?
Тўқсон олтинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish