Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


МАКТАБ МАТЕМАТИКА ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

МАКТАБ МАТЕМАТИКА ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ 
ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. 
З.А.  Артикбаева ТДПУ доценти 
 Д. Хайруллаева ТДПУ талабаси
 
Ўзбекистон Республикаси тараққиѐти бевосита фанларни, айниқса, табиий 
ва аниқ фанларнинг ривожланиши шу билан биргаликда математика фани 
ривожланиши билан чамбарчас боғлик. Республикамизда ―Кадрлар тайѐрлаш 
Миллий дастури‖, ―Таълим тўғрисидаги қонун‖ни, ҳукумат қарорларини амалга 
ошириш, бу системали бажарилиб бориши ҳам бевосита ўқитувчиларимизнинг 
касбий тайѐргарлигининг юқори кўтарилишини таъминлаш билан биргаликда 
ўқув муассасаларининг моддий-техника жиҳози заҳирасининг бойиб бориши, 
ўқитувчиларнинг касбий тайѐргарлигини янада ҳам чуқурроқ, самаралироқ 
бўлиши учун педагогик-психологик таъминотни системали амалга ошириб 
бориши, ўқитувчилик касбининг ўрганилмаган қирраларини педагог ва 
психологларимиз томонидан ўрганилиб тадқиқ қилиб борилиши бу муаммони 


65 
ҳал қилиш учун имконият яратибгина қолмасдан шу йўналишдаги методологик 
имкониятларни ишга солиш, бойитиш ва ўқитувчиларни тайѐрлашда ва қайта 
тайѐрлашда муҳим манба ва кўрсатма бўлиб хизмат қилмоқда. 
Математика ўқитувчисининг асосий сифатларидан бири - бу қатъиятлилик 
ва тиришқоқлик бўлиб, бу сифат бир томондан касбий малаканинг 
шаклланишига ѐрдам берса, иккинчи томондан кўпроқ билимга эга бўлишга ва 
эгалланган билимларни ўқувчиларга ўргатишга хизмат қилади. Бу эса
ўқувчилар билим заҳирасининг кенгайишига ва уни амалиѐтга татбиқ қилиш 
имкониятининг яна ҳам кенгайиб боришига ѐрдам қилади.
Математика ўқитувчисининг психологик-педагогик тайѐргарлиги юқори 
бўлиши керак бўлади, чунки: 

математик тушунчалар, фактлар орасидаги боғланиш узвийликни кўра 
билишда, шу узвийликдан тегишли математик хулосаларни келтириб 
чиқаришда; 

математик масала, мисолларни ечишда керак бўладиган математик 
қонун-қоида, шартлар ва принципларни танлай билишда; 

математик назарияларнинг бирини иккинчиси билан таққослай 
билишда ва уларнинг бир-биридан тафовути, фарқи, бир-биридан келиб 
чиқиши, бир-бирини тўлдириши, устма-уст тушиши каби сифатларни 
аниқлашда; 

математик билимни бошқа фан билимлари билан интегрaциялаш ѐки 
татбиқ қилишда ундан фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини билган 
ҳолда ўзини шундай жараѐнга тайѐрлаш учун психологик категориядан унумли 
фойдаланиши лозим бўлади. Бунинг учун албатта математик тафаккурни 
ривожлантирган бўлиши лозим бўлади, бунда тафаккур оперaцияларидан 
унумли фойдаланиши муҳим аҳамиятга эгадир. 
Бунда асосий математик билимни берувчи ўқув предметлари билан 
бевосита ўрта умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, коллежлари учун 
муҳим бўлган билимлар тизими асосан ―элементар математика‖, ―математик 
таҳлил‖, ―алгебра ва сонлар назарияси‖, ―геометрия‖ фанлари билан бир 
қаторда математик мантиқ ҳам ўзининг мантиқий амаллари билан математика 
ўқитувчисининг шаклланишида катта роль ўйнайди.
Бунда ўқитувчи нафақат дарсликда берилган, балки барча математик 
адабиѐтларда берилган масала, мисолларни ечишга психологик тайѐр бўлиши 
билан бирга шу масала ва мисолларни ечиш учун зарур бўладиган қонун ва 
қоидаларни билиши, уларни таҳлил қила билиши, ундан тегишли хулосаларни 
чиқаришни билиши ҳам керак бўлади. Шунинг учун ҳам математика 
ўқитувчиси тўлақонли шаклланиши учун ўқувчилар билан бирга ишлаш 
психологиясини ҳам ўзлаштириши лозим бўлади. Бунинг учун эса 
А.Я.Блохнинг фикрига қараганда, математикада аниқ тушунчани киритишга, 
матн устида ишлашга, ички-математик моделлаштиришни билишга, табиий-
илмий қонуниятларнинг боғланишидан фойдаланишни билиш кераклигига 
алоҳида аҳамият берилиши лозим. 
Бу эса ўз навбатида математикани пухта ўрганишни таъминлаш билан 
биргаликда ўқувчиларда татбиқий қувватни оширишга ѐрдам ҳам беради. 


66 
Айрим математика ўқитувчилари назарияни анча яхши билади, уни атрофлича 
тушунтириб бериши ҳам мумкин, лекин А.Я. Блох айтганидек, математикани 
ички-математик моделини яхши билмаслиги оқибатида уни амалий татбиқида 
қийналиши мумкин. Математика ўқитувчисининг математик қобилияти, 
эрудицияси, интиуицияси, мантиқи ҳам маълум даражада ривожланганлиги 
жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Педагогик, методик текширишлар шуни 
кўрсатдики, ўқитувчи ўқувчилар кўз ўнгида шахс сифатида ривожланган 
бўлиши учун унинг мутахассислик билим ва қобилиятига эгалик ҳамда шу 
ўқувчилар ишончини қозониши тақозо қилинди. У педагог-ўқитувчи сифатида 
педагогик янгиликларни системали ўзлаштириб бориши, йиғилган янги 
педагогик технологияларни ўз иш фаолиятида татбиқ қилиб бориши, бошқа фан 
асосларидан ва улардаги ахборотлардан хабардор бўлиши, ўз ишида 
фойдаланиши, психологик категориялар, принциплар, қонуниятлардан 
педагогик фаолиятида етарли даражада фойдаланиши ҳамда ўз ишига ижодий 
ѐндашган ҳолда амалга ошириб бориши педагог-математик сифатида 
шаклланганлигидан далолат беради. 
Психологиядан маълумки, инсон ўзининг ҳамма турдаги фаолиятларини 
ривожлантириб, такомиллаштириб бориши натижасида у шу йўналишда ижод 
қила бошлайди ѐки, бир сўз билан айтганда, ижодий фаолиятининг бошланғич 
элементлари юзага кела бошлайди. Бу эса ўз навбатида, айниқса, математик 
қобилиятнинг ривожланишини намоѐн қилади. Хуллас, юқоридаги фикрларни 
амалга ошира боришда бевосита математика ўқитувчиларининг математик-
педагогик тайѐргарлик даражаси муҳим аҳамиятга эгади 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish