Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


 Корхона харажатлари таҳлилининг вазифалари



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

10.3. Корхона харажатлари таҳлилининг вазифалари 
Харажатлар ўзининг турли белгилари бўйича ҳисоб ва таҳлил объектига 
бўлинади. Булар бевосита корхона харажатларининг юзага чиқиш ўрни, 
шакли, жавобгарлик марказларининг таркибланиши билан боғланади. 
Иқтисодий таҳлилнинг муҳим жиҳати бевосита ушбу объектлар бўйича 
харажатларни даврий ўрганиш асосида уларни камайтириш юзасидан 
корхонада мавжуд бўлган ички имкониятларни аниқлаш ва уларни ишга 
солишга қаратилгандир. Бу эса корхона фаолиятининг натижаси билан ҳам 
боғланади. 
Ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил этишда уларни камайтириш 
йўналишларини белгилаш биринчи ўринга қўйилади. Бу борада ишлаб 
чиқариш харажатларини режа ва ўтган йилларга нисбатан маҳсулот ҳажмига 
таъсир этмаган ҳолда ўсиб кетиши сабаблари ўрганилади. Уларни мақсадли 
бошқаришнинг йўналишлари белгиланади. Ресурсларнинг тежалиши ва шу 
асосда рағбатлантириш механизмининг йўлга қўйилиши истиқбол 
кўрсаткичларини тўғри тавсифлаш ва белгилаш имконини беради. Корхонада 
нафақат ишлаб чиқариш харажатлари, балки ишлаб чиқаришдан ташқари 


250 
харажатларни ҳам тўғри бошқаришга муҳим аҳамият берилади. Маҳсулот 
ишлаб чиқаришнинг критик ҳажм даражасини аниқлаш ва унда ўзгарувчан 
ҳамда ўзгармас харажатларни тўғри белгилаш масалалари ҳам таҳлилнинг 
муҳим жиҳатидир. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг критик ҳажм даражаси 
ишлаб чиқариш харажатларини маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига мувофиқ 
меъёрланиши билан белгиланади. 
Таҳлил этишда ўрганиш объекти ва таҳлил мақсадидан келиб чиққан 
ҳолда корхона харажатларининг у ёки бу туркуми бўйича ўзгаришлар ва 
ўзгариш сабабларига баҳо берилади. Таққослашдаги қиёсий ўрганишда 
жорий давр ва ўтган йил маълумотлари, режа кўрсаткичлари, ўртача 
кўрсаткичлар ва тармоқ бўйича бошқа маълумотлар олинади. Таққослашда 
кўрсаткичлар бўйича мутлоқ ўзгаришлар нисбий кўрсаткичларни қўллаш 
орқали тўлдирилади. Муҳим жиҳати шундаки, эътибор динамик ўзгаришлар 
ва уларни таққослашдаги муаммоларга қаратилади. Бу муаммолар бевосита 
маълумотларнинг таққослаш вазнлари ва уларнинг бир хил кучда эмаслиги 
билан белгиланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини баҳолашда 
таққослама баҳоларнинг қўлланилиши каби ишлаб чиқариш харажатларини 
ҳам динамик жиҳатдан тўғри баҳолаш услубини яратиш лозим. Бу масалада 
кўпроқ харажатларни нисбий кўрсаткичлар асосида ўрганишда фойда беради. 
Харажатларнинг таққослаш кўрсаткичига нисбатан ўзгаришлари ва ўзгариш 
сабабларига эътибор қаратилади. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish