7.4. Корхонада айланма маблағларни тежаш ва самарали
фойдаланишни бошқариш стратегиялари
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида ҳар бир корхона олдида турган
асосий масалалардан бири – моддий ресурсларни тежаш ҳисобланади. Чунки
улар фойданинг ўсишига бевосита боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш
харажатларининг асосий қисмини ташкил этади. Бозор муносабатлари
шароитида фойда – корхона фаолиятини таoминловчи асосий манбадир.
Моддий ресурсларни тежаш йўллари ва манбалари фарқланади.
Тежаш манбалари унга нима ҳисобига эришиш мумкинлигини бирдирса,
тежаш йўллари ёки йўналишлари эса қандай қилиб, қандай тадбирлар
ҳисобига иқтисодга эришиш мумкинлигини кўрсатади.
Ҳар қандай корхонада моддий ресурсларни иқтисод қилиш резервлари
мавжуд. Резервлар бу корхонадаги моддий ресурслардан фойдаланишни
яхшилаш борасида корхонада мавжуд, лекин ҳам фойдаланилмаган
имкониятлардир.
Моддий ресурсларни тежаш резервларидан фойдаланиш нуқтаи
назаридан, улар 3 гуруҳга бўлинади:
173
- халқ хўжалиги бўйича резервлар;
- умумсаноат ва тармоқлараро резервлар
- ички ишлаб чиқариш резервлари (цехлараро, заводлар ва тармоқлар);
Халқ хўжалиги бўйича резервларга халқ хўжалиги ва унинг барча
тармоқлари учун зарур бўлган резервлар киритилади: саноат тармоқлари
структурасида халқ хўжалигининг илғор пропорцияларини ўрнатиш, сунoий
ва синтетик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда тежамкорликка эришиш, ёқилғи
– энергетика мажмуа структурасини такомиллаштириш, шунингдек, бозор
муносабатлари шароитида барча хўжалик механизмини такомиллаштириш.
Умумсаноат ва тармоқлараро резервлар – бу шундай резервларки,
саноатнинг етакчи тармоқлари (қора металлургия, машинасозлик, кимё
саноати) билан иқтисодий ишлаб чиқаришни рационал муносабатларини
ўрнатиш билан боғлиқдир.
Ушбу резервлар иқтисодий районлар ва саноатнинг алоҳида тармоқла-
рининг ривожланиш хусусиятларини қамраб олади. Уларнинг энг муҳимлари
халқ хўжалиги аҳамиятига эга. Шу билан бирга, уларни амалиётга жорий
этиш кўламлари чегараланган бўлиб, асосан ўзаро боғлиқ тармоқларга ёки
йирик саноат ва ишлаб чиқариш ҳудудий комплексларга тарқалади.
Умумсаноат ва тармоқлараро резервларга қуйидагилар киради: фойдали
қазилмаларни қайта ишлашга энг янги самарали усул ва тизимларини жорий
этиш, уларни қазиб олишда илғор технологиялардан фойдаланиш, минерал
хом-ашёга тўлиқ ва комплекс қайта ишлов беришни таoминлаш, саноатни
ихтисослаштириш, кооперация ва турли мулкчилик шаклларидаги корхона-
ларни барпо қилиш ва ривожлантириш, халқ хўжалиги ва истеoмолчи
тармоқларда моддий ресурсларни тажаш вазифаларини бажариш мақсадида
ишлаб чиқарувчи тармоқлардаги хом-ашё ва конструктив материаллар
сифатини ошириш, самаралироқ хом ашё ва материаллар ишлаб чиқариш ва
бошқалар.
Ички ишлаб чиқариш резервларига техника, технология ва ишлаб
чиқариш жараёнини ташкил этиш билан бевосита боғлиқ бўлган моддий
174
ресурслардан яхши фойдаланиш, маҳсулотни такомиллашган турлари ва
моделларини яратиш, саноатнинг аниқ тармоқлари маҳсулоти сифатини
ошириш имкониятлари киради.
Фан-техник тараққиёт миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларида
жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантирувчи асосий куч
ҳисобланади.
Чора-тадбирлар характерига боғлиқ ҳолда саноатда ва ишлаб чиқаришда
ресурсларни тежаш заҳираларини амалга ошириш асосий йўналишлари ишлаб
чиқариш-техник ва ташкилий-иқтисодийга бўлинади. Ишлаб чиқариш-техник
йўналишларга хом-ашёни ишлаб чиқариш истеъмолига сифатли тайёрлаш,
машиналар тузилишини, ускуналар ва буюмларни мукаммалаштириш,
тежамкор хом ашё, ёнилғини қўллаш, янги техника ва технологияни жорий
этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар киради. Улар ишлаб чиқариш жараёнида
моддий ресурсларнинг технологик чиқиндилари ва йўқотишларини камай-
тириш ва иккиламчи моддий ресурслардан максимал фойдаланиш имконини
беради.
Корхоналарда моддий ресурсларни тежашнинг қуйидаги ишлаб чиқариш -
техник йўналишларини эътиборга олиш лозим:
1. Илмий-техник тараққиётни тезлаштириш бўйича чора- тадбирлар. Бу
машина, механизмлар ва агрегатлар бир бирлик маҳсулотга сарфланадиган
маҳсулот сиғимининг камайиши билан биргаликда руй беради. Маълумки,
замонавий машинасозликда илмий-техник тараққиётининг асосий йўналиши -
машина ва ускуналар қуввати ва унумдорлигини ошириш бўлиб, унинг
натижасида уларнинг соф ва нисбий оғирлиги камаяди, ташқи кўриниши
яхшиланади, сифати ошади, эксплуатация харажатлари камаяди, асосийси -
меҳнат унумдорлиги ошади.
2.Хом - ашёларнинг тежамли тур ва шаклларини жорий этишга йўнал-
тирилган чора-тадбирлар.Уларнинг ишлатилиши натижасида 10-20%
тежалиши мумкин.
175
3.Анъанавий хом-ашё материаллари ўрнини босадиган (ўринбосар)
материаллар билан алмаштириш чора-тадбирлари. Бунинг асосий мақсади
маҳсулот металл сиғими ва меҳнат сиғимини камайтириш, пировард маҳсулот
сифатини ошириш ҳисобланади.
4.Корхонанинг тайёрлов базасида ишлаб чиқаришнинг техник даражасини
ошириш, автоматлаштирилган ускуналарни жорий этиш бўйича чора-
тадбирлар.
Саноатнинг ишлов берадиган тармоқларида яъни материали тўртбурчак
юза шаклига эга бўлган пайабзал тармоқларида материаллар иқтисоди
бичишнинг рационал йўлларини қўллаш орқали эришиладики, улар ёрдамида
бичишнинг оптимал йўллари аниқланади. Улар лист юзасидан иложи борича
тўлароқ фойдаланиш имкониятини беради. Бу эса рационал материаллар
тежалади. Бу вазифани ечишда иқтисодий-математик усуллар ва электрон-
ҳисоблаш машиналари муваффақиятли қўлланилиб,
Маҳаллий хом ашё ва ёнилғи иккиламчи хом ашё, моддий ва ёнилғи
ресурслардан фойдаланиш, илгари фойдаланилган хом ашёлар, асосий ва
ёрдамчи материалларни тиклаш муҳим аҳамиятга эга.
Илмий техник тараққиёт шароитида барча тармоқларда маҳаллий ва
иккиламчи хом ашё ёнилғи энергетика ресурсларининг ишлатилиши юқори
иқтисодий самара беради. Бу муаммо ҳозирги шароитларда янада долзарб-
лигича қолмоқда.
Моддий ресурсларни тежашнинг ташкилий-иқтисодий йўналишларга
қуйидагилар киради: саноат маҳсулоти материал сиғимини нормаллаштириш
ва режалаштиришнинг илмий даражасини ошириш ва моддий ресурслар
сарфлашнинг техник асосланган норма ва нормативларини жорий этиш билан
боғлиқ чора-тадбирлар; янги, самарали хом-ашё ва материаллар ёнилғи-
энергетик ресурслар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мамлакат ёнилғи
балансини мукаммаллаштиришдан иборат бўлган тараққий этган пропорция-
ларни белгилаш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар мажмуаси.
176
Шунингдек, корхонада маҳсулот тайёрлашда материал ресурсларни
иқтисод қилишнинг асосий ташкилий-иқтисодий йўналишлари: саноат махсу-
лотини материал сигимини илмий даражада режалаштириш ва нормалаш-
тириш, материал ресурсларни сарфини техник асосланган норма ва норматив-
ларни жорий қилиш ва ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришни тезкор ривожлан-
тириш, хом-ашё ва материалларни самарали турларини қўллаш, ёқилги-
энергетик ресурслар балансини мукаммаллаштиришни ўз ичига олган тадбир-
лар мажмуасини ишлаб чиқиши зарур деб ўйлаймиз.
Бу эса ишлаб чиқаришни техник жихатдан қуролланганлигига, ишчилар
малакаси даражасига, моддий техника таoминотининг тўғри ташкил
этилганлигига, бевосита боғлиқдир.
Ҳар бир корхонада моддий ресурсларни тежашнинг асосий йўналиши - иш
жойларда бир миқдордаги хом ашё ва материаллардан якуний маҳсулот ишлаб
чиқаришни ошириш ҳисобланади. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида
йўқотишларни қисқартириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Унинг ҳисобига моддий
ресурсларни тежаш мумкин. Бунинг учун маҳсулотни сақлаш ва ташиш
қоидаларига қатъий риоя қилиш, ишлаб чиқариш жараёнида қайта ишлаш учун
ёнилғи, хом ашё, материалларни мақсадга мувофиқ тайёрлаш, меҳнат
жамоасининг иш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифати масалаларига
эътиборини кучайтириш лозим. Ишлаб чиқариш жараёнида йўқотишларни
қисқартириш, барча моддий ресурслар иқтисодидан 15-20% ини ташкил этади.
Бу вазифанинг ечилишига акционерлик хўжалик юритиш шакллари ва
корхоналарни хусусийлаштириш ёрдам беради.
Айланма фондлардан фойдаланишни ҳар томонлама яхшилаш- корхона-
ларнинг асосий вазифаларидан биридир. Қанчалик кам ёнилғи, ёрдамчи
материаллар маълум сондаги маҳсулот учун яхши фойдаланилса, шунча
улар сарфи камаяди. Ишлаб чиқаришнинг техник йўналиши хом-ашёни
ишлаб чиқариш истеъмоли учун сифатли тайёрлаб бериш билан боғлиқ
тадбирлар, машина, жихозлар ва маҳсулотлар лойиҳалаштиришни такомил-
177
лаштириш, хом-ашё ва ёқилғидан тежамли фойдаланиш, янги техника ва
илғор технология жорий этиш ҳам корхонада яхши самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |