195
омилларга боғлиқ, у индивидуал ҳолат ва мотивлар таъсирида ҳамда инсон
билан тескари алоқа таъсирида ўзгариши мумкин. Мотив инсоннинг маълум
бир ҳаракатларга
ундайдиган, унинг ички ва ташқи ҳаракатлантирувчи
кучларидир. Бугунги кунда жуда кўп машхур олимлар томонидан яратилган
мотивлаштириш назариялари мавжуд. Корхона бошқарувчилари бу назария-
лардан фойдаланиб ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ва натижада
корхонани бошқарув самарадорлигини ошириш мумкин. Масалан С.
Бернард
назарияси. Ушбу назарияга мувофиқ:
1.Корхона меҳнат жамоаси аъзолари бўлган шахслар ўзаро бир-
бирларига боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатадиган тизимни ташкил етади.
2.Корхона ўз меҳнат жамоаси аъзоларига рағбатлантириш орқали
таъсир кўрсатади, ана шу рағбатлантириш ҳисобига
ходимлар корхона
мақсадларига еришиш учун ўзларидан талаб қилинадиган меҳнат улушини
қўшадилар.
3.Ходимларни
рағбатлантириш
уларнинг
корхонага
қўшаётган
ҳиссаларига мос келса ёки бу ҳиссадан ортиқ бўлсагина уларнинг меҳнат
самарадорлиги юқори бўлади.
Машхур психолог А.Маслоу назарияси қизиқтиришнинг енг машҳур
назарияси ҳисобланади. Бу назарияга биноан инсонлар ҳамиша қандайдир
нарсага эҳтиёж сезадилар. Эҳтиёжлар бирламчи ва иккиламчи, беш даражали
бўлади. Бу эҳтиёж даражалари устуворлиги бўйича босқичма-босқич
жойлашади. Эҳтиёжлар қондирилмаган бўлса инсонни фаолиятга ундайди.
Қондирилган эҳтиёжлар инсонларда қизиқишни сўндиради. Бирорта эҳтиёж
қондирилган бўлса, унинг ўрнини бошқа эҳтиёж егаллайди.
Одатда инсон
бирданига бир неча нарсага эҳтиёж сезади. Пирамиданинг пастки қисмидаги
эҳтиёж биринчи навбатда қондирилиши талаб этилади. Қуйи даражадаги
эҳтиёжлар қондирилгандан сўнг юқори даражадаги эҳтиёжлар
инсонга
кучлироқ таъсир кўрсата бошлайди.
Биринчи ўриндаги эҳтиёжлар - бу базис эҳтиёжлар, яъни, яшашни
таъминлаш учун зарур бўлган эҳтиёжлар. А.Маслоунинг фикрича, инсон енг
196
аввало ана шу базис эҳтиёжларини қондириш учун ишлайди.
базис
эҳтиёжлар, яъни озиқ-овқатга, кийим-кечакка, уй-жойга, уйқуга блган эҳтиёж
қондирилган, бошқа даражадаги эҳтиёжлар ҳам аста-секин аҳамият касб етиб
боради.
Масалан, хавфсизликка,
яъни тинчлик, тартиб, ҳимояга бўлган эҳтиёж
ҳам бирламчи босқичдаги эҳтиёжнинг янги даражасидаги заруриятдир.
Бирон ижтимоий гуруҳда бўлиш, бошқа кишилар билан алоқага киришиш
эҳтиёжи иеархиянинг учунчи бўғинига киради. Бу гуруҳдаги эҳтиёжларни
социал эҳтиёжлар деб ҳам юритилади.
Хурматга бўлган эҳтиёж эҳтиёжлар пирамидасининг тўртинчи бўғинини
ташкил қилади. Бу эҳтиёжлар кишининг бошқалар томонидан тан олинишига
бўлган эҳтиёж, яъни мавқе, нуфуз, шон-шуҳрат, муваффақият, диққат-
эътибор. Ўзлигини исботлаш эҳтиёжи, яъни
Маслоу иерархиясидаги энг
юқори даража яширин имкониятларнинг ҳақиқатга айланиши,
нимага
эришиш мумкин бўлса шунга эришиш. Бу эҳтиёжлар шахснинг ўсишида ўз
аксини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: