Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


Айланма маблағлар структураси ва ҳосил бўлиш манбаалари



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

 
7.2. Айланма маблағлар структураси ва ҳосил бўлиш манбаалари 
Айланма маблағларнинг миқдори турли тармоқларда жорий этилган 
технология, ишлаб чиқариш циклнинг даври, меҳнат буюмларининг қиймати 
ва ҳоказоларга боғлиқ. 
Айланма маблағларнинг элементлар бўйича таснифи: 

ишлаб чиқариш айланма фондлар; 

муомила фондлардан иборат. 
Ишлаб чиқариш айланма фондлар - ишлаб чиқариш жараёнида асосий 
ишлаб чиқариш фондлардан иштирок этиш характери билан фарқ этадилар. 
Улар ҳар бир ишлаб чиқариш циклида бир маротаба иштирок этиб, ўз натурал 


166 
холатини ўзгартирадилар ёки йўқотадилар ва ўз қийматларини тайёр 
маҳсулотга бутунлай ўтказадилар. 
Ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган функцияларига қараб ишлаб 
чиқариш айланма фондлари 3 гуруҳга бўлинадилар; 
- ишлаб чиқариш заҳиралари; 
- тугалланмаган ишлаб чиқариш; 
- келажак давр ҳаражатлари. 
Ишлаб чиқариш заҳиралари: 
- хом-ашё ва асосий материаллар - бу ишлаб чиқариладиган маҳсулот 
таркибига бутунлай кирувчи ёки унинг зарур компоненти сифатида асосини 
ташкил қилувчи турли хил материаллар; 
- сотиб олинган ярим фабрикат; 
- ёрдамчи материаллар - бу ишлаб чиқариш технологик жараёнида 
иштирок этиб, реакция тезлиги, маҳсулот сифати ва кўринишига таъсир 
этувчи, аммо маҳсулот таркибига кирмайдиган материаллар (катализатор, 
кимёвий реагент, реактив, ёғлаш ва артиш материаллар ва ҳ.к.); 
- ёқилғи; 
- қадоқлаш буюмлари (тара), таъмирлаш учун заҳира қисмлари; 
- қиймати кам буюмлар (баҳоси минимал иш хақидан 50 маротабалик 
миқдоридан кам бўлган хўжалик инструмент ва инвентар); 
- ишдан тез чиқувчи буюмлар (қийматидан қаътий назар хизматт даври 1 
йилгача бўлган меҳнат воситалари ва буюмлари – махсус кийим бош оёқ 
кийимлари (пойафзал ва бошқалар) дан иборат
Тугалланмаган ишлаб чиқариш: 
- чала маҳсулот- бу ишлаб чиқариш цехлар ва участкаларда тайёр 
маҳсулот бўлишига қадар қисман ишлов берилиб, аммо сотилиши мумкин 
бўлмаган меҳнат буюмлари
- шахсий, ўзида ишлаб чиқарилган ярим фабрикатлар - бу цехлар ва 
участкаларда ишлов берилган, аммо ҳали тайёр маҳсулот кўринишига 


167 
кирмаган, лекин сотилиши мумкин бўлган (чунки товар қийматга эга) меҳнат 
буюмлари. 
Бўлажак давр ҳаражатлари – бу келажак даврда маҳсулот таннархи 
(ишлаб чиқариш сарфлари)га киритиладиган, аммо режалаштирилган йилда 
сарф бўладиган ҳаражатлар (янги тур маҳсулот), янги технологияларни 
лойиҳалаштириш, ўзлаштириш, газета ва журналларга обуна қилиш, ижарага 
олинган хоналар учун аванс тўловлари, рационализаторлик таклифларни 
жорий этиш, телефон билан боғлиқ ва шунга ўхшаш бошқа сарфлар. 
Айланма маблағлар ҳам натурал кўрсаткичлар ҳам пул ифодасида ҳисобга 
олинадилар. 
Корхонанинг айланма маблағлари ўзлик ва четдан жалб қилинган 
маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.
Корхонанинг ўзлик маблағларига устав капитали, резерв капитали, 
олинган ҳисобот давридаги соф фойдаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Четдан жалб этилган маблағлари эса у қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- банк кредитлари; 
- турдош корхоналардан олинган қарз маблағлари; 
- потенциал инвесторлар томонидан қилинган инвестициялар ҳисобидан; 
- қарз мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғозларни чиқариш орқали 
молиялаштирилиши мумкин.
Лекин корхона хўжалик фаолиятида шуни инобатга олиш керакки 
корхонанинг ўзлик маблағларидан четдан жалб қилинган маблағлар кўпроқ 
риск бўлиб, корхона фаолиятида олинган қарз маблағларидан самарали 
фойдаланиши лозим бўлади. Акс ҳолда корхонанинг тўловга лаёқатлилиги 
пасайиб, охир оқибат банкрот ҳолатига олиб келиши мумкин.
Корхонанинг ўзлик маблағи эса ўзининг пул маблағларини ифодалаб, агар 
корхон уларни тегишли равишда самарасиз сарфласа ҳам унга кўп 
йўқаишларга саба бўлмайди. Чунки қисқа муддатли жалб этилган маблағлари 
учун маoлум бир фоиз тўлаши лозим бўлади.


168 
Айланма (оборот) маблағлар структураси деб алоҳида элемент, гуруҳлари 
аро нисбати, ҳамда шу гуруҳларнинг ва айланма маблағлар умумий ҳажмига 
(нисбатига) бўлган ва %-да ифодаланган нисбатига айтилади. 
Айланма фондлар структурасини ўрганиш улардан самарали фойдаланиш 
йўлларни аниқлаш имконини беради. 
Корхоналарнинг хўжалик фаолияти фақатгина маҳсулот ишлаб чиқариш 
билан чекланмай, уни сотишдан ҳам иборат. Шу сабабли корхоналарда 
муомала доирасига мансуб айланма маблағлар мавжуд. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish