217
Умумхўжалик барқарорлигининг зарур қисмини молиявий ресурслар
тушуми ва сарфланишининг тенглиги ташкил этади.
Молиявий ресурслар кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш
салоҳиятини тавсифлайди ва иқтисодиётнинг ички зарурий элементи
ҳисобланади.
Молиявий ресурсларнинг макроиқтисодий
тоифа сифатидаги мазмуни
жамиятнинг иқтисодий ривожланишини тартибга солиш, моддий ва
молиявий оқимлар мутаносиблигини таъминлашда ифодаланади.
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ресурсларларини шакллан-
тиришда бир неча омил таъсир этиши мумкин. Шулардан энг асосийларидан
солиқ солиш тизимини айтиш мумкин.
Корхоналар молиявий ресурсларининг ортишига ва улардан оқилона
фойдаланишда ҳам бир неча омил таъсир қилади.
Иқтисодиётни барқарорлаштириш ва ривожлантириш шароитида ҳар
қандай хўжалик юритувчи субъект ўз тасарруфидаги барча ресурслар –
молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан
фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни таъминлаши зарур бўлади.
Иқтисодиёт олдига қўйилган вазифалардан энг аҳамиятлиси унинг барқарор
ривожланишини таъминлашдан иборат. Самарадорлик хўжалик
юритувчи
субъектлар фаолияти молиявий натижаларида ўз аксини топади. Корхона
молиявий ресурсларини тўғри бошқариш учун корхонанинг молиявий
аҳволи, ресурслардан оқилона фойдаланиш самарадорлиги, молиявий
натижалари аниқланиши ҳамда таҳлил қилиниши керак.
Инсониятнинг истеъмол товарларига, ҳар хил бойликларга, хизматларга
бўлган эҳтиёжлари тўхтовсиз ортиб бормоқда. Бу объектив ҳолат бўлиб,
унинг талабларини ҳисобга олган ҳолда хўжалик фаолиятини юритиш ҳар
кандай ривожланишнинг зарур талабидир.
Шунингдек, молиявий ресурсларини
шакллантиришда корхоналарга
фойда келтирадиган асосий манбаларнинг шаклланишига эътибор
қаратишимиз зарур.
218
Корхоналарга фойда келтирадиган асосий манба ялпи даромаддир. Ялпи
даромад товарларга қўйилган устама баҳо ва савдо чегирмаси ҳисобига
шаклланади. Устама баҳо улгуржи баҳога нисбатан фоиз ҳисобида
белгиланиб, истеъмолчилардан ундириб олинади. Агар корхоналар товар-
ларни чакана савдо бўйича қабул қилсалар, у ҳолда корхоналар томонидан
улар фойдасига савдо чегирмаси берилади.
Корхонанинг ҳаракатда бўлган молиявий ресурсларининг асосий манбаи
сифатида сотилган маҳсулот ёки хизмат нархи қатнашади ва тушумни
тақсимлаш жараёнида унинг турли қисмлари
пул даромадлари ва
жамғармалари шаклини олади. Молиявий ресурслар, асосан, фойда ва
амортизация ажратмалари ҳисобига шаклланади. Шу билан бирга, молиявий
ресурслар манбаларига эскирган мулкни сотишдан тушган даромад, барқарор
пассивлар, турли мақсадли тушумлар киради.
Корхонанинг молиявий ресурсларини ишлатиш қуйидаги йўналишлар
бўйича амалга оширилади:
1. Молиявий мажбуриятларни бажаришда тегишли молия-бюджет
тизимидаги органларга тўловлар (бюджетга солиқ тўловларини тўлаш,
ишлатилган кредит учун фоизлар тўлаш ва бошқалар).
2. Технологияни янгилаш, ноу-хау, ишлаб чиқаришни
кенгайтириш ва
бошқалар билан боғлиқ капитал харажатларга ўз маблағларини жалб этиш.
3. Молиявий бозордан сотиб олинадиган қимматбаҳо қоғозлар учун
молиявий ресурсларни жалб қилиш (акция, облигация ва ҳоказо).
4. Молиявий ресурсларни ижтимоий рағбатлантириш хусусиятига эга
бўлган пул фондларини ташкил этиш учун йўналтириш.
5. Молиявий ресурсларни хайрия, ҳомийлик ва бошқа мақсадлар учун
ишлатиш.
Молиявий ресурслар барқарорлигини таъминлаш учун соҳаларда
бюджетлаштириш принципларини мувофиқлаштириш лозим.
219
Биз корхоналар молиявий ресурсларининг мамлакат иқтисодиётидаги
роли ҳақида тўхталар эканмиз, албатта, ресурслар, шу жумладан,
барча ер
усти ва ер ости ресурслари ҳақида тўхталиш жоиз, деб ҳисоблаймиз.
Табиий ресурслар чекланганлиги, барча эҳтиёжларимизни шундан келиб
қоплашимиз зарурлиги маълум. Шундай экан, корхона молиявий
ресурсларидан ҳам оқилона фойдаланиш лозим. Бундай фойдаланиш нафақат
корхона, балки мамлакат иқтисодиёти барқарор ривожланишининг асоси
бўлиб хизмат қилади.Бу мавзу бўйича қуйидаги таклифларни киритиш
мумкин. Солиқ соҳасидаги имтиёз ва преференциялар ҳудудлар ва соҳалар
бўйича таҳлил қилиниб, иқтисодиётдаги улуши камроқ бўлган соҳаларга
преференциялар берилиши улар ривожига ижобий таъсир этиши мумкин. Бу
эса экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи
корхоналар инвестицион
фаоллигининг ошишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: