Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

СУИҚАСДМИ ЁКИ ҚОТИЛЛИК?
Жиноят қидирув бўлими ходимлари воқеа жойига 
етиб келишди. Ертўлани рутубат ва нохуш ҳид тўлдириб 
турар, шифтдаги туйнукдан тушаётган қуёш нури осилиб 


137
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
турган аёл жасадининг бир қисминигина ёритарди. Аёл-
нинг эгнидаги уй халати чўнтагидан аллақандай қоғоз-
нинг бир учи кўриниб туради. Ерда, жасаднинг остида эса 
аллақандай нам доира кўзга ташланарди. ЖҚБ ходимла-
ри ҳар бир ҳолатни далилий ашёларни пухта ўрганишди. 
Аёлнинг чўнтагидаги хатда «Менинг ўлимимда ҳеч 
кимни айбламанглар, мен ҳаётдан тўйиб кетганим учун 
ўз жонимга қасд қилдим», деб ёзилганди. Аммо капи-
тан унвонидаги ЖҚБ бошлиғи жасадга қараб туриб бош 
чайқади.
– Бу ўз жонига қасд қилиш эмас, – деди ишонч би-
лан. – Ана, қаранглар, жасаднинг оёғи ердан ярим метр-
лар чамаси тепада турибди. Хўш, у бўйнини сиртмоққа 
тиқиш учун оёғининг тагига нимадир қўйиши керак-ку? 
Қани ўша нарса? Демак, уни кимдир ўлдирган. Оёғи 
остидаги нарсани ҳам бирор ерга гумдон қилган. Биз 
аёлнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни 
пухта ўрганишимиз керак. 
Бу дастлабки хулоса эди. Ҳар бир деталл атрофлича 
текшириб кўрилгач, капитаннинг тахмини ўз тасдиғини 
топди. Чиндан ҳам аёл оёғи остида турган ашёвий далил 
топилмади. Аёл эри билан бирга яшамаганлиги маълум 
бўлди. Аниқланишича, фарзандсизлик сабаб эри марҳу-
мадан ажрим талаб қилган. Аммо аёл ажрашишни ис-
тамаган. Эр эса аёлни ташлаб уйдан чиқиб кетган. Айни 
пайтда у бошқа бир аёл билан учрашиб юрган, ҳатто 
у билан турмуш қуришга ҳам қарор қилган, бу ўринда 
фақат эркак марҳумадан расман ажрашиши керак бўл-
ган, холос. 
Мантиқан ҳаммаси тўғри чиқарди. Марҳумадан қу-
тулишнинг биргина йўли бор эди: уни ўлдириш! Ва эр-
как бу машъум ишни амалга оширган! Бу тезкор тергов 
гуруҳининг дастлабки хулосаси эди. Эркак қотилликда 
айбланиб, қамоққа олинди. 
Бу иш бўйича жалб қилинган адвокат ҳам ишга алоқа-
дор ҳамма деталларни пухта ўрганиб чиқди. Эркакнинг 


Рустам Жабборов
138
айбсизлигини исботлайдиган далиллар жуда кўп эди. 
Иш судгача бориб етди. Прокурор барча айбларни суд 
ҳайъатига тақдим этиб, жиноятчига муносиб жазо та-
йинлашни сўради. 
Навбат адвокатга берилди. 
– Судланувчининг бу ишга алоқадор эмаслигини бир 
қанча далиллар билан исботлай оламан. Энг катта далил 
– бу аёлнинг хати. У хатда ўзини ўзи ўлдиришга қатъий 
қарор қилганини ёзади. Экспертлар хатни аёл ўз қўли 
билан ёзганини исботлаган. Ертўладан судланувчига те-
гишли бирор ашёвий далил топилмаган. Аёл ўз жонига 
қасд қилгани яққол кўриниб турибди. 
– Эркак аёлни ушбу хатни ёзишга мажбурлаган бў-
лиши ҳам мумкин-ку? – эътироз билдирди қораловчи. 
– Бўпти, сиз айтгандек, аёл ўзини ўлдирган, дейлик. Унда 
аёл бошини сиртмоққа тиқиш учун оёғи остига нима 
қўйган? Қани ўша буюм? Ахир ўзини ўлдирганидан ке-
йин дордан тушиб бирор ерга гумдон қилмагандир? 
Аммо адвокат бу саволга шундай жавоб қайтардики, 
суд залидагилар ҳайратда қолишди. Аёлнинг ўз жонига 
қасд қилганига ҳеч қандай шубҳа қолмади. Айбланувчи-
нинг ҳам айбсизлиги ўз тасдиғини топди.
Айтинг-чи, адвокат прокурорнинг саволига қандай 
жавоб қайтарган? 
Етмиш учинчи ҳикоя 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish