Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


Молиявий ресурсларни жалб этиш шакллари. Молиялаштириш



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

9.2. Молиявий ресурсларни жалб этиш шакллари. Молиялаштириш 
манбаларининг таснифи. 
Корхона молияси ўз муносабатларини амалга оширишда тўртта гуруҳга 
бўлинади.
1. Бошқа корхона ва ташкилотлар билан.
2. Корхонанинг ички молияси.
3. Юқори ташкилотлар билан.
4. Молия-кредит тизими билан.
Молия-кредит тизими билан алоқалар қуйидагилар:
1. Хар хил даромаддаги бюджет билан.
2. Банклар билан.
3. Суғурта ташкилотлар билан.
4. Бюджетдан ташқари фондлар билан.
5. Фонд бозорлари билан.
6. Инвестиция фондлари билан.
Саноат корхонаси пул фондлари билан:


220 
1. Устав капитали
2. Асосий воситалар фонди
3. Айланма маблағлар фонди
4. Қўшимча капитал
5. Захира капитал
6. Жамғарма фонди
7. Валюта фонди
8. Инвестиция фонди
9. Истеъмол фонди
10. Амотизация фонди
11. Бюджетга тўловлар фонди ва бошқа фондлар
Корхона ўз соф фойдасини пул фондларига сарфлайди. Корхонанинг 
фонд бозорлари билан бўладиган муносабатлари турли хилдаги фондларни 
хосил қилиш, уларни шакллантириш ва фойдаланишдан иборат. Масалан: 
Устав фонди. Устав фондига, ҳисобига корхонанинг асосий воситалари ва 
айланиш маблағлари шаклланади. Бу корхонанинг ўз маблағларининг асосий 
манбаси ҳисобланади. 
Ҳиссадорлик жамиятида устав фонди чиқариладиган барча акциялар 
қиймати билан тенг бўлиши лозим. Иш натижасига кўра устав фонди 
миқдорини кўпайиши ёки камайиши мумкин, яъни қўшимча акциялар 
чиқариш ёки уларнинг номинал қийматини ошириш орқали устав фонди 
кўпайиши мумкин. Муомаладан акцияларни қайтариб олиш туфайли эса 
устав фондини камайтириш мумкин. 
Молиявий ресурсларнинг бирламчи шаклланиши корхона таъсис 
этилган вақтда, яъни устав фонди ташкил этилганда содир бўлади. Унинг 
манбалари: акционерлик капитали, пай бадаллари, тармокдаги молиявий 
ресурслар, узок муддатли кредитлар, бюджет маблағлари ҳисобланади. Устав 
фонди микдорини ишлаб чиқариш жараёнига инвестицияланган пул 
маблағлари (асосий ва айланма) микдори (размери, улчови) қурсатади.


221 
Ҳаракатда бўлган корхонанинг молиявий ресурсларининг асосий манбаи 
сифатида сотилган махсулот (кўрсатилган хизмат) нинг нархи катнашади ва 
тушумни таксимлаш жараёнида унинг турли қисмлари пул даромадлари ва 
жамгармалари шаклини олади. Молиявий ресурслар асосан фойда (асосий ва 
бошқа фаолият турларидан) ва амортизация ажратмалари ҳисобига 
шаклланади. Шу билан биргаликда молиявий ресурслар манбаларига: 
эскирган мулкни сотишдан тушган даромад, баркарор пассивлар, турли 
мақсадли тушумлар (мактабгача бўлган муассасаларда болаларни боқиш ва 
б.к.), қурилишда ички ресурсларни йигиш кабилар хам киради.
Хусусийлаштириш шароитида яна бир манба – бу меҳнат жамоаси 
аъзоларининг пай ва бошқа бадалларидир. Сезиларли даражадаги молиявий 
ресурслар молиявий бозор йигиши мумкин; акция, облигация сотиш, кредит 
инвестициялари ва б.к.
Бозор иктисодиёти шароитида сугурта компаниялари томонидан 
туланадиган суғурта копламлари катта роль ўйнайди, бюджет ва сохадаги 
молиявий манбаларнинг роли эса камайиб бормокда. Қимматбаҳо қоғозлар 
буйича фоиз ва дивидендлар хамда молиявий операцияларни утказишдан 
келадиган фойда каби молиявий ресурс турлари пайдо бўлмокда.
Корхонанинг молиявий ресурсларини ишлатиш куйидаги йўналишлар 
буйича амалга оширилмокда:
- Молиявий мажбуриятларни бажаришда тегишли молия-бюджет 
тизимидаги органларга тўловлар (бюджетга солик тўловларини тулаш, 
ишлатилган кредит учун фоиз тулаш ва б.к.);
- Технологияни янгилаш, ноу-хау, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва 
б.к. билан боғлиқ бўлган капитал харажатларига узлик маблағларини жалб 
қилиш;
- Молиявий бозордан сотиб олинадиган қимматбаҳо қоғозлар учун 
молиявий ресурсларни жалб қилиш; акция, облигация ва бошқалар;
- Молиявий ресурслар ижтимоий рағбатлантириш хусусиятига эга 
бўлган пул фондларини ташкил этиш учун йўналтирилган;


222 
- Молиявий ресурсларни хайрия, ҳомийлик ва бошқа мақсадлар учун 
ишлатиш.
Ҳар қандай корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни моддий-техник 
асосини асосий ишлаб чиқариш фондлари ташкил этади. Бозор иқтисодиёти 
шароитида янги очилаётган корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш 
фондлари бирламчи шаклланиши устав фондларининг бир қисми 
ҳисобланган асосий воситалар ҳисобига амалга оширилади.
Корхонанинг молиявий ресурслари таркибида фойда алохида уринга эга. 
Бундан ташқари қурилишнинг узидаги маблағларни йигиш, эскирган мулкни 
сотишдан тушган маблағлар, уй-жой қурилишлари ва махсус ривожлантириш 
фондлар маблағлари хам ишлатилади. Бюджет маблағларининг капитал 
харажатларига ажратилиши, бир хил техник сиёсат олиб боришни 
таъминлайди. Бозор шароитида бюджет томонидан молиялаш, мақсадли 
субсидиялар (инвестицион ассигнациялаш) ва инвестицион солиқ кредити 
орқали амалга оширилади. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish