ГУМОН ОСТИДАГИ ТЎРТОВЛОН
– Ёмғирга қаранг, тўрт кундан бери тўхтай демайди,
– деди Доктор Ватсон деразадан кўз узмай. Бу пайтда
Шерлок Холмс эрталабки газеталарга кўз югуртираёт-
ган эди.
– Бу жуда оддий, Ватсон, – деди у газеталарини чет-
га суриб, трубка тутатаркан. – Октябрь Лондон учун энг
сер ёғин ой саналади.
Уларнинг об-ҳаво ҳақидаги суҳбатини хонадон бека-
си мисс Хадсоннинг қадам товушлари бузди.
– Сизга Скотланд-Ярддан махсус кэб юборишди, мис-
тер, – деди бека Холмсга юзланиб. – Тезлик билан пастга
тушаркансиз. Полиция комиссари сизни йўқлаяпти.
– Менимча, шаҳарнинг шимолий қисмида кеча юз
берган жиноят – лорд Уотерснинг ўлдирилиши бўйича
чақиришяпти, – деди Холмс эгнига ёмғирпўшини илар-
кан. – Одатда боши берк кўчага кириб қолишса, мени
чақиришади.
Орадан ярим соатча вақт ўтиб улар Скотленд-Ярдда,
полиция комиссари хонасида ўтиришарди. Гарчи Шер-
лок Холмс газеталар орқали қотилликдан хабар топган
бўлса-да, полициянинг иш юзасидан тўплаган ҳар бир
маълумоти билан синчиклаб танишиб чиқди.
Уотерс Хиллингдондаги қасрмонанд уйлардан бири-
да ўғли, хотини ва икки хизматкори билан кун кечирган.
Кексайган пайтида лорд жуда жиззаки ва жанжалкаш
бўлиб қолганди. Унинг аёли миссис Уотерс бир неча
марта ажрашиш учун судга ариза ҳам берган, аммо лорд
ажрашгач, мулки иккига бўлинишидан қўрқиб, ажримга
рози бўлмаган. Ўғли Уильям Уотерс ҳам отаси билан
келишолмай юрган. Лорд аллақачон ўғлини меросдан
маҳрум қилиш ҳақидаги васиятномани расмийлаштир-
ган ҳам экан.
Рустам Жабборов
146
Лорд ҳатто хизматкорларнинг ҳам жонига текканди.
Ўтган ҳафта овқати ёқмагани учун у идишни оқсоч аёл-
нинг башараси улоқтирган. Боғбоннинг ҳам иши лордга
ёқмай қолган ва уни анчадан бери ишдан ҳайдаш билан
қўрқитиб келаркан.
– Қотиллик юз берган пайтда лорднинг яқинларидан
ким қаерда бўлган? – сўради Холмс.
– Ҳамма гап шунда, – жонланди полиция комиссари.
– Қотил четдан келмаган. Чунки қаср хандақ билан ўрал-
ган, агар ичкаридан туриб осма кўприк хандақ устига ту-
ширилмаса, ҳеч ким киролмайди. Қотиллик юз берган
паллада Миссис Уотерс ўз хонасида китоб ўқиб ўтирган
экан. Лорднинг ўғли бир кун аввал зиёфатдан кеч қайт-
гани учун ҳали ётоғида боши оғриб ётган экан. Оқсоч
аёл бу пайтда ошхона тозалаётган экан. Боғбон эса қаср
ҳовлисидаги гулларни суғориш билан машғул бўлган.
Оқсоч аёл ошхонадаги ишларини битириб, лорднинг
хонасига қаҳва олиб кирганида у жон талвасасида хи-
риллаб ётарди. Шу заҳоти унинг қаттиқ дод солганини
эшитиб, лорднинг ўғли, хотини, боғбон югуриб келиш-
ган. Аммо худди шу лаҳзада лорднинг жони узилган. Бир
қарашда ҳар тўртовининг ҳам ўлдириш учун асоси бўл-
ган. Иккинчи тарафдан ҳар бирининг ўз алибиси бор.
– Хўш, дўстим, бу ҳақда сиз қандай фикрдасиз? –
сўради у одатига кўра докторга Ватсонга юзланиб.
– Бу чигал масала, – мужмал елка қисди доктор. –
Агар чуқурроқ мулоҳаза қилинса...
– Менимча, мен бу жумбоқнинг жавобини топганга
ўхшайман, – деди Шерлок дўстининг мулоҳазасини кут-
маёқ. – Бу жуда оддий, Ватсон!
У шундай дея ўз гумонини ва бунинг сабабларини
тушунтириб берди. Айбдор Холмснинг аниқ далиллари
қаршисида айбини тан олишдан бошқа чора тополмади.
Айтинг-чи, Холмс кимни ва нима учун қотилликда
айбдор деб гумон қилган?
147
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Етмиш еттинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |