Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Испания билан денгиз ҳукмронлиги учун кураш



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Испания билан денгиз ҳукмронлиги учун кураш. Англиянинг 
ашаддий душмани ва рақиби католик Испания эди. Филипп II ку-
чайиб бораётган шаккок қироличага нафрат билан қарарди.
Елизавета Испания зулмига қарши бош кўтарган Нидерландлар-
га очиқдан-очиқ ёрдам берарди.
1
Френсис Дрейк – 1540 –1596 йиллари яшаган, инглиз денгизчиси, вице-адмирал, кор-
сар. Инглизлар ичида биринчи бўлиб дунё океани бўйлаб сузган.
2
Жон Хоукинс – 1532–1595 йиллари яшаган, кемасоз, корсар, қул савдоси билан 
шуғулланган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


115
Мария Стюартнинг қатл қилиниши католицизмнинг Европадаги 
катта мағлубияти бўлди. Папа Пий V ўзининг махсус булласи билан 
барча католикларни Англия билан урушга чорлади.
Испан қироли Филипп II рақиби Елизаветани жазолашга қарор 
қилди ва Англияга бостириб киришга тайёрланди. 1588 йили Фи-
липп улкан эскадра тайёрлади ва уни «Енгилмас армада» деб атади. 
Унинг мақсади Англияни босиб олиш эди.
Армадада 134 кема бўлиб, кемаларда 20 минг матрос, тўпчи, 
эшкакчи, мушкетёрлар, аркебузирлар ва бошқа аскарлар бор эди ва 
худди шу кемаларга керакли озиқ-овқатлар, отлар ва отбоқарлар, 
2500 та дала артиллерияси ва қамал тўплари ҳам ортиб олинган-
ди. Бундан ташқари шу флот Нидерландияда жойлашган 17 минг 
кишилик испан корпусини ҳам ўзига қўшиб олиб, Лондондан унча 
узоқ бўлмаган ерда, Темза бўйида лангар ташлаши лозим эди. Ис-
панлар уларнинг ҳужуми инглиз католиклари томонидан қўллаб-
қувватланишига умид қиларди.
Англия флоти 200 дан ортиқ жанговар ва юк кемаларидан ибо-
рат эди. Буларнинг аксариятини Англиянинг турли шаҳарлари то-
монидан юборилган савдогарлар ва қароқчилар кемалари ташкил 
қиларди. Қуруқликдаги армия умуман йўқ – оролда у нимага керак 
деб ҳисоблашарди.
Мамлакат мустақиллигини йўқотиш хавфи олдида турар-
ди. Буни барча инглизлар тушунарди. Бой кишилар ўз пулларига 
кема жиҳозлай бошладилар, шаҳарликлар испан десантини қарши
олиш учун кўнгилли отрядларга ёзилдилар. Қироличанинг буйруғи 
билан Лондон атрофида ва Темза қирғоқлари бўйлаб тупроқ 
қўрғонлари қурилди. Елизавета отга миниб олиб ўз аскарларини
айланиб чиқар, ё ғалаба қилиш, ё улар билан бирга ўлишга ваъда
берарди. Лекин тақдир Англияни қутқарди. «Енгилмас армада»нинг 
омади чопмади. Кемалар бўронга дуч келишди, флотнинг бир қисми 
ҳалок бўлди, қолганларини инглизлар чўктириб юбордилар.
Инглиз флоти испанларникидан фарқли равишда асосан ен-
гил кемалардан ташкил топган ва улар яхшигина қуроллар билан 
жиҳозланган эди. Бундан ташқари инглизлар катта тўқнашувдан 
қочиб, ўз флотларининг енгил кемалардан иборатлигидан фойдала-
ниб, испан кемаларини битталаб чўктирдилар. Инглизларга Голлан-
дия флоти ҳам ёрдам берди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


116
«Барча румблар
1
бўйича тор-мор қилинди ва тарқатиб юборил-
ди», – вице-адмирал Фрэнсис Дрейк «Енгилмас армада» тақдири 
ҳақида шундай деб ахборот берди. Бу зарбадан Испания ўзини 
сира ўнглаб ололмади. Англия Европанинг буюк давлати, денгиз 
ҳукмдорларидан бирига айланди. Бу ғалаба Англияга ўз мустам-
лакаларини янада кенгайтириш имкониятини яратди. 1596 йили 
инглиз кемалари Кадис қўлтиғида испан флотини тор-мор қилди. 
1600 йили ташкил қилинган Ост-Индия компаниясининг флоти 
Молукк оролларига (Зираворлар ороли деб ҳам аталарди) ҳамда 
Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоқларидаги Сурат портига етди ва Ан-
глия билан Ҳиндистон ўртасида доимий савдо алоқаларини бошлаб 
берди.
Бироқ Елизаветанинг ўз фуқароларига «миннатдорчилиги» жуда 
қимматга тушди: «Енгилмас армада» устидан қозонилган ғалабадан 
кейин денгизчиларни хизматлари эвазига ҳақ тўламасдан кема-
лардан бўшатиб юбордилар; дайдиларга қарши қонунлар («қонли 
қонунлар») қабул қилинди; гадоларни қамчи билан савалашарди 
ва тамға босишарди; «Ижарага яшаш қонуни»га мувофиқ уй эга-
лари квартира ҳақидан қарздор бўлиб қолганларни кўчага ҳайдаб 
чиқариш ҳуқуқига эга эди.
Халқ ўз қироличасидан ҳафсаласи пир бўлди. Энди Елизавета-
нинг фойтунини шоду-хуррамлик билан оломон кузатиб юрмас эди. 
Унга ўз вақтида Филипп II, Иван Грозний ва Франция шаҳзодаси 
Франсуа Анжуйскийлар совчи қўйган бўлсалар ҳам турмушга 
чиқмади – чет элликларнинг Англия ишларига аралашишини ис-
тамади. Елизавета 70 йил умр кўрди ва гумондор ҳамда ёлғиз аёл 
бўлиб вафот этди. Елизавета I нинг ўлими билан Тюдорлар сулоласи 
тугалланди.
Англия учун XVI аср ана шундай якунланди. Мамлакатда 
қироличанинг мутлақ ҳукмронлигини мустаҳкамлашга кўмаклашган 
Реформация ўз ниҳоясига етди. Давлат қудратли бўлиб, хўжаликни 
ривожлантиришда ва денгиз савдосида муваффақиятларга эришил-
ди. Денгизларда ҳукмронлик аста-секин, кучли денгиз мамлакатига, 
«денгизлар маликаси»га айланган Англияга ўтди.
Елизаветанинг ўлимидан кейин Англия тахти Стюартлар суло-
ласидан бўлган Яков I (1603–1625) га ўтди. Бу даврда ҳали Елизаве-
та ҳукмронлиги замонидаёқ бошланган аюсолютизмнинг инқирози
1
Румб – компас доирасида чизилган бўлаклар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


117
кучайди, буржуа инқилобининг иқтисодий, сиёсий ва ғоявий 
асослари шаклланди. Бу 1640 йили бошланган Англия буржуа 
инқилобининг ибтидоси эди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish