Ўрта асрлар шарқ назарияси. Фаробий, Бузжоний
Ўрта ва яқин Шарқ давлатлари Ўрта асрлардаги архитектураси феодал ижтимоий-иқтисодий тузум ривожланиши ва ягона дин — ислом динининг кенг тарқалиши билан боғлиқ эди.
VII асрда Арабистон ярим оролида кучли мусулмон давлати — араб халифалиги ташкил топади. Араб халифалиги йирик босқинчилик урушлари ўтказиб, VII—VIII асрлар давомида Фаластин, Сурия, Месопотамия, Миср, Шимолий Африка, Пириней ярим оролининг жанубий қисми, Эрон ва Ўрта Осиё давлатларини забт этади.
Забт этилган барча давлатларда ислом дини кенг тарқалади. Араб халифалиги пойтахти олдин Мадина, кейинроқ Макка шаҳри эди забт этилган жойларда ислом дини билан бир қаторда араб тили ва ёзуви ҳам кенг тарқатилди, бунинг натижасида бир қатор араб давлатлари ташкил бўлди.
Сурия, Фаластин, Ироқ, Миср, Тунис, Жазоир, Марокаш ва бошқалар, бир қатор давлатлар — Эрон, Озарбайжон, Афғонистон ва Ўрта Осиё давлатлари ислом динини қабул қилишади, аммо тил жиҳатидан бу давлатлар ўз маданиятини сақлаб қолади.
Эрон ва Ўрта Осиё давлатлари қадимдан юксак маданияти ва ўзига хос архитектураси билан ажралиб келган. Араблар бу давлатларни забт этиб, шу жойда мавжуд маданият ва архитектура ютуқларидан баҳраманд бўлишади. Натижада ягона хусусиятларга эга янги маданият ва архитектура шаклланади. Ислом архитектураси бино ва иншоотлар турлари, композицион ва конструктив ечимининг ўзига хос кўринишлари билан бошқа архитектуравий йўналишларидан кескин фарқ қилади.
Фаробий архитектура лойиҳасининг асосини муҳим геометрик ясаш усуллари ташкил этишни аниқлаб, ўзининг «Маънавий моҳир усуллари ва геометрик шаклларнинг табиий нозик сирлари» китобини ёзади. Унда турли геометрик шакллар-доира, учбурчак, тўртбурчак, квадрат, куб, конус, цилиндр, призма, сфераларни ҳамда парабола ва бошқаларни ясаш усуллари устида тўхталади. У ўзининг «Китоб ал-Хийал ар-рухонийма ва асрор аттабииййа фида коик ал-ашкал ал-Хансиййа» номли 10 китобдан иборат асарида геометрик ясашнинг 130 та масалалари турли вариантларда келтирилган ва уларни ечишнинг энг осон йўлари кўрсатилган.
Диний иншоотлар — масжид, мақбара, минора ва мадрасалар билан бир қаторда, жамоат бинолари ҳам кенг тарқалади. Жамоат биноларидан ёпиқ бозорлар, йирик карвонсаройлар, ҳаммом ва сардобалар кенг кўламда қурилади. Мусулмон шаҳарлари маъмурий, савдо ва маданият марказларига айланади.
Графиканинг ривожланишига бевосита ўз ҳиссасипи қўшган буюк олимлардан яна бири Хуросонлик математик Абул Вафо Муҳаммад ибн Яҳё ибн Аббос ал Бузжоний (940—998) дир. У аввало қадимги юнон олимларининг асарларини таржима қилиш билан шуғулланади. Унинг кашф этган илмий асарлари математика ва графика фанини янада ривожлантиршда муҳим роль ўйнайди. Унинг асарларида чизмачиликнинг назарий асарлари асослари берилган. Унинг «Ҳунармандлар учун геометрик ҳандасавий ясашлари ҳақидаги» 13 бобдан иборат рисоласи «Чизғич», «Циркуль ва учбурчаклик ҳақида» номли боблар бошланган. Унда шу асбоблар ва уларни ясаш тўғрисида кенг маълумотлар берилган. Ушбу асарнинг мазмуни асосан геометрик ясашларга бағишлади.
Абйл Вафо Бузжоний ҳам Ал-Фаробий каби ёнувчи ойнакларга тегишли бўлган иккита парабола шаблонларни ясаш методларини келтириб ўтади.
Шаҳарларда мадраса, мактаб, кутубхона, обсерватория ва илму фан ривожланишига хизмат қиладиган бошқа бинолар қурилади. Шаҳарлар баланд мудофаа деворлари билан ўралган уч қисмдан иборат эди: Арк — ҳукмдорлар қасри ва саройлари ҳамда маъмурий бинолар жойлашган шаҳар маркази; Шаҳристон — савдо марказлари ва бозорлар, масжидлар ҳамда оддий халқ яшайдиган уй-жойлар жойлашган шаҳар асосий қисми; Работ — ҳунармандчилик устахоналари ва деҳқончилик билан шуғулланадиган аҳоли яшайдиган шаҳарнинг атроф қисмлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |