АРАБ ДАВЛАТЛАРИ АРХИТЕКТУРАСИ Сурия ва Фаластин давлатларида араб халифалиги ташкил бўлишидан олдин табиий тошдан турли хил бинолар қурилиши кенг тарқалган эди. Рим ва Византия давлатлари томонидан бу жойларда Христиан базиликалари ва бошқа бинолар қурилган. Араб халифалиги ташкил топиши билан йирик масжидлар қурилиши кенг тарқалади шундай масжидлардан энг йирик ва маҳобатлиги 708-йилда Дамашқ шаҳрида қурилиб, катта масжид номини олади бу масжид халифа Ал-Вомид бошчилигида қурилиб, ўлчамлари 157х100 метрни ташкил қилади.
Масжид устунлар билан бўлинган уч қисмдан: ёпиқ бино ва атрофи ўралган кенг ҳовлидан иборат бинонинг асосий ўқ йўналиши бўйича гумбаз ўрнатилган ва меҳроб жойлаштирилган бино устунлари икки қаватли қилиб ишланган ва умумий баландлиги 15 метрни ташкил қилади устунлар устига текис торн ёпилмаси ўрнатилган.
Бинонинг ҳовлига қаратилган тарзи очиқ равоқлар билан безатилган устунлар асосида қурилган масжидлар араб давлатларида кенг тарқалади. Масалан: 876-йилда қурилган Қоҳирадаги ибн Тулун масжиди, Жазоирдаги катта масжид (1096) Марокашдаги Қутбийя масжиди (1153) ва Қурдоба (Испания) катта масжиди. Қурдобадаги катта масжид қурилиши 786-йилда бошланиб, 600 дан кўпроқ устунга эга. Устунлар бир-бири билан 2 қатор равоқлар орқали бирлаштирилган.
ибн Тулун масжиди.
Қурдоба (Испания) катта масжиди
Ибн Тулун масжиди.
Ибн Тулун масжиди
Ибн Тулун масжиди.
Қурдоба (Испания) катта масжиди.
Қурдоба (Испания) катта масжиди Ш аҳар кўриниш
кўпчилик масжидлар қошида баланд миноралар ҳам қурилган. Миноралардан одатда аҳолини намозга чақириш учун фойдаланилган. Масжид хизматчиси — муаззин минора устидан ҳар куни беш маҳал намоз вақти яқинлашганини хабар қилган, бундай миноралардан Қоҳирадаги ибн Тулун масжиди минораси жуда машҳурдир.
Араб халифалари шаҳар ичкарисида турли қаср ва саройлар билан бир қаторда шаҳар ташқарисида баланд деворлар билан ўралган қалъалар ҳам қурдирган, бундай қалъалардан бири VIII асрда Иерихон шаҳри яқинида қурилган Хирбат ал-Марфжор қалъасидир.
Бу жойда қалъа билан бир қаторда масжид, ҳаммом ва бошқа бинолар ҳам қурилган бу иморатлар ички ҳовли атрофида 2 қаватли қилиб қурилган. Араб давлатларида XII—XV асрларда равоқли ва гумбазли қурилмалар кенг тарқалади.
Қоҳирадаги Ҳасан масжиди ва мақбараси қурилишида (1472 — 1474) йирик равоқли ва гумбазли шакллар ишлатилган, бундай шакллар шаклланишининг энг яхши намуналаридан Гренададаги (Испания) Ал-Гамбра қасри ва Шерлар қасрларини кўрсатиб ўтиш мумкин.