Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


-жадвал  Меҳнатни рағбатлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

6-жадвал 
Меҳнатни рағбатлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар.
41
 
Меҳнат 
мотивациясига 
таъсир кўрсатувчи 
омиллар 
Таъсир кўрсатиш омиллари хусусиятлари 
Ишни ташкил етиш 
-ишни бажариш учун талаб етиладиган кўникмалар; 
- ходимга топширилаётган ишнинг аҳамияти ва масъулияти; 
- ходимга ишда мустақиллик бериш 
Моддий 
рағбатлантириш 
- таклиф етилган иш ҳақининг бошқа корхоналарда меҳнатга тўланаётган 
ҳақ билан рақобатбардошлиги; 
- иш ҳақи доимий ва ўзгариб турадиган қисмларининг нисбати; 
- иш ҳақи билан иш натижаларининг боғлиқлиги; 
- бир касб малакага ега ходимлар иш ҳақларини табақалаштириш имконияти 
Маънавий 
рағбатлантириш 
-корхона раҳбарининг ходимни номоддий рағбатлантириш воситаларидан 
самарали фойдалана олишга мойиллиги (бу масалага расмиятчилик билан 
ёндашиш уларнинг ходимни меҳнатга бўлган қизиқтиришдаги аҳамиятни 
йўққа чиқаради); 
- ходимни моддий ва маънавий рағбатлантиришни қўшиб олиб бориш 
Ходимга шахсий 
ёндашиш 
-корхона раҳбари томонидан ҳар бир ходимга унинг шахсий қобилиятини 
ҳисобга олган ҳолда топшириқ берилиши 
Вазифани белгилаш 
- ходимга белгиланган муддатда бажарилиши керак бўлган аниқ 
топшириқлар бериш 
Баҳолаш ва назорат 
- корхона раҳбари томонидан ходимга берилган топшириқ ижросини 
назорат қилиш, бажарилган ишни баҳолашнинг турли усулларидан оқилона 
фойдаланиш 
Интизомий таъсир 
чоралари 
-интизомий таъсир чораларини ўз вақтида қўллаш; 
- жазонинг қилмишга мослиги; 
- ходимга у нима учун жазоланганлигини тушунтириш 
Қадриятлар
- ходимнинг ўзлигини намоён қилиш имконияти; 
- ходимнинг иш ҳақи миқдоридан қониқиши; 
-ходимнинг корхона олдидаги масъулиятини тўла ҳис етиши; 
- ходимнинг хизмат вазифасида кўтарилиш истиқболи 
Қизиқтириш (мотивация) тушунчаси фанда бир неча маънога ега. 
Бошқарув назариясида бу ўзини ва бошқаларни корхона мақсадига еришишга 
қаратилган муайян фаолиятга қизиқтириш жараёнидир. Психологик нуқтаи 
назардан еса қизиқиш ходим субъектив фаолияти жараёни, деб тушунилади. 
Мотивация-бу фақат мукофотларни тарқатиш емас. О`з хизмат 
вазифаларини бажара олмаган ¸ки меҳнат интизомини бузган ходимларни 
адолатли жазолаш ҳам уларни ўз фаолиятларини яхшилашга ундайди. 
Қўйида немис олимлари В. Зигерт ва Л. Лангларнинг меҳнатни ташкил 
қилиш ва уни мотивлаштириш бўйича таклифларини келтирамиз: 
41
Abduraxmonov K.X. va boshqalar. Personal boshqaruvi. Mehnat nashriyoti. Toshkent 2011y.284-bet. 


211 
-ҳар бир ҳаракат, айниқса мазкур ҳаракатни бажарилишини талаб 
қилувчининг ҳаракати обдон ўйланган бўлиши керак; 
-кишилар меҳнатидан завқ олиши керак, иши учун жавоб бериши лозим, 
натижа учун бирга кураши даркор; 
-ҳар бир киши ўз иш жойида ўзини нимага қодир еканлигини кўрсатгиси 
келади; 
-кишиларнинг ўз ишларини такомиллаштириш тўғрисидаги фикрларини 
билиш лозим; 
-кишиларни ўзлигини англашга имкон бериш керак; 
-мақсадга еришишга ўз дахлдорлилигини ҳис етган ходим янада кўпроқ 
куч билан ишлашга, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади; 
-яхши ишлайдиган кишилар ҳам моддий ҳам маънавий томондан тан 
олинишига ҳақлидирлар; 
-ҳар бир ходимга барча ахборотларга кира олиш ҳуқуқи бўлиши керак, 
бунинг устига тез бўлиши муҳимдир; 
-ходимларнинг иш фаолияти йўналишини ўзгартириш тўғрисидаги 
қарор уларнинг иштрокида, уларнинг тажрибаси, билимига асосланган ҳолда 
қабул қилиниши керак; 
-ўз ўзини назорат бўлиши керак; 
-иш жара¸нида ходимлар янги билимларни ола олиши лозим;
-ходимлардан 
сувини сиқиб чиқариш эмас, балки уларнинг 
ташаббусларини қўллаб қувватлаш даркор; 
-ходимлар ўз меҳнатларининг сифати тўғрисида ахборотга эга 
бўлишлари лозим; 
-ҳар бир ходим ўз ўзига имконият борича хўжайин, бошлиқ бўлиши 
керак: 
-ҳар бир киши муваффақиятга интилади. 
Иш ҳажмини кенгайтириш ва мазмунини бойитиш услублари 
чарчашнинг салбий оқибатлари ва улар билан боғлиқ меҳнат унумдорли-
гининг пасайишига барҳам беради. Ишнинг зериктиришини камайтириш 


212 
мақсадида иш ҳажмини кенгайтириш бунинг бир воситасидир. Бу ходимга 
бир-бири билан боғлиқ хилма-хил вазифаларни ўз касбий малакаси 
даражасида ҳал этишига имконият яратади. Иш мазмунини бойитиш катта 
малака талаб этадиган вазифалар қўйиш, қарор қабул қилиш масъулиятини 
ошириш, айрим ташаббусларни кўтаришда кенфоқ еркинлик беришга 
асосланган. 
Демотивлаштириш-бу мотивлаштиришга тескари ҳаракат қилиш, 
имкони борча билинар-билмас ҳолда ходимларнинг ташаббусининг бўғиш, 
улар билан ҳисоблашмаслик, уларни доимо қўрқув ва иккиланиш ҳолатида 
ўзини тутишга мажбур етиш каби номақбул ҳатти-харакатлар мажмуасидир.
Бундай ҳаракатлар раҳбарнинг қуйидаги муносабатларида намоён 
бўлади. 
-Ўз қўл остингиздаги ходимга кўрсатмалар берар екангиз, шундай 
ноаниқ атамаларни ишлатингки, токи у Сизнинг нима истаётганингизни 
тахминан бўлса ҳам аниқлай олмайдиган бўлсин. Бирорта аниқ бир воқеа 
тўғрисида сўз очманг, бирорта аниқ мисол келтирманг. Ўз-ўзидан равшан 
бир нима тўғрисида гапирилаётгандек ва бироз зеҳни бор ҳар қандай одам 
ҳам гапнинг тагига етиб олишга шубҳа бўлмагандек қилиб кўрсатма беринг. 
-Уни шундай танқид қилингки, токи у йўл қўйган хоталарини тузатиш 
учун нималар қилиш кераклигини билмайдиган бўлсин. 
-Агар Сизнинг айтганларингиздан бирор нарсани тушунтириб беришни 
сўрайдиган бўлса, бунга кўнганингизни билдириб асло ажабланманг ва 
ўзингизни ҳаддан ташқари ҳайратланган қилиб кўрсатинг. Бу хилдаги оддий 
кўрсатмаларни тушунтириб беришни унинг ўзидан бошқа хеч ким, хеч қачон 
илтимос қилмаганини айтиб қўйинг. Мавжуд вазиятни бир қадар ойдинлаш-
тириб берадиган мисоллардан нарсани жуда тез тушуниб оладиган бўлса, у 
ўзини анча дадил тутадиган бўлиб қолади. 
-Агар қўл остингиздаги ходим бир нарса ҳақида икки марта сўрайдиган 
бўлса, унинг саволига илгари жавоб берганингизни айтинг ва бошқалар. 


213 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish