Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


Корхонанинг айланма маблағлари самарадорлигини ошириш



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

7.5. Корхонанинг айланма маблағлари самарадорлигини ошириш 
йўналишлари 
Айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашиши ҳозирги шароитда 
корхоналарнинг энг асосий бирламчи вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Эркин бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий вазифа-
ларидан бири – ресурсларни тежаш тамойилига риоя қилган ҳолда ишлаб 
чиқаришни жадаллаштиришдир. 
Тежамкорлик режимини таъминлаш бўйича чора – тадбирлар тизимида 
асосий ўринни меҳнат предметларини тежаш эгаллайди. Бу маҳсулот сифати, 
ишончлилиги ва узоқ муддат хизмат қилишига зарар етказмаган ҳолда унга 
сарфланадиган хом ашё, материаллар, ёнилғи харажатларини камайтиришни 
билдиради. 
Ҳозирги шароитда айланма маблағларни тежашнинг иқтисодий 
аҳамияти қуйидагича ифодаланади: 
-хом ашё, материаллар, ёқилғи харажатларининг камайиши ишлаб 
чиқариш учун катта иқтисодий фойдани таъминлайди. Бу аввалом бор, 
мавжуд моддий ресурслар миқдоридан кўпроқ тайёр маҳсулот ишлаб 
чиқариш имконини беради; 
-моддий ресурсларни тежаш, ишлаб чиқаришга янги, тежамлироқ 
материалларни киритиш такрор ишлаб чиқариш жараёнида алоҳида 
тармоқлар ўртасида тараққий этган нисбатларни белгилашга, саноат ишлаб 
чиқаришнинг мукаммал тармоқ структурасига эришишга имкон беради; 
- моддий ресурсларни тежашга интилиш янги техникани жорий этиш ва 
технологик жараёнларни мукаммаллаштиришга туртки беради
-моддий ресурслар истеъмолидаги тежамкорлик ишлаб чиқариш қувват-
ларидан фойдаланишни яхшилашга ва жонли меҳнат харажатларининг 


178 
тежалишига ҳам олиб келади (материалларни ташиш; сақлашга сарфлана-
диган иш кучи камаяди); 
- моддий ресурслар тежалиши саноат маҳсулоти таннархининг камайи-
шига ёрдам беради.Ҳозирги вақтда моддий харажатлар ҳисобига барча 
ишлаб чиқариш харажатларининг ¾ қисми тўғри келади. Кейинчалик, ишлаб 
чиқаришнинг техник даражаси ўсиши билан маҳсулот ишлаб чиқариш 
бўйича умумий харажатларда буюмлашган меҳнат улуши ошиб боради ва 
меҳнат предметлари ҳамда меҳнат воситаларидан фойдаланишни яхшилаш 
ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларини тежашнинг асосий йўналиши 
бўлиб ҳисобланади; 
- маҳсулот таннархининг камайишига таъсир қиладиган моддий ресурс-
лар тежамкорлиги корхонанинг молиявий ҳолатига ҳам ижобий таъсир 
қилади.
Маълумки, айланма маблағлар тўлиқ айланадиган, яъни ишлаб чиқариш 
ва муомала даврини ўтайдиган вақт айланма маблағларнинг айланиш даври 
деб айтилади. Бу кўрсаткич корхонада маблағлар харакатининг ўртача 
тезлигини ифодалайди. Аммо у маълум турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш 
ва сотиш муддатига мос келмайди. Шу сабабли ҳам корхоналарда айланма 
маблағлар самарадорлигини ошириш йўлларидан бири айланма маблағларни 
оқилона бошқариш ҳисобланади. 
Айланма маблағларни бошқариш энг кам миқдордаги айланма маблағ-
лар билан маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнининг узлуксиз-
лигини таъминлашдан иборат. Бу корхона айланма маблағлари доиравий 
айланишининг барча босқичлари бўйича мос шаклда ва минимал, аммо 
етарли миқдорда тақсимланиши лозимлигини билдиради. 
Айланма маблағлар ҳар доим бир вақтнинг ўзида доиравий 
айланишнинг учала босқичида мавжуд бўлади ва пул маблағлари, материал-
лар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотлар кўринишида намоён 
бўлади. 


179 
Бу эса ўз навбатида айланма маблағлар айланувчанлигининг тезла-
шувига ёрдам беради. Айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашуви 
ҳозирги шароитда корхоналарнинг бирламчи вазифаси ҳисобланади. 
Айланувчанликни тезлаштиришга қуйидаги йўллар билан эришилади: 
- ишлаб чиқариш заҳираларини тузиш босқичида иқтисодий асосланган 
заҳира нормаларини жорий этиш; 
-хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар таъминотчилари-
нинг истеъмолчиларга яқинлашувини таъминлаш; 
-моддий – техник таъминотнинг омбор тизимини, шунингдек материал-
лар ва ускуналар биржа савдосини кенгайтириш ва бошқалар. 
Тугалланмаган ишлаб чиқариш босқичида; 
- илмий – техник тараққиётни тезлаштириш; 
- стандартизания ва унификацияни ривожлантириш ва такомиллаш-
тириш; 
-саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш шаклларини мукаммаллаш-
тириш; 
- хом ашё ва ёқилғи энергетика ресурсларидан тежамли фойдаланишни 
рағбатлантириш тизимини кенгроқ жорий этиш; 
- юқори талабга эга бўлган маҳсулот улушини кўпайтириш ва бошқалар. 
Муомала босқичида: 
- маҳсулот истеъмолчиларини уни ишлаб чиқарувчиларга яқинлаш-
тириш; 
- ҳисоб – китоб тизимини мукаммаллаштириш; 
- бевосита алоқалар бўйича буюртмаларни ўз муддатида ва сифатли 
қилиб бажариш; 
- тежалган материаллардан маҳсулот ишлаб чиқариш натижасида сотил-
ган маҳсулот ҳажмини ошириш; 
- тузилган битимларга мувофиқ жўнатиладиган маҳсулотларни ассорти-
ментлар ва транзит нормаси бўйича юкланишини таъминлаш ва бошқалар. 


180 
Бугунги кунда айланма маблағларда, айниқса, корхоналарнинг моддий – 
товар бойликларида банд бўлган йирик миқдордаги пул маблағлари уларнинг 
тўлиқ сақланишига эътибор қаратиш, улардан мақсадларга мувофиқ ва 
самарали фойдаланиш, шунингдек, уларнинг айланишини тезлаштиришни 
талаб қилади. 
Демак, айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш учун ҳар бир 
корхона уларнинг ишлаб чиқариш ва муомалада бўлиш муддатини 
қисқартиришга эришиши зарур. Гап шундаки, айланма маблағларнинг 
муомала соҳасида секин ҳаракатланиши корхонанинг бу воситалардан ишлаб 
чиқаришда фойдаланишда эришган ютуқларини йўққа чиқаришдан ташқари, 
уларнинг умумий айланишини ҳам секинлаштириши мумкин. Шу сабабли 
тайёр маҳсулотни истеъмолчига етказиб беришни тезлаштириш ёки 
маҳсулотни реализация қилиш муддатини қисқартириш ҳам айланма 
маблағларнинг айланишини тезлаштиришнинг муҳим йўли ҳисобланади. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, айланма маблағлардан самарали 
фойдаланишнинг қуйидаги муҳим йўналишларга алоҳида аҳамият қаратиши 
ва ўз бошқарувида унга аҳамият бериши айланма маблағлардан самарали 
фойдаланиш имконини беради: 

маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) лар ишлаб чиқариш ва 
сотиш ҳажмини ўстириш; 

маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) ларнинг истеъмолчи-
ларга етиб бориши ва улар бўйича хужжатлар айланишини тезлаштириш; 

айланма маблағлар бўйича меъёрий заҳиралар сақланишига амал 
қилиш

айланма маблағларнинг меъёрдан ортиқчалигини мақсадли бошқа-
ришни йўлга қўйиш (молларни имтиёзли шартларда сотиш, ижарага бериш 
ва ҳоказолар); 

айланма маблағларни қайта баҳолашни баланс тузиш санасига ҳисобга 
олиш ва тўғри белгилаш; 


181 

айланма маблағларни ҳисобдан чиқаришнинг халқаро усулларидан 
фойдаланиш; 

корхонанинг ҳисоб сиёсатини, шунингдек, айланма маблағларини 
баҳолаш усулини белгилашда тармоқ ривожи ва технологик жараёнларнинг 
мураккаблигига аҳамият бериш; 

тугалланмаган ишлаб чиқаришни тўғри баҳолаш; 

айланма маблағлар нормативини белгилаш; 

айланма активлар айланишини тезлаштириш мақсадида товар ва 
моддий бойликларни сотиш бўйича ҳисоб – китобларнинг замонавий шакл-
ларидан фойдаланиш; 

маҳсулотларни марказлашган ҳолда сотиб олиш, сотувчи ва сотиб 
олувчининг монополлигини чеклаш; 

моддий айланма маблағлардан самарали фойдаланишда техник ва 
технологик янгиланишни таъминлаш ва ҳоказолар. 
Демак, корхона ўз тасарруфидаги айланма маблағлар самарадорлигини 
ошириш, яъни айланма маблағлар айланувчанлигини тезлаштириш учун ана 
шу тавсия этилган йўналишлардан оқилона фойдаланишлари зарур. 

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish