Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
 
СЕНСОР АЛАЛИК БОЛАЛАРГА СИСТЕМАЛИ КОРРЕКЦИОН 
ЛОГОПЕДИК ТАЪСИР КЎРСАТИШ ДОЛЗАРБ МУАММО СИФАТИДА 
М.Ю. Аюпова ТДПУ профессори ,п.ф.н., 
Л. Тўлқинова ТДПУ талабаси 
 
Сенсоралалияда логопедик таъсир кўрсатиш нутқ тузилишини тушунган 
ҳолда анализ қилишни тарбиялашга, фонематик идрокни ривожлантиришга, 
нутқий структурани тушунишга қаратилади.
Сенсоралалик болаларни ўқитиш, уларнинг фаолиятини ривожлантиришда 
нутқининг маъносини ҳамда товуш ва морфологик анализини шакллантиришга 
қаратилган махсус методлар қўлланилади. Шунингдек, бунда ўз нутқини 
тушунишнинг ривожланмаганлик даражаси, билиш фаолияти, боланинг 
умумий шахсий хусусиятлари ҳисобга олинади. 
Ишнинг асосий принципи бу боланинг нутқий фаолиятини барча 
томонларига аста-секин системали равишда таъсир кўрсатишда, шифокор 
томонидан махсус даволанишлари ўтказилгандагина, иш самарали кечади, у 
марказий нерв системасини нормаллаштиради: бош мия пўстлоғи етилишини 
таъминлайди.
Ишни бошлашдан аввал боланинг яшаш шароити, атроф-муҳити, яқин 
одамлари, ўйинчоқлари билан танишиш зарур, бу унинг қизиқиши ва 
имкониятларини билишга ѐрдам беради, ҳамда келгуси иш дастурини тузишда, 
бола билан мулоқотга киришиш йўлларини аниқлашда муҳимдир. 
Оилада болага бўлган муносабат хусусияти аниқланади. Логопед ҳамда 
ота-оналар болада маиший характердаги шаклланиб қолган кўрсатмаларнинг 
рўйхатини тузадилар, буни машғулотларда, кундалик ҳаѐтида ўзгартирмаган 
ҳолда ишлатадилар. Нутқсиз характерга эга бўлган товушларни тинч ҳамда 
шовқинли шароитда қабул қилиш даражаси аниқланади. Биринчи даврда 
нутқий мулоқот чегараланади, боланинг тартибсиз нутқи тормозланади. Иш 
боланинг нутқий режасини тўғри ташкил этишдан бошланади, чунки ортиқча 
тартибсиз эшитув тушунишни ҳамда нутқнинг ривожланишини кечиктиради. 
Болаларга дам олиш вақти, кунлари ажратилади, уларни ортиқча атрофдагилар 
билан мулоқотда бўлиши чегараланади. Товушли овоз чиқарувчи предметлар, 
аппаратлар қўлланилмайди, масалан, овозли ўйинчоқлар, радио, телевизорнинг 
овозлари ва шу кабилар.
Фрешельснинг фикрича, бола тинч шароитда фаолият юритиши лозим, 
бунда бола товушларни юқори даражада идрок этиши мумкин. Секин-аста 


71 
тасаввури, тушуниш ҳолати аниқланади, сўнгра эса боланинг идроки, 
диққатини, хотирасини ва тасаввурини ривожлантиришга, кенгайтиришга 
қаратилган ишлар олиб борилади.
Коррекцион таъсир кўрсатишнинг асосий вазифаси болани теварак-
атрофдаги нутқий товушларга тақлид қилишга қизиқишини ривожлантириш, 
нутқий ва нутқсиз товушларни фарқлаш, дифференцияллашга ўргатишдан 
иборатдир. 
Боланинг диққатини ривожлантириш учун турли кўргазмалардан 
фойдаланилади: кесма расмлар, таѐқчалар, мозаикалар, шаклли, рангли, ҳажмли 
предметлар бўйича классификaция қилиш учун тарқатма материаллардан 
фойдаланилади. Товушларни идрок этиш учун бола билан олиб бориладиган 
коррекцион иш тўғри тартибда ташкил қилиб амалга оширилади. 
Кўриб 
тақлид 
қилиш 
фаолиятини 
ривожлантириш 
секин-аста 
мураккаблаштириб борилади, чунки бола ушбу ривожланиш босқичида нутқни 
тушунмайди. Бунда иш нутқий фаолиятни шакллантиришга қаратилади: болани 
мулоқотга киришиши учун унинг мотивaцион қизиқишини ривожлантириш 
лозим. Бола нутқини шакллантириш билан бир қаторда уни фонематик 
идрокини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Боланинг диққати 
етарлича ривожланганда, уни турли товушларни ажратишга ўргатилади, 
масалан, тангаларнинг овози, қалам билан стаканни уриш, машиналар, 
ҳайвонлар, паррандаларнинг овози ва уларни тушуниб идрок этиш ва ҳоказо. 
Cекин-аста бир-бирига яқин товушларни фарқлашга, тушуниб идрок 
қилишга ўтилади: қоғозни ғижимлашдаги овози, гугуртларнинг қутида 
шиқиллаши ва овозли ўйинчоқлар ҳамда инструментлардан фойдаланилади. 
Бола ўйинчоқни қўлида ушлаб, овози чиқаѐтган пайтда вибрaциясини сезиши 
фойдалидир. Аввал бола педагогнинг у ѐки бу товушларни талаффуз этишини 
кузатади, сўнгра ўзи товушни талаффуз этишга, овоз чиқаришга ҳаракат 
қилади. Логопед болага кўзини юмишини ѐки орқасини ўгиришни таклиф 
қилади ва бунда бола овозига кўра керакли предметни ажратади. 
Кейинчалик шовқинли товушлар машқлари мураккаблашиб, янги 
товушлар қўшиб борилади. Агар бола тез толиқса, диққати тарқоқ бўлиб борса, 
уни дам олдириш ѐки фаолият турини ўзгартириш керак. Машғулот жараѐнида 
болага тарбиявий таъсир кўрсатиш давом эттирилади, бола хулқини 
нормаллаштиришга, ишлаш имкониятини ҳам эътиборга олиниб, уни фаолиятга 
йўналтирилади: тўғри ўтиришга, кўришга, кўчиришга, нутқсиз бўлган 
инструкцияларга бўйсунишга, бажарган вазифага логопеднинг реакциясини 
ҳисобга олишга, бошлаган ишини охирига етказиш каби вазифаларни 
бажаришга ўргатилади. 
Сенсор алалик болалар учун алоҳида муассасалар кам, улар билан мулоқот 
ўрнатиш қийин, уларнинг хулқи ўзига хос, интеллекти пасайган. Бу билан 
боғлиқ иш темпи секин, паузалар узоқ. Машғулот вақти боланинг ҳолатига кўра 
белгиланади - 3-5 дақиқадан 20-30 дақиқагача, кунига 2-3 маротаба махсус 
стaционар ѐки махсус боғча шароитида ўтказилади. Бундай болаларнинг бир 
қисми махсус оғир нутқ нуқсонли болалар мактабларида ѐки ѐрдамчи 
мактабларда логопед билан шуғулланишади. Сенсор алалияни ташхис қилиш 


72 
қийин, кўпинча тахминий хулоса чиқарилади. Сенсор алалик болаларни янада 
ўрганиш ҳамда уларга тўлиқ системали- коррекцион - тарбияли иш тузиш 
логопеднинг назарий ва, албатта, амалий аҳамиятга эга долзарб муаммосидир.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish