ХАВФСИЗЛИК КАМАРИНИНГ «КАРОМАТИ»
Ўтган асрнинг 70-йиллари. АҚШнинг Луизиана шта-
тига қарашли Сент-Жеймс шаҳарчасида машиналар
оқими кўпая бошлаган пайтлар. Шаҳарда шахсий ав-
томобилларнинг кўпайиши ўзига яраша муаммоларни
келтириб чиқара бошлаганди. Шаҳар кўчалари тор. Ма-
шиналар эса кўпайгандан кўпайиб боряпти. Йўл ҳарака-
ти ҳодисалари туфайли жабр кўрганлар сони ҳам тобо-
ра ошмоқда.
Бу эса наинки шаҳар, штат раҳбариятини ҳам қаттиқ
ташвишга сола бошлади. Йўл полицияси иштирокида
ўтган кенгайтирилган мажлисда ҳам бундай кўнгилсиз-
ликларнинг олдини олиш масаласи жиддий муҳокама
қилинди. Факт ва рақамлар атрофлича таҳлил қилинди.
– Биргина ўтган йил мобайнида шаҳримизда 184 та
йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. 168 киши шифохо-
намизга ётқизилган, – дея ҳисобот берди шаҳар клини-
каси бошлиғи.
– Кичкина шаҳар учун бу анча катта рақам, – ташвиш-
ли бош чайқади штат вакилларидан бири. – Инсонлар-
нинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш учун жиддий бош
қотиришимиз керакка ўхшайди.
Мажлис давомида ҳар ким ҳар хил фикр билдирди.
Кимдир рухсат этилган тезлик миқдорини камайтириш-
ни айтди. Яна кимдир қоидабузарларга қарши чоралар-
ни кучайтиришни маслаҳат берди.
– Балки, биз ҳам Висконсин штатида жорий этилган
усул – хавфсизлик камари тақишни жорий этсак-чи? –
деди штат маъмурларидан бири.
Ўша пайтларда хавфсизлик камаридан фойдаланиш
ҳали у қадар урфга кирмаганди. Мамлакатнинг айрим
штатларидагина ушбу воситадан фойдаланиш қонунан
белгилаб қўйилганди.
Рустам Жабборов
110
– Фойда берармикин? – бош қашиди губернатор ёр-
дамчиси.
– Буни лоақал Сент-Жеймс миқёсида синаб кўриш
керак. Кейин йил давомида фактлар тўплаб, натижа-
ларни таҳлил қилиб кўрамиз.
Мажлис шу тариқа ниҳоясига етди. Тегишли муасса-
салар ишга киришди. Йўл полицияси томонидан шаҳар
миқёсида ҳайдовчи ва йўловчилар учун хавфсизлик ка-
марини тақиш мажбурий этиб белгиланди. Бу усул авва-
лига одамларга жуда ғалати туйилди. Ҳатто бу усулнинг
устидан кулганлар, масхара қилганлар ҳам топилди.
Хуллас, орадан бир йил ўтиб, штат миқёсида янги
усулнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш таш-
кил этилди. Ҳамма ўз фикрини билдира бошлади.
Нав бат яна Сент-Жеймс шаҳар клиникаси бошлиғига
берилди.
– Янги маълумотларга қараганда, ўтган йил давомида
191 та йўл-тарнспорт ҳодисалари юз берган. Бу аввал-
ги йилга нисбатан 7 тага кўп демакдир. Мазкур ҳодиса-
лар туфайли шифохонамизга тушганларнинг сони йил
давомида 263 тани ташкил этади. Бу эса аввалги йилга
нисбатан 95 та ёки қарийб 55 фоиз кўп демакдир...
– Шошманг, – хитоб қилди губернатор ёрдамчиси. –
Бу қанақаси? Ахир биз айнан бахтсиз ҳодисаларнинг со-
нини камайтириш учун шу усулни қўллагандик. Наҳот-
ки, бу усул фойдага эмас, зиёнимизга ишлаган бўлса?
Демак, шунча уринишларимиз бекор кетибди-да?
Мажлисда ғала-ғовур бошланди. Бироқ, клини-
ка раҳбарининг изоҳидан сўнг ҳаммаси равшан бўл-
ди-қолди.
Сиз нима деб ўйлайсиз, нима учун янги усул сабабли
шифохонага тушган йўловчи ва ҳайдовчиларнинг сони
кўпайган?
111
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Эллик тўққизинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |