71
тасаввури, тушуниш ҳолати аниқланади, сўнгра эса боланинг идроки,
диққатини, хотирасини ва тасаввурини ривожлантиришга,
кенгайтиришга
қаратилган ишлар олиб борилади.
Коррекцион таъсир кўрсатишнинг асосий вазифаси болани теварак-
атрофдаги нутқий товушларга тақлид қилишга қизиқишини ривожлантириш,
нутқий ва нутқсиз товушларни фарқлаш, дифференцияллашга ўргатишдан
иборатдир.
Боланинг диққатини ривожлантириш учун турли кўргазмалардан
фойдаланилади: кесма расмлар, таѐқчалар, мозаикалар, шаклли, рангли, ҳажмли
предметлар бўйича классификaция қилиш учун тарқатма материаллардан
фойдаланилади. Товушларни идрок этиш учун бола билан олиб бориладиган
коррекцион иш тўғри тартибда ташкил қилиб амалга оширилади.
Кўриб
тақлид
қилиш
фаолиятини
ривожлантириш
секин-аста
мураккаблаштириб борилади, чунки бола ушбу ривожланиш босқичида нутқни
тушунмайди. Бунда иш нутқий фаолиятни шакллантиришга қаратилади: болани
мулоқотга киришиши учун унинг мотивaцион қизиқишини ривожлантириш
лозим. Бола нутқини шакллантириш билан бир қаторда уни фонематик
идрокини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Боланинг диққати
етарлича ривожланганда, уни турли товушларни ажратишга ўргатилади,
масалан, тангаларнинг овози, қалам билан стаканни уриш,
машиналар,
ҳайвонлар, паррандаларнинг овози ва уларни тушуниб идрок этиш ва ҳоказо.
Cекин-аста бир-бирига яқин товушларни фарқлашга, тушуниб идрок
қилишга ўтилади: қоғозни ғижимлашдаги овози, гугуртларнинг қутида
шиқиллаши ва овозли ўйинчоқлар ҳамда инструментлардан фойдаланилади.
Бола ўйинчоқни қўлида ушлаб, овози чиқаѐтган пайтда вибрaциясини сезиши
фойдалидир. Аввал бола педагогнинг у ѐки бу товушларни талаффуз этишини
кузатади, сўнгра ўзи товушни талаффуз этишга, овоз чиқаришга ҳаракат
қилади. Логопед болага кўзини юмишини ѐки орқасини ўгиришни таклиф
қилади ва бунда бола овозига кўра керакли предметни ажратади.
Кейинчалик шовқинли товушлар машқлари мураккаблашиб, янги
товушлар қўшиб борилади. Агар бола тез толиқса, диққати тарқоқ бўлиб борса,
уни дам олдириш ѐки фаолият турини ўзгартириш керак. Машғулот жараѐнида
болага тарбиявий таъсир кўрсатиш
давом эттирилади, бола хулқини
нормаллаштиришга, ишлаш имкониятини ҳам эътиборга олиниб, уни фаолиятга
йўналтирилади: тўғри ўтиришга, кўришга, кўчиришга, нутқсиз бўлган
инструкцияларга бўйсунишга, бажарган вазифага логопеднинг реакциясини
ҳисобга олишга, бошлаган ишини охирига етказиш каби вазифаларни
бажаришга ўргатилади.
Сенсор алалик болалар учун алоҳида муассасалар кам, улар билан мулоқот
ўрнатиш қийин, уларнинг хулқи ўзига хос, интеллекти пасайган. Бу билан
боғлиқ иш темпи секин, паузалар узоқ. Машғулот вақти боланинг ҳолатига кўра
белгиланади - 3-5 дақиқадан 20-30 дақиқагача, кунига 2-3
маротаба махсус
стaционар ѐки махсус боғча шароитида ўтказилади. Бундай болаларнинг бир
қисми махсус оғир нутқ нуқсонли болалар мактабларида ѐки ѐрдамчи
мактабларда логопед билан шуғулланишади. Сенсор алалияни ташхис қилиш
72
қийин, кўпинча тахминий хулоса чиқарилади. Сенсор алалик болаларни янада
ўрганиш ҳамда уларга тўлиқ системали- коррекцион - тарбияли иш тузиш
логопеднинг назарий ва, албатта, амалий аҳамиятга эга долзарб муаммосидир.
Do'stlaringiz bilan baham: