197
Юқори даражадаги эҳтиёжларни қуйи даражадаги эҳтиёжларга
қараганда кўпроқ воситалар орқали қондириш мумкин.
А.Маслоу, одамлар- бу қонмаган эҳтиёжларини қондиришга интилуви
“очкўз махлуқ” лардир, деган эди.
Бирламчи эҳтиёжлар қондирилгач бошқа заруриятлар кишиларни
юқори даражадаги эҳтиёжларга қараб ҳаракат қилишга мажбур қилади. Хўш,
бу эҳтиёжларни қондириш учун раҳбар қандай усул ва ёндошувларни
қўллаши керак. Шуларнинг айримларини қуйидаги жадвалда келтирамиз.
2-жадвал
Юқори даражадаги эҳтиёжларни қондириш усуллари
32
Социал эҳтиёжлар
-ходимларга шундай иш берингки, улар бир бири билан алоқада бўлиш имкони бўлсин
-иш жойларида бирдамлик руҳи, муштараклик туйғусини
яратинг
-бўйсинувчилар билан даврий кенгашларни ўтказиб туринг.
-ноформал гуруҳларни “тинчитиш”га ҳаркат қилманг, агар у корхона мавқеига путур
етказмаса
-ходимларга корхона доирасидан ташқарига ҳам социал фаоллик қилишга имкон
беринг
Хурматга бўлган
эҳтиёж
-бўйсинувчиларга мазмунлироқ ишни таклиф қилинг
-ходимларнинг эришган ютуқлари билан акс алоқани таъминланг
-ходимлар ютуқларини юқори баҳоланг ва рағбатлантиринг
-ходимларни мақсадни аниқлашга ва қарор қабул қилишга таклиф қилинг
-бўйсинувчиларга ваколат ва ҳуқуқ беринг.
-бўйсинувчиларни амал пила поялари сари кўтаринг.
Ўзлигини
исботлашга бўлган
эҳтиёжлар
-бўйсинувчиларнинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши учун уларнинг ўқишига
шароит яратиб беринг
-бўйсинувчиларга муркаааб ва муҳим иш беринг, токи улар бутун вужудини бериб
ишласин.
-бўйсинувчиларнинг ташаббусини ривожлантиринг ва рағбатлантиринг.
Д.Мак-Клелланд назарияси инсоннинг уч эҳтиёжига асосланган:
Мақсадга эришиш эҳтиёжи
. Бу инсоннинг ўз олдида турган мақсадга
аввалдагига қараганда самаралироқ эришишга интилишини англатади.
Шериклик эҳтиёжи
инсоннинг атрофдагилар билан дўстона
муносабатда
бўлишга интилишида намоён бўлади. Ҳокимиятга эҳтиёж
инсонларнинг
жамоага раҳбарлик қилиш, ресурсларни тақсимлаш ва ҳукмронлик
қилишнинг бошқа восита-ларига интилишларида сезилади. Юқоридаги
назариянинг асосий моҳияти қуйидагичадир: Д.МакКлелланд-нинг
эҳтиёжлар назариясида кўрсатилган ҳокимиятга эҳтиёж бошқа инсонларга
таъсир кўрсатиш хоҳиши сифатида намоён бўлади. Шу маънода бошқарув
32
Мелникова М.Н. Мотивационний менеджмент. Учебное пособие,, Хабаровск, 2013.445c
198
ҳокимиятидан
фойдаланиш, бундай эҳтиёж сезаётган инсонларнинг ўз
мақсадларини амалга ошириш имкониятлари билан жалб этади. Бу тоифа
инсонлар шижоатли, иродали, қатъиятли шахслар бўлиб, улар ўз нуқтаи
назарларини қаттиқ туриб ҳимоя қиладилар, ўзгача фикрларга қаршилик
кўрсатадилар. Улар кўп ҳолларда яхши нотиқ бўлиб, бошқаларни ўзига
жалб эта оладилар. Мақсадга эришиш эҳтиёжи
эса кўзланган, режаланган
нарсага эришиш жараёни орқали қондирилади. Яъни бунга эҳтиёж
сезувчилар фақат муайян лавозимни эгаллаш (бу кўп ҳолларда рўй
берса
ҳам) билан қаноатланиб қола олмайдилар. Ана шундай шахслар таваккал-
чиликни эҳтиёткорлик билан қиладилар. Улар муаммони ҳал қилиш
масъулиятини ўз зиммасига олишдан чўчимайдилар. Айни вақтда бу
инсонлар эришган натижалари учун аниқ рағбатлантиришни хохлайдилар.
Улар ишда ташаббускорлар. Бу шахслар эришилган натижаларига қараб
мунтазам такдирланиб турилишлари керак. Шериклик эҳтиёжи
ҳамкасблар,
жамоа аъзолари билан дўстона муносабатлар ўрнатишда, бошқаларга ёрдам
кўрсатишни ёқтиришда намоён бўлади. Бу тоифа кишилар доимий
мулоқотда бўлиш имкониятини берадиган ишларни хуш кўрадилар.
Раҳбарлар бундай шахсларга кўпроқ еътибор қаратишлари, жамоада дўстона
муносабат ўрнатиш, ўзаро фикр алмашиб туриш учун уларни тез-тез бирга
йиғиб туришлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: