129
неча ҳафта ичида Нидерландиядек кичик бир мамлакатда беш ярим
мингдан зиёдроқ черков ва монастирлар тўлиқ вайрон қилинди.
Исёнчилар католик руҳонийларни ва испан амалдорларини қувиб
юбордилар.
Филипп II бўйсунмаганларни бир зарба билан енгишга қарор
қилди. 1567 йил ёзида Нидерландияга герцог Альба
1
бошчилигида
сараланган қўшин юборилди. Альба Нидерландиянинг якка ҳокими
бўлиб қолди. Жоҳил ва
чекланган, лекин темир иродали моҳир
жангчи, фақат битта туйғу – шаккокларга нафрат туйғусига эга
бўлган герцог Альба ана шундай одам эди. Нидерландияда герцог
Альбанинг диктаторлик режими ўрнатилди.
Нидерландиянинг пойтахти Брюсселга келибоқ Альба ҳоки-
миятни ўз қўлига олди. У бошқаришнинг фақат битта усулини –
куч, аниқроғи террорни тан олар, фақат битта воситани – жаллод-
нинг қиличи ва инквизиция гулханини биларди.
Унинг Нидерландиядаги ҳукмронлик даврида фуқароларнинг
барча ҳуқуқлари, адолат, қонунчилик йўқ бўлиб кетиши бежиз эмас-
ди. Биринчи навбатда Альба ёвузлиги туфайли халқ орасида «қонли
кенгаш» деб ном олган исёнлар бўйича кенгашни тузди. «Қонли
кенгаш»да золимлик ҳукм сурарди. Альбанинг ҳукмронлик даврида
бу ёвузлик қурбонларининг сони 8 мингдан ошиб кетди. Бутун мам-
лакат дор билан қопланди. Дорлар етишмаганлиги учун тўғридан-
тўғри дарахтларга, шаҳар деворларининг чиқиб турган тўсинларига
осишарди. Шаҳар кўчаларида ўнлаб бидъатчилар ёндирилган гул-
ханларнинг нафасни буғувчи тутуни сузиб юрарди. Бундай террор
фақатгина бидъатчиликни
тугатиш учунгина эмас, испан ҳокими
хазинасини тўлдириш ва жангчи ҳамда амалдорларга маош тўлаб
туриш мақсадида нидерланд зодагонлари ва буржуазиясини талаш
мақсадига ҳам эга эди.
Герцог Альба «ўндан бир» деб аталувчи янги солиқ тури-
ни киритди, ҳар қандай савдо битимидан ўндан бир қисми
испан
ҳукмронларига берилиши керак эди.
Минглаб аҳоли денгиз ортига – Англия ва Германияга қочиб
кетди, бир неча юзлаб кишилар ўрмонларда паноҳ топдилар. Лекин
эрксевар нидерланд халқи ўзини тиз чўктиришга йўл қўймади.
1
Альба Фернандо де Толедо – 1507–1582 йиллари яшаган испан давлат арбоби ва сар-
кардаси, Карл V нинг урушларида фаол иштирок этган. 1567–1572 йиллари Нидерландия
диктатори.
9 –
Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi
130
Альбанинг зулмидан норози бўлган деҳқонлар, ҳунармандлар,
майда дўкондорлар кичик-кичик партизан
отрядлари туздилар ва
ўрмонларда яшириниб юриб, испанларга зарба беришарди. Парти-
занларни ўрмон гёзлари деб аташарди («гёзлар» – нидерландчада
гадолар, қашшоқлар дегани, бу номни мағрурлик билан олиб юрган
халқ қасоскорларини душманлари ана шундай атаган). Болта, арба-
лет, қилич, паншаха ва ўроқлар билан қуролланган гёзлар курашни
ғалабагача олиб боришга қарор қилишган эди. Улар испанларнинг
кичик отрядларига ҳужум қилишар,
душман фойдасига жосуслик
қилувчи католик руҳонийларига ҳам шафқат қилишмас эди.
Do'stlaringiz bilan baham: