Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


 Маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усуллари



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

10.4. Маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усуллари
Маҳсулот таннархини камайтиришдек муҳим вазифани ҳал қилишда 
ишлаб чиқариш ресурсларини тўғри сарфлаш, белгиланган сарфлаш 
нормативларига риоя қилиш, иқтисод қилиш тартибини амалда кенг қўллаш 
лозим. Шунинг учун, ҳозирги шароитида ишлаб чиқариш харажатларини 
ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишни тўғри ташкил 
қилишга катта аҳамият берилмоқда. Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга 
олиш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш вазифалари қуйидагилар-
дан иборат:
- Маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш билан боғлиқ ҳақиқий 
харажатларни ўз вақтида, тўлиқ ҳисобда акс эттириш;
- Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида моддий пул ва меҳнат 
ресурсларидан тўғри фойдаланиш устидан назорат олиб боришни 
таъминлаш;


262 
- Ҳажми, сифати, ассортименти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш 
режасининг бажарилишини назорат қилиш;
- Маҳсулот айрим турларининг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш.
Таннарх бўйича режа топшириғи бажарилишини назорат қилиш;
- Ишлаб чиқаришда фойдаланилмаган имкониятларни аниқлаш, 
хўжасизликка, ярақсиз маҳсулотга, нобудгарчиликлар ва бошқа ишлаб 
чиқаришдаги унумсиз харажатларнинг бўлишига қарши кураш олиб бориш;
- Ишлаб чиқариш – хўжалик ҳисоби фаолияти натижаларини аниқлаш.
Ишлаб чиқариш харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини 
калькуляция қилиш орасидаги ўзаро боғлиқлик қуйидагиларда ифодаланади:
- Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва маҳсулот 
таннархини калькуляция қилиш олдига бир хил вазифа қўйилади, яъни, 
маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида ва тўлиқ 
ҳисобда акс эттириш, ишлаб чиқаришда материал ҳамда бошқа товар-моддий 
бойликларининг сарфланиши устидан назорат олиб бориш ва ҳоказо.
- Режалаштириш, харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини 
калькуляция қилишда калькуляция моддаларининг бир хил гуруҳланишидан 
фойдаланилади.
- Харажатларни ҳисобга олиш маълумотлари асосида калькуляция 
тузилади ва таннарх аниқланади.
- Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва таннархни 
калькуляция қилишда харажатлар ҳисоби ва калькуляция қилишнинг бир 
неча хил, яъни, оддий, норматив, буюртмали, бўлимли ва бошқа усуллари 
қўлланилади.
Юқорида келтирилган ўхшашликлар харажатлар ҳисоби ва маҳсулот 
таннархини калькуляция қилишни бир-бири билан ўзаро боғланган ҳолда 
ёритишни тақозо этади. Ишлаб чиқариш ҳисоби ва маҳсулот таннархини 
тўғри калькуляция қилишни ташкил қилмасдан туриб саноат корхоналари 
ишлаб чиқариш – хўжалик фаолиятини муваффақиятли бошқариб бўлмайди. 


263 
Ишлаб чиқариш ҳисобининг охирги босқичи - бу харажатларни 
маҳсулотнинг айрим турлари бўйича деталлаштириш ва маҳсулот бирлиги 
таннархини аниқлашдир. Оддий ишлаб чиқариш, яъни кумир, нефть, газ 
казиб олишда, иссиқлик ва электр қуввати ишлаб чиқаришда 
калькуляциянинг оддий усули қўлланилади. Мураккаб технологик жараёнга 
эга бўлган, масалан, металлугия, машинасозлик, тўқимачилик саноати 
корхоналарида калькуляция қилишнинг мураккаб усули қўлланилади. 
Корхонада айрим қисм, детал ва узеллардан ташкил топмаган оддий 
маҳсулот ишлаб чиқарилса, битта, яъни тайёр маҳсулот таннархини аниқлаш 
калькуляцияси тузилади. Агар корхонада бундай айрим детал ва узеллардан 
ташкил топган мураккаб маҳсулот ишлаб чиқарилса, тайёр маҳсулот 
таркибига кирувчи узел ва деталлар таннархини аниқлаш калькуляцияси ҳам 
тузилади. Бу ҳол маҳсулот таннархини калькуляциялашни бирмунча 
мураккаблаштиради. Мавжуд адабиётлардан ва инструктив материаллардан 
(йўриқномалар) бизга маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ҳисобга олиш 
ҳамда калькуляция қилинишининг қуйидаги уч усули маълум. Булар 
бўлимли, буюртмали, норматив (меъёрий) усуллардир. Ҳар бир корхонада 
шу корхонанинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда калькуляциянинг у ёки 
бу усули қўлланилиши мумкин. Баъзан саноат корхонасида асосий ишлаб 
чиқариш цехларидан ташқари ёрдамчи ишлаб чиқариш цехлари мавжуд 
бўлганлиги сабабли битта корхона миқёсида харажатларни ҳисобга олиш ва 
таннархни калькуяция қилишнинг бир эмас, балки бир неча усули 
қўлланилиши мумкин. Калькуляциянинг оддий ёки бир бўлимли усулининг 
мохияти шундан иборатки, бунда маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
бевосита ва билвосита харажатлар калькуляция моддалари бўйича ҳисоб 
қилинади. Битта маҳсулотнинг ўртача таннархи ҳисобот ойидаги харажатлар 
суммасини харажат моддалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот сонига 
тақсимлаш йўли билан аниқланади. Калькуляция қилишнинг оддий усули 
кўпинча тайёр маҳсулотни қазиб чиқарувчи ва айрим маҳсулотни қайта 
ишловчи саноат корхоналарида қўлланилади. Бўлимли усул. Харажатларни 


264 
ҳисобга олиш ва калькуляция қилишнинг бўлимли усули асосан металлургия, 
тўқимачилик, енгил, кимё ва бошқа саноат корхоналарида қўлланилади. Бу 
корхоналарда ишлаб чиқариш айрим ишлаб чиқариш бўлимлари, 
босқичларидан ташкил топган бўлади. Масалан, металлургия саноатига 
қарашли корхоналар пўлат эритиш ва прокат ишлаб чиқариш бўлимларидан 
ташкил топган бўлади. Бу бўлимда материал қайта ишланиб, ярим тайёр 
маҳсулот ҳолига келтирилади, бошқаларида эса ушбу ярим маҳсулот қайта 
ишланиб, тайёр маҳсулот ҳолига келтиришга мўлжалланган. Бўлимли 
усулнинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, унда ҳар бир цехдаги 
ишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқаришнинг ҳар бир бўлими босқичи 
бўйича алоҳида ҳисобга олиниб, у харажатлар ҳисоби маҳсулотнинг айрим 
турлари ёки гуруҳлари калькуляция моддалари бўйича юритилади. 
Буюртмали усул. Бу усулда ҳамма асосий харажатлар калькуляция 
моддалари бўйича, ҳар бир ишлаб чиқариш буюртмаси бўйича алоҳида ҳисоб 
қилинади. Ишлаб чиқариш буюртмалари четдан маҳсулотнинг маълум 
турларини ишлаб чиқариш учун берилади. Бошқа харажатлар эса цех ёки 
корхона бўйича ҳисоб қилинади. Демак, калькуляция қилишнинг бу усулида 
харажатлар ҳисоби ва калькуляциялаш объекти айрим ишлаб чиқариш 
буюртмалари ҳисобланади. Бу усулда ҳар бир қабул қилинган буюртма учун 
алоҳида варақа очилади. Қабул қилинган буюртма махсус китобларда 
руйхатга олинади ва унга навбатдаги рақам бириктирилиб, ушбу рақам 
буюртма тайёр ҳолга келтирилгунга қадар унинг шифри бўлиб туради. 
Буюртма бажарилиши давомида расмийлаштирилган ҳамма дастлабки 
ҳужжатларда ана шу шифр қўйиб борилади. Бу нарса буюртма таннархини 
калькуляциялашда, у ёки бу харажат моддасини буюртма таннархига 
қўшишда муҳим аҳамиятга эга. Ундаги маълумотлар асосида буюртманинг 
ҳақиқий таннархи аниқланади. Калькуляциянинг буюртмали усулида 
калькуляция объекти тайёр ҳолга келтирилган буюртмадир. Агар ҳисобот 
ойи охирида буюртма тугалланмай қолса шу ҳол тугалланмаган буюртма 


265 
бўйича харажатлар баланси тугалланмаган ишлаб чиқариш сифатида 
кўрсатилади.
Норматив усул ишлаб чиқаришнинг оммавий ва йирик тармоқларида 
қўлланилади. Бу усулнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1. Маҳсулотнинг меъёрдаги таннархи аниқланади, бунинг учун 
норматив калькуляцияси тузилади. Маҳсулотнинг норматив таннархи 
материал, ёқилғи, иш ҳақи ва бошқа асосий харажатларнинг ҳаракатдаги 
меъёри ҳамда умумишлаб чиқариш харажатларининг тасдиқланган чораклик 
сметалари асосида аниқланади.
2. Ҳисобот ойи давомида асосий ишлаб чиқариш харажатларининг 
(хомашё ва ёрдамчи материаллар, иш ҳақи) ҳақиқий миқдори эмас, балки 
ҳақиқий миқдори билан меъёрлаштирилган миқдори ўртасидаги фарқ, яъни 
меъёрдан четга чиқиш ҳисоб қилинади. Меъёрдан четга чиқиш цехлар ва 
айрим корхоналарнинг маҳсулот гуруҳи, маҳсулот тури ва харажат 
моддалари бўйича ҳисобга олинади. Агар меъёрдан четга чиқиш ортиқча 
харажатга олиб келса, у ҳолда расмийлаштирилган дастлабки ҳужжатда 
унинг келиб чиқиш сабаби ва айбдори кўрсатилади.
3. Ҳаракатдаги меъёрнинг ўзгариши ҳисоб қилинади.
4. Норматив усулда маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи норматив таннархга 
меъёрдан четга чиқиш ва меъёрдаги ўзгаришни қўшиш ёки айириш йўли 
билан аниқланади. Мисол. Машинасозлик заводи бир ойда А маҳсулотдан 18 
та ишлаб чиқаради. Ҳисобот ойининг охирига 4 та маҳсулот ишлаб чиқариш 
тугалланмай қолди. Корхона бир хил маҳсулот ишлаб чиқаради, деб фараз 
килайлик. А маҳсулотнинг бир донаси меъёрдаги таннарх харажат моддалари 
бўйича қуйидагича: Хомашё ва асосий материал – 500 сўм. Иш ҳақи ва 
ижтимоий суғурта – 800 сўм. 
Умумишлаб чиқариш харажати (иш ҳақининг 200 фоизи миқдорида) – 
1600 сўм. Жами: 2900 сўм. Маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳақиқий 
харажатлар уларнинг меъёрдан четга чиқиши қуйидаги жадвалда берилган.


266 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish