1-жадвал
Саноат тармоқларида айланма маблағларнинг тахминий
структураси (фоизда)
Саноат
Машинасозлик
тармоғи
Кимё
тармоғи
ООТ
Айланма маблағла, шу жумладан:
100
100
100
100
а)
ишлаб
чиқариш
айланма
маблағлари:
ишлаб чиқариш заҳиралари
тугалланмаган ишлаб чиқариш
келажак давр ҳаражатлари
эхтиёт қисмлар ва қиймати паст
инвентар
79,8
58,2
18,6
3
3
67,2±68,1
62,4±63,5
4,4±3,7
0,4
11,8±12,3
83,7
69,7
11,5
1,8
19,2
74,7
51,2
16,8
0,4
2,1
б) муомала фондлари:
тайёр маҳсулот
қолган бошқа нормалаштирилган
(чекланган) маблағлар
20,2
18,8
1,4
31,9±32,8
10,3±9,7
0,9±1,0
17
16,5
0,5
25,3
24,1
0,2
Жадвалдан кўриниб турибдики, айланма маблағларнинг кўп миқдорини
айланма фондлар ташкил қилар экан.
Бозор шароитига ўтиш даврида асосий масалалардн бири – бу доимий
ресурслар тежамкорлиги омилига риоя қилиш асосида ишлаб чиқаришни
интенсификациялаштиришдир.
170
Тежаш режалашни таъминлаш тизимида меҳнат буюмларини тежаш
асосий ўринни эгаллайди. Бу дегани – хом-ашё, материаллар, ёқилғи
сарфларини (1 ўлчам маҳсулотга) камайтириш, лекин шу билан барча буюм
сифати, хизмат даври ва ишончилигига зарар келтирмаган ҳолда.
7.3. Айланма маблағлар талабини аниқлаш ва уларни
меъёрлаштириш
Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш кўп жиҳатдан уларга
бўлган талабини тўғри аниқлашдадир.
Маҳсулот сотилишидан тушган тушум корхона ҳисобига келгунга қадар
айланма маблағлар уни ишлаб чиқариш ҳаражатларини таъминлайдилар.
Ишлаб чиқариш заҳираларни истеъмолидан бошлаб, улар тайёр
маҳсулотга ўтиб, уни сотишига бўлган давр анча узоқ бўлиши, сотилган
маҳсулот ҳақи келиши моддий ресурслар истеъмол вақтига тўғри келмаслиги
мумкин. Бу эса айланма маблағларни белгиланган миқдорда ташкил қилишни
талаб қилади.
Айланма маблағларнинг оптимал эҳтиёжини тўғри аниқлаш корхона
учун минимал сарф ҳаражатлар эвазига белгиланган фойда олиниши учун
имкон яратади. Корхонани нормал фаолиятини ташкил қилиш учун зарур
бўлган айланма маблағларни иқтисодий асосланган миқдорини аниқлаш
жараёни айланма маблағларни нормалаштириш деб аталади.
Бу моддий бойликларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам доимий минимал, ҳам
етарли заҳираларини ташкил қилиш учун зарур бўлган айланма маблағ
ҳажмларини аниқлашдир. Айланма маблағларни нормалаштириш ички
резервларни аниқлаш, ишлаб чиқариш циклини қисқартириш, тайёр
маҳсулотни тезроқ сотишга имкон беради.
Айланма фондларнинг ҳамма элементлари ва муомала фондлардан эса
фақат корхона омборидаги тайёр маҳсулот қолдиқлари нормалаштирилган
(чекланган) айланма маблағларни ташкил қиладилар. Айланма маблағларнинг
қолган элементлари эса нормалаштирилмаган (чекланмаган) айланма
171
маблағлар деб аталадилар, чунки улар ишлаб чиқариш жараёнига унчалик
таъсир этмайдилар, уларнинг ҳажми тез-тез ўзгариб туради, шунинг учун
уларга қатъий нормативларни белгилаш қийин.
Айланма маблағларни нормалаштириш жараёнида уларнинг норма ва
нормативлари аниқланади.
Айланма маблағлар нормалари корхонадаги товар-моддий бойликлари-
нинг минимал заҳираларини ифодалаб, заҳира кунлари, деталлар заҳирасини
нормалари бўйича ҳисобланадилар.
Айланма маблағлар меъёрлари – бу пул маблағлари, улар айланма
маблағлар нормалари ва берилган материал турининг ўртача суткалик
ҳаражатлари кўпайтмасидан иборат. Нормативлар миқдори ишлаб чиқариш
ҳажми, моддий таъминот ва маҳсулотни сотиш шароити, ишлаб чиқариш
циклининг давоми ва бошқа факторларга боғлиқ.
Айланма маблағларнинг кўпгина элементлари бўйича норматив
қуйидагича ҳисобланади:
Д
Х
Н
бу ерда:
Н – конкрет элемент бўйича айланма маблағлар нормативи;
Х – бир кунлик сарф ҳаражат, у тегишли ишлаб чиқаришга кетган
квартал ҳаражатларнинг 90 кунга бўлинмасидан иборат;
Д – айланма маблағларнинг берилган элементи учун заҳира нормаси
(кунлар).
Ҳосил бўлиш манбаалари бўйича айланма маблағлар шахсий ва заём
айланма маблағларга бўлинадилар.
Шахсий айланма маблағлар – бу хусусий ресурслар ҳисобидан ташкил
топган ва корхона ҳисобида доимий бўлган маблағдир (масалан, фойда ва
х.к.).
Унга тенглаштирилган маблағлар – корхона ходимларига тўлаш лозим
бўлган иш хаклар ва ижтимоий суғўрта ажратмаларнинг карзлари, моддий
ресурслар билан таъминловчилар учун мўлжалланган тўловлар ва х.к.
172
Заём маблағлар – банклар кредитлари, кредиторлик қарзлар (тижорат
кредити) ва бошқа турли махсус фондлар маблағлари. Кредит – маълум
даврга маълум мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар, унинг учун корхона
белгиланган миқдорда %-да ҳақ тўлайди.
Корхонада ташкил топган махсус фондлар маблағларидан сарфлагунга
қадар корхона оборитида фойдаланиш мумкин ва улар ички молия ресурс
манбааси ҳисобланадилар.
Корхонанинг самарали иш фаолияти - бу минимал ҳаражатлар асосида
энг юқори натижаларга эришиш.
Сарфлар минимизацияси эса – бу аввало айланма маблағларнинг ҳосил
бўлиш манбаалари ва структурасини оптимизацияси демакдир, яъни шахсий
ва кредит ресурсдарнинг оқилона муофиқлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |