Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

МАҲБУСНИНГ ЖАВОБИ
Воқеа қадим замонларда юз берганди. Пойтахтнинг 
энг чекка ҳудудидаги тор, қоронғи ва зах қамоқхонада 
учта кекса ёшли маҳбус жойлаштирилганди. 
Уларни бу қамоқхонага тиққан ҳукмдор аллақачон 
бу оламни тарк этиб кетган, улар нима сабабдан қамал-
ганини ҳатто маҳбусларнинг ўзи ҳам унутаёзганди. Ча-
маси бу маҳбуслар учун ҳам энди озодликнинг қизиғи 
қолмаганди. 
Кунларнинг бирида ҳукумат тепасига ёш бир ҳукмдор 
келди. У бошқарувининг илк кунлариданоқ қамоқхонада 
сақланаётган маҳбуслар билан қизиқди. Ҳар бир маҳбус-
нинг нима учун қамалганини нозирлардан эринмасдан 
сўраб чиқди. Ноҳақ қамалганларни озодликка чиқариш 
бўйича фармон берди. Енгилроқ жазога ҳукм қилинган-
ларнинг муддатини янада узайтиришни буюрди. 
Навбат бир ҳужрага ҳибс этилган қарияларга келди. 
Ёш ҳукмдор қамоқхона нозирларидан бу маҳбуслар-
нинг ўтмишини сўради. 
– Очиғи, мен бу ерга келганимга беш йилча бўп қол-
ди. Бу чоллар эса камида ўттиз йилдан бери сақланса 
керак. Уларнинг нима гуноҳ қилганини ҳам аниғи, бил-
майман.
Қамоқхонанинг бошқа ходимлари чоллар қамали-
шидан анча кейин ишга келишганди. У пайтларда ҳуж-
жатлар ҳам у қадар эҳтиёткорлик билан сақланмас эди. 
Ушбу маҳбусларга тегишли ҳужжатлар аллақачон йўқо-
либ кетганди. Маҳбусларнинг ўзидан уларнинг айбини 
сўраш албатта ёш ҳукмдорга ярашмасди. 
Шу пайт ёш ҳукмдорнинг хаёлига бир қув фикр келди. 
У одамлар билан ҳазиллашишни, турли қизиқарли са-
вол-жавоблар билан уларнинг идрокини синаб кўриш-
ни истарди. Ҳозир ҳам қариялар билан бир ҳазиллашиш 
иштиёқи туғилди. Агар қариялар унинг хоҳишини у ўй-


Рустам Жабборов
148
лагандек донолик билан адо этишса, қамоқдан чиқариб 
юборади – бу аниқ. Агар топишолмаса... Начора, шун-
доғам чоллар шу ерни ёшини яшаб бўлган. 
Ҳукмдор ҳужрага кириб, кексаларга ўзини таништир-
ди. Кейин эса уларга юзланиб шундай деди:
– Отахонлар, мен сизларга битта топшириқ бераман, 
агар шуни адо этолсангиз, барчангиз озодликка чиқа-
сиз. Қолаверса, сизларни умрбод нафақа билан ҳам та-
йинлайман. Агар бу жумбоқ сизларга оғирлик қилса...
– Хўш, эшитайлик-чи? – дейишди қариялар ҳам қизиқ-
синиб. Улар учун ҳам озодликка чиқишдан кўра, шу жум-
боқни топишга уриниб кўриш қизиқроқ туйилаётганди. 
Ҳукмдор ёнидаги мулозимнинг қулоғига алланима 
деб пичирлади. Мулозим бош эгиб ҳужрадан чиқиб 
кетди ва кўп ўтмай, қоқ ўтасидан иккига бўлинган шиша 
идиш ва игна-ип олиб келтирди. 
– Мана сизларга бўлинган шиша ва игна-ип, – деди 
у ҳалигиларни чолларнинг олдига қўяркан. – Сизлар 
кўпни кўргансиз. Бу ерга бекорга тушмагандирсиз. Ҳар 
нарсага ақлингиз етади. Менга ҳозирнинг ўзида мана 
бўлинган идишни манави игна-ип ёрдамида тикиб бер-
сангиз бу ердан чиқариб юбораман.
Чоллар бирин-кетин синган шиша ва игна-ипни қўл-
ларига олиб кўра бошлашди. Ҳатто баъзилари ҳукмдор-
нинг топшириғини бажаришга уриниб ҳам кўришди. 
– Олампаноҳ, иложи йўқ иш бу. Ундан кўра, шу ерда 
умрбод қоласанлар, десангиз ҳам бўларди. 
Ҳукмдор нимадир дея оғиз жуфтлаган пайтда чоллардан 
бири шишани олиб, уни яна ҳукмдорнинг қўлига тутқазди.
– Мен сизнинг амрингизни бажо қиламан, фақат...
Чол ўз навбатда ундан бир нарсани сўрадики, нати-
жада ёш ҳукмдор унинг ақл-заковатига тан берди ва шу 
заҳоти ҳар учала қарияни озодликка чиқариб, ваъдасига 
биноан уларни умрбод нафақа билан ҳам таъминлади.
Хўш, маҳбус чол ҳукмдорга нима деган бўлиши мум-
кин?


149
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Етмиш саккизинчи ҳикоя 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish