Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан истило этилиши



Download 38,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi38,5 Kb.
#25651
Bog'liq
Осиёнинг чор Россияси томонидан истило этили~


Aim.uz

Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан истило этилиши
Ўрта Осиё хонликлари ҳудудларини босиб олишни мақсад қилиб олган чор Россияси ҳарбий маъмурлари 1847 йили Сирдарёнинг Орол денгизига қуйилиш жойларини эгаллаб олдилар. Россия ҳарбий қўшинлари 1853 йили Қўқон хонлигига қарашли Оқмачит қалъасини эгаллаб олдилар. Хонликнинг қалъани қайтариб олиш учун урунишлари беҳуда кетди. Генерал Черняев бошчилигидаги 2500 дан ошиқ рус қўшинлари 1862-1864 йилларда Пишпак, Тўқмоқ, Авлиёота, Туркистон ва Чимкент шаҳарларини эгалладилар. Қўқон хонлигининг Алимқул бошчилигидаги қўшинлари рус қўшинларини Чимкентдан ҳайдаб юборишга эришдилар. Бироқ бу вақтда Қўқонга ҳужум уюштирган Бухоро амири Насрулло қўшинларини қайтариш учун Алимқул шошилинч равишда Қўқонга жўнашга мажбур бўлди. Бундан фойдаланган рус қўшинлари Чимкентни яна эаллаб олдилар. 1865 йил 14 июнда руслар Тошкентга ҳужум қилдилар. Уч кунлик жангдан сўнг шаҳар таслим бўлди. 1866 йил рус қўшинлари Хўжанд ва Жиззах шаҳарларини ҳам эгалладилар. 1867 йил Ўрта Осиёнинг Россия империяси босиб олган ерлари, Сирдарё ва Еттисув вилоятлари таркибида Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилди.
1866 йили империя ҳарбийлари Бухоро амирлигига қарашли Хўжанд ва Жиззах туманларини, 1868 йилда эса генерал Кауфман, генерал Абрамов бошчилигида Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларидан тортиб Зирабулоққача бўлган ерлар ҳамда Зарафшоннинг юқори оқимларини босиб олдилар. Зирабулоқ тепаликларидаги бўлган жангда амир Музаффар қўшинлари енгилди ва Бухоро амирлиги 500000 сўм товон тўлаб, Россияга қарам давлатга айланди. Амирликнинг сўнгги йилларида унинг қўл остида Бухоро, Чоржўй, Қабоқли, Нурота, Кармана, Зиёвуддин, Хатирчи, Зирабулоқ, Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Ғузор, Қарши, Чироқчи, Бойсун, Шеробод, Карки, Денов, Ҳисор, Балжувон, Қободиён, Қўрғонтепа, Кўлоб, Қоратегин, Дарвоз бекликлари бор эди.
1873 йили Хива хонлиги ҳам таслим бўлди. Муҳаммад Раҳимхон (Феруз) 2500000 сўм товон тўлади. Хива хонлиги ҳам қарам давлатга айланди. 1872-1876 йилларда Фарғона водийсида кўтарилган Пўлатхон (Етимхон) қўзғолонини бостириш баҳонасида водийга келган Скобелов бошчилигидаги рус қўшинлари Қўқон хонлигини тугатдилар ва унинг ҳудудларини Туркистон генерал-губернаторлиги ихтиёрига қўшиб юбордилар. Худоёрхон Оренбургга сургун қилинди.
Бу вақтда генерал Головачев бошчилигидаги рус қўшинлари туркман уруғларини бўйсундириш учун уруш олиб бордилар. Туркманлар қарийб 10 йил давомида ўз мустақиллликларини сақлаб қолиш учун тенгсиз жанг қилдилар. Бироқ кучлар нисбати тенг бўлмаганлиги, ҳарбий тажрибасизлиги туфайли катта талофат кўриб енгилдилар. 1881 йил Гўктепа (Ашхобод) руслар томонидан эгалланди. 1884 йили Марв водийси Россия ҳарбийлари ихтиёрига ўтди. 1885-1887 йилларда Афғонистон билан чегаралар белгилаб олинди.
Шундай қилиб, асрлар давомида илм-фани, маърифати ва санъати билан жаҳон эътиборига тушган Туркистон ўлкаси Россия мустамлакасига айланди.



Aim.uz



Download 38,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish