Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Бир қиролликда икки мазҳаб. XVI асрга Франция ўзининг 
ҳудудий бирлашувини якунлаган ҳолда кириб келди. Бургундия 
герцоглиги, Прованс ва Бретань графликлари қироллик таркибига 
қўшиб олингандан сўнг Франция ҳудуди ва аҳоли сони жиҳатидан 
Ғарбий Европадаги энг катта давлатга айланди. Мамлакатда 15 мил-
лион киши яшарди.
XVI аср бошларида Францияда Лютер таълимотига мос келади-
ган ғоялар тарқалади. Айниқса, оғир солиқлардан ва меҳнат шаро-
итидан қийналаётган шаҳар аҳолисининг бир қисми учун Рефор-
мация ғоялари ижтимоий норозиликнинг бир кўринишига айланди. 
Мамлакатда Инжилнинг французча таржималари пайдо бўлди, ибо-
датхоналарда она тилида дуолар ўқила бошланди.
Францияда қироллик ҳокимияти мустаҳкамланганидан норози 
бўлган, ўз мустақиллиги пайтларини эслаб юрадиган эски аслзода-
ларнинг вакиллари бор эди. Сарой амалдорлари, уларнинг хизма-
тида турган зодагонлар ҳам, табиийки, ана шундай фикрда эдилар. 
Кўпгина қашшоқлашган зодагонлар Германиядаги сингари черков 
бойликларини қўлга олишга ҳозир эдилар.
Солиқлар ставкаси баландлигидан шаҳарликлар жуда қийна-
ларди, ахир Франция Карл V билан – Муқаддас Рим империя-
си ва Испания қироли билан қақшатгич урушлар олиб борарди. 
Солиқларнинг катта қисмини шаҳарликлар тўлаётган эдилар.
Жанубий Франциянинг эркин фикрлашга мойил кўпгина 
шаҳарликлари, биринчи буржуа тадбиркорлари кальвинистлар 
бўлиб қолдилар. Кальвинизм феодал ва черков тўловларига қарши 
норозилик ғоялари сифатида деҳқонлар орасига ҳам кирди.
Ўрта асрлар даврида мавжуд тартибларга қарши қаратилган ҳар 
қандай норозилик диний кўринишда ифодаланарди. Янги давр бош-
ларида ҳам шундай эди.
Натижада XVI асрнинг биринчи чорагига келиб, Франция ик-
кита душман лагерга – католиклар ва протестантлар лагерларига 
бўлиниб қолди. Францияда протестантларни «гугенотлар» деб ата-
шарди (Швейцарияда «ўртоқлар», «умумий қасам ичганлар» маъ-
носини англатади).
Валуа сулоласидан бўлган француз қироллари католикларни 
қўллашарди, бироқ черков бўлиниши рўй бериб, мамлакат яхлит-
лигига хавф солади деб хавотир олишарди. Амалда мамлакат бир-
бирига қарши турган икки лагерга аллақачон бўлинган эди. Шимол 
www.ziyouz.com kutubxonasi


119
ва қирол хонадони католиклар томонида қолдилар, Жанубий Фран-
ция протестантларники бўлиб қолди.
Гугенотлар ўзларини фаол тутишарди. Улар ҳаммани «ҳақиқий» 
динга тортишни ўзларининг бурчи деб билардилар. Аввалига гу-
генотлар махфий мажлисларга тўпланишар, диний мадҳияларни 
куйлашар, дуо ўқишарди. Кейин улар Рим папаси ва унинг еписко-
пларига қарши фаол курашга ўтдилар. Гугенотларнинг шаҳардаги 
биринчи жамоалари кичик ва тарқоқ бўлса ҳам, улар ишга жон-
жаҳдлари билан киришдилар. Гугенотлар Швейцариядаги Каль-
виндан адабиётлар олишарди, ўзлари ҳам махфий босмахоналар 
ташкил қилиб, варақалар чоп этардилар ва уларни бутун мамлакат 
бўйлаб тарқатишарди. 1534 йили бундай варақаларни ҳатто Луврда-
ги қирол қароргоҳидан ҳам топишган. Гугенотлар бутун мамлакат 
бўйлаб ўз руҳонийлари – пасторларни юборишарди.
Францияда Реформация уч босқичга бўлинади. Биринчи босқич 
XVI асрнинг 20 
–30-йиллар бошларини ўз ичига олиб, лютеран-
ликнинг мўътадил тарқалиш даври ҳисобланади. Франция қироли 
бу ҳаракатда катта хавф бор деб ҳисобламайди ва ҳозирча диний 
бағрикенглик позициясини эгаллайди. Иккинчи босқич (1534 

1559) янги мазҳаб тарафдорларининг қатъи ҳаракатлари, бидъатчи-
ларнинг сони кўпайиши ва Реформациянинг ижтимоий базаси кенгай-
иши билан характерланади. 1534 йили Реформация тарафдорлари то-
монидан тузилган чақириқ варақасини Луврдаги қирол саройи девор-
ларига ҳам осиб кетишади. Бундан ҳақоратланган қирол Франциск I 
диний бағрикенглик позициясидан қайтиб, янги мазҳабдагиларга 
қарши жиддий чоралар қўллай бошлайди. 1535 йили 35 нафар даҳрий 
ёқилиб, 300 га яқини қамоққа олинди. 1560 йилдан Реформациянинг 
учинчи босқичи бошланади. Бу босқичда ҳаракатга зодагонларнинг 
қўшилиши натижасида унинг таркиби кенгайди ва шунинг ҳисобига 
Реформациянинг характери ўзгарди. Натижада қирол яна диний муро-
сасозлик позициясини эгаллади: у фуқароларга диний танлаш эркин-
лигини, руҳонийларга оила қуришни ва черков маросимларини миллий 
тилда ўтказишга рухсат бермоқчи эди. Бундай ислоҳот қиролликнинг 
моддий манфаатларига зид эмасди, бироқ папанинг обрўсига путур 
етказарди. Шу сабабли бундай ислоҳотга папа розилик бермади. На-
тижада 1560 йилдан Францияда Реформациянинг энг давомли учинчи 
боқичини ташкил этган фуқаро ёки диний урушлар даври бошланди.
Реформация Францияга ана шундай кириб келди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


120

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish