БОЛАЛАР АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ
БАҲОЛАШНИНГ ТАҲМИНИЙ МЕЗОНЛАРИ
Н.А. Ғайибова
ТДПУ қошидаги Психология
ўқув-илмий маркази
Ҳозирги кунда юз бераѐтган ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар халқ
таълимининг бутун тизимини ѐшлар ва болаларни тарбиялаш, уларга таълим-
тарбия бериш ишини такомиллаштириш жараѐнида психологик диагностика
килиш ва психологик коррекция ишларини амалга оширишни тақозо этмокда.
Бу вазифа халқ таълимининг бошланғич бўғини бўлган мактабгача таълим
муассасаларига катта маъсулият юклайди.
Боланинг ақлий жиҳатдан нормада ривожланаѐтганлиги аниқлаш учун
болалар ривожланиш даражасини таҳминий баҳолаш мезонларини билиш
даркор.
Бола психик ривожланишидаги оғишларни пайқашнинг маълум нормаси
мавжуд, бу хулқ-атворга қўйиладиган талаблардан келиб чиқади. Қуйида бола
психик ривожланиши айрим тахминий мезонларини келтирамиз:
- 1 ѐшида бола -7-14 ва ундан ортиқ сўзлардан фойдаланади, 15 дақиқагача
бирон иш ѐки предметга диққатини жамлаб шуғуллана олади; ―мумкин эмас‖
сўзини маъносини тушуна олади, юришни машқ қилади (± 2-3 ой).
- 1,5 ѐшга келиб - луғат бойлиги 30-40 сўзни ташкил этади, юради,
предметлар расмини танийди, сўралганда кўрсатиб бера олади, ўзига қартилган
мурожаатни тушунади. Боланинг асосий саволлари: ―Нима?‖, ―Ким?‖ бўлади.
- 2 ѐшга келиб - луғат бойлиги 300-400 сўзгача ортади, боланинг асосий
саволлари: ―Бу нима?‖, ―Бу ким?‖. Бола от, сифат, олмош, феъл, равиш каби сўз
туркумларини ўзлаштириб, она тилининг грамматик қоидаларига мувофиқ гап
тузишга ҳаракат қилади. Нутқида иборалардан фойдаланади (қиз болаларда 1,5
ѐшда), бола нутқида саволларнинг кўплиги ақлий ривожланиш яхши
кетаѐтганлигини билдиради. Қаламни муштига қисиб чизиқлар чиза олади,
кубиклардан миноралар қуради.
-2,5 ѐшга келиб - боланинг луғат бойлиги таҳминан 1000 сўзга етади.
Мўлжалга қартилган (ориентировочные) саволлар пайдо бўлади: ―Қаерда?‖,
231
―Қаерга?‖, ―Қаердан?‖, ―Қачон?‖ ва ҳ.к. Бу ѐшда нутқий ривожланишнинг
орқада қолаѐтгани, ота-оналарни хавотирга солиши даркор. Чунки бу, боланинг
психик ривожланиши орқада қолаѐтганлигини ѐки эшитиш органларида маълум
бир камчиликлар борлигидан дарак беради.
- 3 ѐшда болада саволларнинг саволи - ―Нима учун?‖ пайдо бўлди. Бола
кўрган ѐки эшитган воқеа, ҳодисаларни катталарнинг берган саволлари
ѐрдамида қайта сўзлаб бериши мумкин. Нутқида мураккаб қўшма гаплардан
фойдаланади, бу эса унинг тафаккурини ривожланаѐтганлигидан дарак беради.
―Кўп‖, ―кам‖, ―битта‖ миқдорни, чап ва ўнг томонларни ажрата олади. Биргина
характерли қисм билан бир бутун предмет ѐки ҳайвонни айта олади, яъни
қуѐннинг қулоғидан, филнинг хартумидан ва ҳ.к.
- 3,5 ѐшга келиб - конструктив фаолиятни, қуриш-ясашни ўзлаштиради,
режалаштиришнинг элементлари пайдо бўлади. Предметлар орқали сюжетли-
ролли ўйинлар элементлари, кейинчалик тенгдошлари билан ролли ўйинларни
ўйнай бошлайди. Бола эмоционал бўлади, яъни ўзини яхши кўради, тез хафа
бўлади, йиғлоқи, қувноқ, ғамгин, меҳрибон, қайсар, қўпол, қизганчиқ,
ҳамдардлик қила олади. Мустақилликка интилиш, ―мен ўзим‖ни англаш
жараѐни кечади.
- 4 ѐшда - ўзи кўрмаган, аммо гапириб берилган ҳодисани тушуна олади.
Расмга қараб содда гаплардан, аммо тўлиқ ҳикоя туза олади, катталар бошлаган
гапни тушуниб охирига етказа олади, тушунчаларни умумлаштиради,
таққослайди, қисмларга ажрата олади. Асосий саволи - ―Нега?‖ (Психик
ривожланиш орқада қолаѐтган болалар асосан, ―Нима?‖, ―Қаерда?‖, ―Қаерга?‖
саволларини беришади). Тенгдошлар билан сюжетли-ролли ўйинлар ўйнайди.
Бирон бир юмуш билан 40-50 дақиқа шуғуллана олади.
- 4,5 ѐшга келиб, мақсад қўя олади ва уни малга ошириш режасини тузади.
―Нима учун?‖ саволига жавоб олишни истайди.
- 5 ѐшга келиб, тарбия таъсирида ўз фамилияси, исми, отасининг исми,
ѐши, манзили, уйига олиб борувчи транспорт турини айта олади.
Конструктордан фойдалана олади, схемага қараб ўйинчоқни йиға олади,
одамни барча тана аъзолари билан чиза олади.
-5,5
ѐшдан бошлаб болани таълимнинг барча турлари билан
шуғуллантирса бўлади.
- 6 ѐшга келиб - луғат бойлиги тахминан 4000 сўзни ташкил этади Содда
мақол ва тез айтишларни, ибораларнинг маъносини тушунади, сюжетли
расмлар қисмларини бир-бирига улаб, осон ҳикоя туза олади.
Қийинчиликларсиз предметларни қисмларга ажрата олади ва умумлаштиради,
элементар арифметик масалаларни еча олади. Кўп ўйин турларини билади, ўзи
ҳам сюжет туза олади. Вақт ва фазони, инсонлар муносабатини идрок эта
олади. Одам расмини тўлиқ, кийимлар билан чизади.
Боланинг ақлий ривожланишидаги камчиликларни қанчалик эрта ва тўғри
диагноз қилиниши, психологик коррекцион ишларни самарали ташкил
этилишига бевосита таъсир кўрсатади. Зарур пайтларда таълим тизими
психологи ўз фаолиятини тиббиѐт ходимлари, деффектолог ходимлар, педагог
ва ота-оналар билан узвий алоқада амалга оширади.
232
Do'stlaringiz bilan baham: |