тириш тизими ва унга таъсир этувчи мотивлаштириш омиллари.
8.1. Ходимлари меҳнатини рағбатлантириш усулларининг
иқтисодий мазмуни
Замонавий шароитларда ходимлар меҳнатни рағбатлантиришнинг
ўрганар еканмиз бошқарув жараёнида инсон - бошқарувнинг бош
субъектидир. Инсон қобилияти унинг жисмоний ва билим имкониятлари
билан белгиланади. Бу имкониятлар билан бирга меҳнат шароити ҳамда
ишлашга тайёргарлик ҳам самарадорликни таъминлайди. Ишлашга тайёрлик
еса шахснинг ишга қизиқиши ва ундан қаноатланиши, эҳтиёжлари, меҳнат
натижаларига мувофиқ рағбатлантирилиши билан белгиланади. Ишга
қизиқишни таҳлил етишда қизиқтириш омиллари - эҳтиёж, қизиқиш
сабаблари (мотивлари) ва рағбатига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
184
Меҳнатни рағбатлантириш - муайян, олдиндан белгилаб қўйилган
натижаларга еришиш имконини берадиган жўшқин меҳнат фаолияти
ходимнинг муҳим ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, унда меҳнатга
қизиқишни шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишни кўзда
тутади.
Меҳнатга қизиқтириш ва рағбатлантириш тизими муайян асос — меҳнат
фаолиятининг меъёрий даражасига таяниши керак. Ходимнинг меҳнат
муносабатларига жалб етилишининг ўзи унинг олдиндан келишилган,
муайян иш ҳақи ҳисобига муайян вазифаларни бажаришини назарда тутади.
Бу муносабатларда рағбатлантириш шарт емас.
Мазкур муносабатлар назорат қилинади, белгиланган талаблар
бажарилмаслиги учун жазо чоралари қўллаш билан боғлиқ омиллар кучда
бўлади. Моддий неъматларни йўқотиш билан боғлиқ бу жазолар келишилган
иш ҳақини қисман тўлаш ёки меҳнат муносабатларини бекор қилишга олиб
келиши мумкин.
Ходим унга қандай талаблар қўйилганлиги, бу талабларга у қатъий риоя
етган тақдирда қандай иш ҳақи олиши, белгиланган талабларни бузган
тақдирда қандай жазоланишини билиши шарт. Интизом ҳамиша мажбур
етиш хусусиятларига ега бўлади ва ўзини туътиш имкониятларини муайян
доирада чеклайди.
Бироқ назорат қилинадиган ва қизиқтириладиган фаолиятлар ўртасидаги
фарқ жуда шартли ва ўзгарувчандир. Жумладан, меҳнатга қизиқиши кучли
ходим интизомли, талабларни сидқидилдан бажарувчан ва бу нарсаларга
ўзининг ахлоқий меъёрлари сифатида муносабатда бўлади.
Корхона мақсадига еришиш - ишлаб чиқаришда юқори самарадорликни
таъминлаш персонал ўз хизмат вазифасини сидқидилдан, ташаббускорлик
кўрсатиб бажаришига боғлиқ. Бунинг учун ходимларни ўз ишларига
чинакамига қизиқтириш керак.Қизиқтириш (мотив) - “мотив” франсузча
атама ҳисобланиб, лотинча “мовео” (“ҳаракат қилдираман”) сўзидан олинган.
Бу инсонни муайян фаолиятга ундовчи ички ва ташқи ҳаракатлантирувчи
185
кучлардир. Қизиқиш инсонга унинг эҳтиёжларини қондириш учун нима
қилиш ва буни қандай қилиш кераклигини белгилайди.
Рағбат- инсонга унинг меҳнат фаолияти натижаларини муносиб кўриш
сифатида таклиф етилади. «Рағбат – бу ташкилот мақсадларига еришишнинг
умумий режасига биноан корхона ходимларида уларга топширилган вазифаларга
мувофиқ ҳолда ҳаракат қилишга интилиш яратишдир»
27
.
Рағбат- инсонга унинг меҳнат фаолияти натижаларини муносиб баҳолаш
сифатида таклиф этилади. Инсон кўпгина рағбатларни уларнинг моҳиятини
англаб этмасдан, яъни беихтиёр қабул қилади. Турли инсонларда рағбатларга
муносабат бир хил эмас.
Кўпгина тадқиқотларда рағбатлар фаолият учун ташқи даъват, қизиқиш
сабаблари эса ички даъват деб таърифланади. Шундай екан рағбат ва
қизиқиш сабабларини, энг аввало, уларнинг инсонни фаолият кўрсатишига
ундаши бирлаштириб туради. Бироқ агар рағбат манфаат орқали фаолият
кўрсатишга ундаса, қизиқиш асосида эса ҳам манфаат (мукофотлаш,
лавозимда кўтарилиш), ҳам шахсий сабаб (бурч, қўрқиш, масъулият ҳисси ва
ҳоказолар) ётади. Шунинг учун қизиқиш сабаблари (мотив) рағбатга
нисбатан кенгроқмаънога эга.
Меҳнатни рағбатлантириш тизими бошқарувнинг маъмурий-ҳуқуқий
услубидан келиб чиқадиган бўлса, бу услуб ўрнини егалламайди. Меҳнатни
рағбатлантириш бошқарув органлари ўзлари ҳақ тўлаётган иш даражасига
еришиб, уни шу меъёрда ушлаб тура олсаларгина, самарали бўлади.
Рағбатлантиришнинг мақсади инсонни меҳнат қилишга ундаб қолмасдан, балки
уни меҳнат муносабатларида белгилаб қўйилганидан самаралироқ меҳнат
қилишга ундашдир.
Ўз навбатида, рағбатлар моддий ва номоддий бўлади. Меҳнатни
рағбатлантириш мураккаб жараён ҳисобланади. Бу ишни ташкил етиш учун
муайян талаблар қўйилади. Улар асосан қуйидагилардан иборат:
27
Е.П.Ильин.Мотивация и мотивы. Учебное пособие -Спб:Питер, 2011. 56 стр.
186
Do'stlaringiz bilan baham: |