107
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
ки ўйлаб қараса, яқин ўн йил ичида у қишлоқни ора-
ламаган экан. Бир-икки кун аввал «разведка»га бориб,
ўғирликка кириш қулай бўлган «объект»ларни ўрганди.
Нормат новчанинг уйи маъқул келди. Ҳовлиси кўча би-
лан қўшилиб кетган. Оғилида беш-олтита мол-ҳоли бор.
Қишлоқнинг четидаги ҳовли. Анча хавфсиз.
Ўғирликни айнан бозор куни тонгда амалга ошириш-
га қарор қилди. Сабаби ўша куни
сотувчию харидорлар
молини бозорга опчиқади. Ўша тарафдан мол етаклаб
келаётганида ундан ҳеч ким гумонсирамайди. Бозордан
олиб кетяпти, деб ўйлашади. Сўраб қолишсаям, бозор-
дан, боқишга олдим, дейди. Биратўла бозорга опчиқиб
пулласаям бўлади. Аммо қишлоқда моли йўқолган одам
борки, биринчи галда молбозорга югуради. Чунки ўғри
ўғирланган молни тезроқ пуллаш пайида бўлади-да!
Йўқ, Сотиболди анойилардан эмас. Қолаверса, уни
атроф-жавонибда отнинг қашқасидай танишади.
Хуллас, Сотиболди ҳаммасининг ҳисоб-китобини қи-
либ, бозор куни тонгга яқин Нормат новчанинг уйига
ўғирликка тушди. Оғилнинг
эшигига битта эски хода
тираб қўйилганини айтмаса, очиқ эди. Сездирмай оғил
ичини кўздан кечирди. Агар унинг ўрнида бошқа ўғри
бўлганида оғил тўрида бўрдоқига боқилаётган ярим
тонналик буқани етаклаб чиқарди. Сотиболди эса ўрта-
ча катталикдаги, икки-уч ой боқса бўладиган қорамол-
ни танлади. Инсоф юзасидан эмас, албатта. Қўни-қўш-
нилар семиз бўрдоқини етаклаб келаётганини кўришса,
дарров шубҳага тушишади. «Сотиболди қассоб бўлма-
са, яқин орада тўй қилаётгани йўқ, бунақа семиз бўр-
доқини нима қилади?» дейишади-да! Кичикроқ буқача
кўзга ташланмайди. Сўраб қолишса, «Бозордан олдим,
семиртириб сотаман», дейди.
Хуллас, у Нормат новчанинг уйидан эсон-осон буқа-
чани етаклаб чиқди. Тонг ёриша бошлаганди. Хумкал-
ладаги мол бозори ярим кечаси бошланиб, тонгга яқин
тугайди. Бунақа пайтда молбозорда ҳам савдо сийрак-
Рустам
Жабборов
108
лашиб, харидорлар ҳам, сотувчилар ҳам қайта бошлай-
ди. Хумкалладан то ўзининг қишлоғига чиқиб олгунча
юрак ҳовучлаб борди. Бу ёғига хавотир олмаса ҳам
бўлади. Ана, ўзига ўхшаган мол, қўй етаклаганлар ҳам
кўрина бошлади.
Бир-иккитаси Сотиболдидан буқачани қанчага олга-
нини сўради. Сотиболди
бозордаги нарх-навони яхши
билади. У сўраганларга тананинг бозордаги тахминий
нархини айтиб борарди. Қишлоққа яқинлашганида бир
гуруҳ оқсоқоллар мачитдан чиқишаётганди. Улар Соти-
болдини мол етаклаб келаётганин кўриб, шивир-ши-
вирни бошлашди:
– Ие, анавини қаранг, Сотиболдими?
– Буқа етаклаб келяптими?
– Бир камбағалнинг шўрини қуритдими дейман-да!
– Йўғ-э,
бугун бозор-ку, сотиб олгандир?
– Ҳў, Сотиболди, бахайр, қанча бўлди?
Сотиболди, буқачани судраб келаркан, ҳаммага айт-
ган нархни айтдию, тезроқ чоллардан нарироққа ўтиб
кетишга уринди.
– Ие, шошманглар, – деди Ҳақберди ота Сотиболди
ва буқани диққат билан кўздан кечираркан. – Буқани
бозордан олмагани аниқ. Ана, кўриниб турибди-ку?
– Қаердан билдингиз? – сўрашди бошқа чоллар.
Ҳақберди бобонинг жавобини ҳамма
бир овоздан
маъқуллади.
– Тўғри пайқабсиз, бу бола аниқ ўғирлаган. Тезда ми-
лицияга хабар қилиш керак.
Бешта қишлоқни бирлаштирган милиция таянч пун-
ктига молнинг эгаси аллақачон хабар қилишга улгурган-
ди. Ҳақберди бобонинг зийраклиги сабаб бир соат ичи-
да ўғри қўлга тушди.
Ўйлаб кўринг-чи, Ҳақберди бобо буқанинг ўғирланга-
нини қайда билди экан?