12
самимий
муносабатлар,
маънавий
рағбатлантиришлар
воситасида
талабаларнинг ижодий потенциалини, индивидуал ишлаш услубини
ривожлантиришга бўлган эҳтиѐжини шакллантириш билан боғлиқ педагогнинг
мақсадли
фаолияти
кўзда
тутилади.
Билишга
бўлган
интилишни
фаоллаштириш мақсадга мувофиқлик, ижодийлик, фаоллик, кузатувчанлик,
индивидуал қобилиятларни ҳисобга олиш, истиқболлилик тамойилларига
асосланади. Олий ўқув муассасаси битирувчисига қўйиладиган талаблар
рўйхатига авваламбор, унинг функционал ва шахсий хислатларини белгилаб
берадиган қуйидаги сифатлар киради: юқори касбий маҳорат ва билимдонлик;
фундаментал назарий ва амалий тайѐргарлик; қайта касбий тайѐргарлик ва
малака оширишга тайѐрлик билан боғлиқ юқори мослашувчанлик; мулоқотга
киришиш қобилияти, яъни коммуникативлик; ижодий фикрлашга тайѐрлик,
онгли касбий ижодийлик, янгини кўзлаб одат тусига кирган эскидан воз кечиш;
иқтисодий ва тадбиркорлик онгга эга бўлишлик; ўз касбини шахсий ижодиѐт
воситалари ва маҳсуллари билан бойита олиш; аҳлоқий тарбия ва шахсий
сифатларни тарбиялашга қодирлик. Умуман олганда, ҳозирги замон олий ўқув
муассасасининг битирувчисига зарур бўлган сифатларни тўртта гуруҳга
бирлаштириш мумкин: биринчи гуруҳга ишга оид (касбий) сифатлар кирадики,
булар интизомлилик, меҳнатсеварлик, прагматиклик (амалиѐтга асосланиш),
тадбиркорлик; иккинчи гуруҳга шахснинг бошқа шахсларга нисбатан
муносабатини кўрсатадиган сифатлар (кишилараро алоқалар соҳаси, мулоқот
соҳаси) мансуб бўлиб, булар ҳайрихоҳлик, дилкашлик, самимийлик, жамоага
киришимлилик; учинчи гуруҳни шахснинг ҳаѐтга бўлган муносабатини
тавсифлайдиган сифатлар (эмоционал соҳа) мансуб бўлиб, булар қувноқлик,
ҳаѐтга ишонч, берилувчанлик, фаоллик, ҳар томонлама ривожланишга
моиллик; тўртинчи гуруҳни ўз шахсига бўлган баҳони оширадиган интивидуал
сифатлар (―мен‖ соҳаси) ташкил этади, булар сарамжонлик, мустақиллик,
қатъийлик, ўзига хослик, таваккалчиликка моиллик, батартиблик ва ҳ.к.
Олий ўқув муассасаси талабаларида бундай сифатларни қуйидаги шарт-
шароитлар
мавжудлигидагина
тарбиялаш
имконияти
туғилади:
а)
талабаларнинг аниқланган қизиқишлари, майллари, қобилиятлари асосида
уларнинг билим олиш ва амалий фаолиятларини жонлантириш; б) педагогик
рефлексиядан касбий маҳорат ва рақобатбардошлиликни шакллантириш омили
сифатида фойдаланиш; в) ижтимоий шерикчиликни ташкил этиш.
Мазкур маъруза белгиланган муаммонинг барча йўналишларини қамраб
олмайди, чунки талабаларнинг касбий тайѐргарлиги билан боғлиқ масалаларни
ишлаб чиқишда имкониятдан ва ҳар-хил ѐндошувлардан фақат бир неча масала
таҳлил этилди холос. Бу муаммонинг келгусидаги тадқиқи талабаларнинг
келгусида, касбий фаолиятида дуч келган муаммоларни, педагогик
фаолиятидаги кийинчиликларни ўрганиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: