Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


СЕНСОР АЛАЛИЯДА БОЛАЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК-



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

СЕНСОР АЛАЛИЯДА БОЛАЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК-
ПЕДАГОГИК ВА НУТҚИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
М.Ю. Аюпова ТДПУ профессори,п.ф.н.,
Г. Тулаева ТДПУ талабаси 
Нутқ - эшитув анализаторининг шаклланмаганлиги даражаси нутқ харакат 
анализатори сингари турлича бўлади. Оғир кўринишларда бола атрофидагилар 
нутқини тушунмайди, уни маъно касб этмайдиган шовқин деб ҳисоблайди, 
хатто ўз исмига ҳам жавоб реакциясини бермайди, нутқ товушлари ва нутқий 
бўлмаган шовкинларни фарқламайди, барча нутқий ва нутқий бўлмаган 


76 
қўзгатувчиларга бефарқ. Айрим ҳолларда эса бола айрим кундалик турмушда 
ишлатиладиган сўзларни тушунади. Бола ўзига қаратилган нутқни кабул 
қилиб, нотўғри жавоб беради. 
Талаб қилинган оддий вазифани нисбатан осон бажарувчи болалар 
учрайди, бироқ бунда аниқ вазиятдан ташқарида сўз кўрсатмасини 
тушунмайдилар, яъни иборанинг умумий мазмуни алоҳида сўзлардан осон 
идрок қилинади. Бола аста-секин товушларга қулоқ тута бошлайди, бироқ 
унинг диққати узоқ вақтгача турғун бўлмаган ва толиққан ҳолича қолади. 
Фонематик идрок секинлашганча ривожланади ва узоқ вақтга шаклланмаганича 
қолади. 
Сенсор алалиялик болалар учун вазият катта роль ўйнайди. Болалар 
кўпинча айтилган сўзларни маълум контекстда тушунадилар. Сўзларни тартиби 
ва шаклини ўзгартиришда сўз мазмунини тушунишга қийналадилар, грамматик 
конструкциялар мазмунини идрок этмайдилар. 
Диққатни қаратиш, қайта тиклаш ва тақсимлашда қийинчиликлар 
кузатилади. Бола товушни, ўзига қаратилган нутқни тез идрок эта олмайди. 
Эшитув идрокининг секинлашгани ҳам ўзига хос манзара касб этади. 
Сенсор алалиялик болаларни ривожланишини барча босқичларида эшитув 
диққати ва идрокини турғун эмаслиги кузатилади: диққатни жалб қилиш ва 
жамлаш, тақсимлаш ва турғунлигида қийинчиликлар, диққатнинг бўлиниши тез 
чалғиши кузатилади. 
Гоҳида бола фақат бир инсонни тушунади - она, ўқитувчи ва айнан шу 
нарсани кимдир бегона гапирса тушунмайди. Бунда товушлари бўлган реакция 
жарангланиш баландлигига боғлик бўлмайди. 
В.К. Орфинская, Н.Н. Трауготт фикрича сенсор алалияда фонемаларни 
фарқлаш, фонематик тахлил ва сўз таркибининг морфолик тахлилида 
қийинчиликлар кузатилади ва айнан шу ҳол нуқсоннинг ўзига хослигини касб 
этади. А.Р. Лурия нутқ товушларини эшитишдаги камчиликлар ва сўзларни 
нотўғри эшитиш ҳолатларини, шунингдек мураккаб нутқий структураларни 
тушунишнинг 
бузилишини 
чегаралайди. 
Бундай 
ҳолларда 
эшитув 
реакцияларининг ўзига хослиги шундаки, бола товушни эшитса ҳам уни 
фарқламайди, унда сўзларнинг предметли нисбати шаклланмайди. Бола сўз ва 
кўрсатмалар маъносини тушунмайди. Сўзнинг товуш ва мазмун бирлиги 
йўқлиги билан боғлиқ фонематик идрок бузилиши кузатилади. Нутқнинг 
мазмун томонини тушунмаслик аниқланади. В.К. Орфинская сенсор 
бузилишларнинг турли вариантларини ажратади. Кўпинча алоҳида товушлар 
ѐки товушлар қаторининг дифференсaцияси бузилиши, товушлар ва улар 
бирикмаларининг маълум даражадаги дифференсaция имкониятида, сўзда 
товушлар 
кетма-кетлигини 
идрок 
қилишнинг 
бузилиши 
учрашини 
таъкидлайди. 
Тадқиқотчиларнинг кузатишича, нормал ривожланувчи болада мазмун 
алоқаси 3-5 маротаба дуч келишдан сўнг ўрнатилади. Сенсор камчиликка эга 
болаларда бу алоқа жуда секинлик билан ўрнатилади: маъноли шартли 
рефлектор реакцияси ўртача 20-25 тўқнашувдан сўнг пайдо бўлади. 


77 
Сенсор алалияли болаларда, тушунишнинг йўқлигида шахсий нутқ ҳам 
қўпол бузилади ѐки оғир бўлади. Оғир ҳолларда нутқсиз тушунмайдиган 
болаларда 
харакатли 
нотинчликлар, 
хулқнинг 
яққол 
ифодаланган 
қийинчиликлари кузатилади: бола ўйнайди, бақиради, сакрайди, тақиллатади, 
фаолияти эса тартибсиз бўлади. Бироқ гоҳида бундай болалар мулойим, уятчан, 
қайсидир даражада ўз камчилигини англовчи бўлиб қоладилар.
Болалар мулоқот жараѐнида мимика, имо-ишоралардан фойдаланиладилар. 
Тинчлик болаларни тинчлантиради, баланд овозлар, бақириқлар болаларни 
асабийлаштиради. 
Болаларга 
қаратилган 
сўзларни 
маъноларини 
тушунмасаларда, охангнинг ўзгаришини фарқлайдилар. 
Ўйинни модуляциялашган чуғурлаш билан олиб борадилар. Чуғурлаш 
аста-секин фаол луғатга ўсиб боради, бироқ сўзлар товуш ва структура 
муносабатларида бузиб талаффуз қилинади, сўз маъносини тушуниш 
қийинлашади. 
Аста-секин 
бола 
атрофидаги 
товушларни 
тинглашга 
айримларини фиқрлашга, уларни атрофдаги ҳаѐтнинг маъно одисаларига 
ажратишга ўрганиб боради. 
Сўзнинг товуш ва буғин структурасининг бузилишида кўп сонли 
изланишлар кузатилади, бола ўз нутқига ишонч ҳосил қилмайди, адекват 
кинестезияларни излайди. Товушларни диффуз дифференцирлашмаган идрок 
қилиш, дифференцирланмаган такрор гапиришга олиб келади. Болада аста-
секин ҳатоларни англаш юзага келади.Гохида болага маълум барча сўзларни 
боғликсиз гапириш кузатилади-ўзига хос логоррея, эшитилган ѐки талаффуз 
қилинган сўз ва сўз бирикмалари персеверaцияси кузатилади; айни вактда 
идрок қилинган ѐки илгари идрок қилинган сўзлар такрорланади-эхолалия. 
Бола маъносига тушунмай сўз ва сўз бирикмаларини акс-садодек такрорлайди. 
Эхолалик талаффузлар маъносиз бўлади ва мустахкамланмайди. Ўз нутқига эга 
сенсор алалияли болалар осон, бир текис, зўриқмай гапирадилар, фикрни аниқ 
ифодалаш учун сўз танлашда, гап тузишда ўйланиб ўтирмайдилар, йўл 
қўйилган хатоларини сезмайдилар. Нутқлари ўзлари томонидан назорат 
қилинмайди, гапирилаѐтган гапнинг нотўғрилиги кузатилади, вазиятга боғлиқ 
бўлмаган, маъносиз сўз ва иборалар айтилади. Бола ҳикояси мазмунан аниқ 
эмас ва шакли бўйича нотўғридир. Унинг нима хақида бунчалик куйиб, 
берилиб гапираѐтганини, кўпинча тушуниш қийин бўлади. Гапириб бериш 
тахминийлиги билан характерланади, парафазийлар (алмаштириш), элизий (сўз 
кисмлари, 
товушларни 
тушириб 
қолдириш), 
персеверaциялар, 
контаминaциялар (бир сўзнинг қисми бошка сўзнинг қисми билан бирикади) 
мўллиги кузатилади. 
Сўзнинг аҳамияти, талаффузнинг турғун эмаслиги шунга олиб келадики, 
болалар сўз кўрсатмаси бўйича ишонсиз харакат қиладилар, бир-бирига 
қарайдилар, тушунмаганларида ѐрдам ва таянч қидирадилар, вазифаларни 
бажаришда ва кундалик мулоқотда болалар лексик маънода мўлжал оладилар 
ва грамматикани эътиборга олмайдилар. Ролли ўйинларни ташкил қилишда 
уларнинг имкониятлари чегаралангандир, кўпинча у дифференцирлашмаган 
товушлар комплексини боғлиқсиз гапириш ва нотўғри қўлланилувчи сўз ва сўз 
бирикмаларини алоқасиз гапириб бериш билан бирга кузатилади. 


78 
Хусусан, нутқ-харакат ва нутқ-эшитув анализаторлари фаолиятини деярли 
чегаралаш мумкин эмас, шунинг учун бузилишнинг соф шакллари ўрнига 
комбинaциялашган ҳолатлар учрайди. Боланинг нутқий ва нутқий бўлмаган 
фаолияти холати устидан синчиклаб ўтказилган кузатишлар ва махсус 
чуқурлаштирилган текширувлар нуқсон табиати ва характерини аниқлашга, 
нуқсон тузилишида етакчи камчиликни аниклашга (сенсор ѐки мотор соханинг) 
ва коррекцион-тарбиявий таъсирнинг тўғри йўлларини белгилашга ѐрдам 
беради. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish